Қирғизистон қарзини тўламаса, муҳим объектлар Хитой назоратига ўтади

526
0

Қирғизистон қарзини тўламаса, муҳим объектлар Хитой назоратига ўтади

 Қирғизистон президенти Садир Жапаров агар расмий Бишкек ХХР олдидаги ташқи қарзини тўламаса, мамлакатдаги баъзи муҳим объектлар Хитой назорати остига ўтиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда “Кабар” Қирғизистон давлат ахборот агентлиги эълон қилган республика раҳбарининг интервьюсига асосланиб “Российская Газета” хабар берди.

 Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ташқи қарзи банкка бериладиган оддий кредит каби тизим бўйича тўланади. Мабодо қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажара олмаса, уларни мол-мулк билан тўлайди. Шундай қилиб Хитой назорати остига ўтиши мумкин бўлган иншоотлар орасида Қирғизистон раҳбари мамлакат шимолидаги энг йирик электр иншооти – Бишкек иссиқлик электр станцияси, Датка-Кемин электр узатиш линияси, шунингдек, республиканинг шимоли ва жанубини бирлаштирувчи йўл санаб ўтилган.

 “Биз улар учун пул олдик. Агар биз ўз вақтида тўламасак, ушбу объектларни бошқариш бошқа томонга ўтади. Агар бу етарли бўлмаса, унда улар бошқа бир объектларни олиш ҳуқуқига эга”, – дея таъкидлаган Жапаров.

 Жапаровнинг фикрича, ушбу инфратузилма лойиҳалари учун маблағ ажратиш тўғрисида келишувлар аввалгилар даврида тузилган.

 “Аммо биз қарзларни ўз вақтида тўлаяпмиз. 2020 йилнинг 31 декабрига қадар биз 30 миллион доллар тўлашимиз керак эди. Бу маблағни бутунлай тўладик. Бу йил ҳам тўлашимизга ишонамиз. Бизда маблағ манбалари мавжуд”, – дея қўшимча қилган у.

 Изоҳ: Маълумки, Бишкек ИЭСни модернизациялаш иши 2014-2017 йиллар оралиғида Хитойнинг ТВЕА компанияси тарафидан амалга оширилганди. У Хитойнинг “Эксимбанк”и томонидан ажратилган 386 миллион долларлик фоизли кредит билан молиялаштирилган эди. Кредит 2033-йилга қадар 480 миллион доллар қилиб қайтарилиши керак. ИЭС модернизацияси бўйича текширув олиб борилганда Хитой компанияси сотиб олинган буюмларни ўта қиммат кўрсатгани аниқланган (мисол учун: бир дона омбир 600$). Натижада 250 миллион долларлик иш 386 миллион долларга айланди.

 2012-йил бошида “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” ОАЖ Хитойнинг TBEA компанияси билан уч йил муддатда 500 кВ кучланишли “Датка-Кемин” электр узатиш линиясини қуриш бўйича шартнома имзолади. Шартнома миқдори 389 миллион долларни ташкил этган ва бу маблағни ҳам Хитойнинг “Эксимбанк”и ажратган эди. Қарз йиллик 2 фоиз устама, 9 йили имтиёзли давр билан 20 йилга берилган эди. Бундан ташқари, қирғиз ҳукумати мамлакат шимолини жануб билан боғлайдиган йўл қуриш ва Бишкек йўлларини тиклаш учун Хитойдан қарз олган.

 Эътиборли жиҳати шундаки, Хитой кредитлари бир хил схемада расмийлаштирилади. Хитой бирор мамлакатда амалга ошириши режалаштирилган лойиҳа учун қарз ажратадиган бўлса, қарз ажратувчи банк ҳам, уни амалга оширадиган пудратчи ҳам Хитой компанияси бўлади. Компания лойиҳани ускуналар ва ишчи кучи билан таъминлайди. Шу тариқа олинган қарзлар тасарруфи тўлиғича Хитой назорати остида бўлади ва пуллар моҳиятан Хитойда қолади. Бишкек ИЭС учун ҳам, “Датка-Кемин” ЭУЛ учун ҳам Хитойнинг “Эксимбанк”и қарз ажратди, пудратчи эса TBEA компанияси бўлди. Қарз олган ҳукумат Хитой компанияси ускуналарни қанчага сотиб олаётганини, Хитойдан олиб келинган ишчиларга қанча маош тўлаётганини, ишнинг сифатини назорат қила олмайди. Натижада лойиҳа сифатсиз бажарилгани камлик қилганидек яна давлат қарздор ҳам бўлиб қолади. Бишкек ИЭСда реконструкция қилинганидан олти ой ўтмай туриб авария содир бўлгани, одамлар қишнинг чилласида иссиқликсиз қолгани бунга мисол бўла олади.

 Хитой қарз олувчи томонга қарз шартларини ошкор этмасликни шарт қилиб қўяди. Қарзини тўлай олмаган давлатлар Хитойга табиий бойликлари ёки ҳудудини беришга мажбур бўлганига мисоллар талайгина.

 Аввалроқ Садир Жапаров ахборот агентликларидан бирига берган интервьюсида собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев давлат қарзи бўйича битимлар имзолагани, улар туфайли Қирғизистон кўплаб объектларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Аммо у гап айнан қайси объектлар ва кредит битимлари ҳақидаги гап бораётганига ойдинлик киритмаган эди. Демак, Хитой қарз эвазига юқоридаги объектларни беришни талаб қиляпти. Жапаров президентлик сайлови арафасида “Хитойнинг қарзидан қутулиш йўлларини излаяпмиз. Қутулиш йўли бор. Буни топамиз”, -деган эди. У топган йўллардан бири – конларни Россияга беришдан иборат бўлди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Қирғизистон даъво қилаётган “мустақиллик” савол остида турипти. У ё стратегик муҳим обьектларини Хитойга бериб унинг мустамлакасига айланади ёки табиий бойликларини Россияга ўтказиб бериш орқали “рус империяси”нинг тузоғида қолади.

 Бундан бошқа учинчи йўл ҳам бор. Бу – Қирғизистон аҳолисининг 85 фоизидан зиёди эътиқод қиладиган Ислом ҳукмларига қайтиб, Халифалик давлатини тиклаш орқали мустамлакачиларнинг қонли панжаларини чопиб ташлашдан иборат. Фақат халифалик давлатигина нафақат Қирғизистон, балки бутун исломий юртларга зулукдек ёпишиб олиб қонини сўраётган, бойликларини талон-тарож қилаётган, шунча бойликлар устида яшашларига қарамай, мусулмонларни бир бурда нонга зор қилаётган еб тўймас очофатларни тийиб қўйишга қодир. Агар Қирғизистон халқи мушриклар ёки мулҳидлар қўлида қўғирчоқ бўлишни истамасалар уни барпо этиш йўлида ҳаракат қилишлари шарт.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here