Халифалик ҳаракатининг юз йиллик хотирасидан олинган сабоқлар
1919-1924 йиллар Ҳиндистонда бўлиб ўтган ва Халифаликни ҳимоя қилиш учун ташкил қилинган Халифалик ҳаракатининг юз йиллик хотирасидан олинган сабоқлар
Абдулфаттоҳ ибн Форуқ – Ҳиндистон
Уммат бошдан кечирган энг катта мусибатлардан бири Халифаликнинг қулатилиши бўлиб, бу воқеа ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, (милодий 1924 йил 3 март)да содир бўлган эди. Шу пайтдан бошлаб Аллоҳнинг шариатига амал қилиш тўхтади ва Қуръон ҳукмлари жамиятда татбиқ этилмайдиган бўлди. Шу кундан бошлаб Уммат ўз ҳимоячисини йўқотди ва кофир мустамлакачилардан иборат бўриларга ўлжа бўлиб қолди. Лекин Халифалик парчаланганига қарши исломий оламнинг турли жойларида натижасиз қўзғолонлар бўлиб ўтди. Чунки мусулмонлар оламни Халифаликсиз ва Аллоҳнинг ҳукмларидан холи тарзда тасаввур қила олмас эдилар. Шунингдек, улар Халифалик ўрнини демократия ва илмонийлик эгаллашини хаёлларига келтира олмас эдилар. Бу кун мусулмонлар тарихида энг қора кун бўлди ва Халифалик парчаланишига қарши Умматнинг овози кўтарилди. Ўша овозларнинг энг кўзга кўрингани Ҳиндистон ярим оролидаги (Халифалик ҳаракати) бўлиб, уни ака-ука жаноб Муҳаммад Али Жавҳар ва жаноб Шавкат Алилар 1919 йилда ташкил қилишган эди. Улар ўша пайтда Британиянинг Усмоний Халифаликни парчалаш тўғрисидаги режасини сезишган эди. Биз ушбу мақолада Умматнинг мана шу буюк ҳаракатдан олган сабоқлари ҳақида айтишни хоҳладик.
а) Халифаликнинг фарзлиги:
Халифалик Ислом асосларидан биридир. Мусулмонлар Ислом тарихининг 1400 йиллик вақти мобайнида Халифалик Исломдаги буюк фарз деб ҳамда Халифаликсиз яшаш Исломни урф-одат ва руҳий туйғуларга чеклаб қўяди деб тушунишди. Дарҳақиқат, Ҳиндистон ярим оролидаги мусулмон уламолар Халифалик Исломдаги асосий фарз деб ҳисоблашган. Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавий (1703-1762) ушбу кўзга кўринган уламолардан бири бўлган эди. Турли мазҳаблардаги мусулмонлар у кишини ҳурмат билан тилга оладилар. Шоҳ Валийюллоҳнинг (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) машҳур ишларидан бири «Халифалик низомларининг сирини очиш» китоби бўлган эди. Зеро, Шоҳ Валийюллоҳ бу китобда Халифалик Исломда марказий масала эканини чуқур ёритган. Валийюллоҳ ушбу китобда Халифаликни шундай таърифлайди: «Халифалик диний илмларни тирилтириш орқали динни тиклаш, Ислом рукнларини тиклаш, жиҳод қилиш ва унга алоқадор армияни тайёрлаш, жанг қилиш, ўлжаларни бўлиш, суд ишларини тиклаш, жазо чоралари, зулмларни кўриб чиқиш ва маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ҳамда бу ишларнинг барчасини Пайғамбаримизнинг вакили сифатида адо этиш учун умумий раҳбарликдир». Дарҳақиқат, Халифалик ҳаракатидаги кўзга кўринган аъзолар ва ташкилотчилар илм меросини Шоҳ Валийюллоҳ Деҳлавийдан ҳамда жаноб Мавдудий каби муфаккир, сиёсатчи, ислоҳотчилардан ва сўфи ва салафийлардан ўрганишди.
б) Исломда биродарлик:
Бугунги Вестфалия давлати андозаси бўйича вало ва баро (дўст ва душманлик) бир юртдаги ватандошлар ўртасида бўлади. Аммо Ислом ватанпарварлик чегараларидан анча юксак диндир ҳамда дўстликни Ислом фикрлари ва тушунчалари билан уйғунлаштиради. Бу ҳақида Пайғамбаримиз ﷺ шундай дейдилар:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминлар ўзаро дўстлик, раҳм-шафқат ва ҳамдардликда худди битта танага ўхшайдилар. Чунки тананинг бирор аъзосига шикаст етса, унинг бошқа жойларида ҳам бедорлик ва иситмани пайдо қилади». Бухорий ривояти. Бугун мусулмонлар бузуқ ватанпарварлик тушунчаси билан адашиб юрган бўлса, Халифалик битта ҳоким, яъни халифа сояси остида Исломдаги биродарликни гавдалантирган эди. Деҳлида мусулмонларга қарши бўлган ҳужум Туркияда мусулмонларга бўлган ҳужумдан фарқ қилмайди. Мусулмонларда реакция бир хил бўлди. Аммо Росулуллоҳ ﷺ Исломий Умматни битта танага ўхшатган экан, дин ва дунёдаги мусибатларга қарши реакция қандай бўлиши керак?! Дарҳақиқат, биринчи жаҳон уруши Усмоний Халифаликка улкан зарарлар олиб келди. Натижада, мусулмон биродарларини қўллаб-қувватлаш учун Ҳиндистонда қўзғолон бўлди. Бу Исломда биродарлик борасидаги ҳақиқий тушунчанинг табиий инъикоси эди. Макка аслзодасининг Усмоний Халифаликка қарши исён кўтаргани ҳақидаги хабар Ҳиндистонга етиб боргач, у ердаги биродарлар ушбу хабарни ёлғон деб ўйлаб, унга ишонишмади. Халифаликнинг бутун Ҳиндистон кенгаши ўз йиғилишида Ҳиндистон қўшинлари Туркияга қарши урушда Британия ҳукуматига хизмат қилишдан бош тортиши лозим, чунки мусулмон киши ўз биродарига қарши қурол кўтариши ҳаромдир, дея эълон қилди.
Исломий сиймони (ўзликни) асраш:
Ҳиндистон Халифаликнинг бир қисми эди. Британия 1857 йили уни мустамлака қилиб олди. Шундан сўнг у ердаги мусулмонлар Британияга қарши исён кўтаришди. Айни пайтда у ерда Британияни қувиб чиқиш учун ватанпарварлик уюшмалари ташкил этилди. (Ҳиндистон Миллий Конгресси ўша уюшмаларнинг энг кўзга кўрингани бўлиб, 1885 йили ташкил топди. Британияга қарши бошланган ушбу икки фронтнинг ичида мусулмонлар Британияга қарши кўпроқ жанг қилишди. Чунки мусулмонлар Ҳиндистонни Ислом диёри ва Халифалик вилояти бўлиб қолишини исташар эди. Шунинг учун Ҳиндистон аҳли исломий ўзликни маҳкам ушлаб ва ортга қайтмай сабот билан турди. Дарҳақиқат, (Ҳиндистон Миллий Конгресси) ҳаракати ҳам Халифаликка чақираётганларни қўллаб-қувватлашди. Чунки улар мусулмонларнинг қўллаб-қувватловига эришиш ва уларнинг ўз миллий ҳаракатлари сари юргизишнинг ягона йўли мана шу деб ҳисоблашди. Мусулмонлар эса, Британия босқинчиларига қарши курашда ҳиндлар билан бирга фаолият қилишар экан, ўзларининг исломий ўзлиги ва Ислом тушунчаларидан воз кечишмади. Чунки ҳиндлар билан бўлган ҳамкорлик Исломга душман бўлмаган ғайримусулмонлар билан сиёсий иттифоқ тузиш ва дўстона алоқалар ўрнатиш жоиз, деган фатво асосида бўлган эди. Фатвода яна мусулмонларнинг етакчилиги кофир қўлида бўлмаслиги лозимлиги ҳақида таъкидланган эди.
Мусулмонларнинг Халифалик асосида бирлашиши:
Турли мазҳаб вакилларидан иборат мусулмонлар Халифалик ҳаракати аъзоларига айланишди. Жаноб (Абул Калом Озод) зоҳирия мазҳабидан бўлиб, бошқа усул уламолари билан бирга Халифаликни асраш учун курашга отланди. Бу уламолар фақат Халифалик орқалигина татбиқ этиш мумкин бўлган Аллоҳнинг ҳукмларини асраб қолишдек ҳаёт мамот масаласи учун келишмовчиликларини ташлашди. Яна бир кўзга кўринган олим, жаноб (Маҳмуд Ҳасан) Дюбандий мазҳабидан бўлиб, 1920 йил Мальта қамоқхонасидан қайтгач, Халифалик ҳаракатига қўшилди. Бу ерда яна бир кўзга кўринган аъзо бўлиб, машҳур «Фаранжий Махал» мадрасаси вакили жаноб (Абдулборийдир). Жаноб Абдулборий сўфилик мазҳабидан бўлиб, 1911 йили (Автар Прадеш)лик шериклари билан Туркия учун маблағ йиғишда иштирок этган эди. Шунингдек, у мана шу фаолиятдаги икки биродари (иккаласининг исми ҳам Али бўлган эди) боғланиб, шундан кейин ушбу Халифалик ҳаракатига аъзо бўлди. Халифалик ҳаракатида (Амир Али) каби шиа мазҳаби уламолари ҳам иштирок этган. Зеро, улар келишмовчиликларни ташлаб, аҳли суннага қўшилишди ва ўзлари бош устига дея байъат қилишган Усмоний Халифаликни асраб қолиш учун ҳаракат қилишди. Халифалик ҳаракати Ҳиндистон ярим ороли ва унинг аксар вилоятларида тарқалди. (Кирла) вилоятидан бўлган (Али Мислиёр) ҳам ҳаракатдаги фаол кишилардан эди.
Сиёсат диннинг ажралмас қисмидир:
Исломда сиёсий тушунчалар мавжуд эмас, деган нарса илмонийликнинг мусулмонларга келтирган ҳалокатли таъсири бўлди. Ҳолбуки, Ҳиндистон мусулмонлари тарихида бу каби тушунча бўлмаган эди. Зеро, Халифалик ҳаракатида сиёсий фикрларнинг таъсири катта бўлган эди. Чунки сиёсат диннинг ажралмас бўлагидир. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ. قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا ؟قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ، فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса, пайғамбар бўлмайди, халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Жаноб (Абул Калом Озод) ўзининг «Ҳилол» номли машҳур журналида айтади: «Динни сиёсатдан ажратмоқчи бўлган мусулмон муртаддир. Лекин у жим ҳаракат қилади». (Маҳмуд Ҳасаннинг шогирдларидан бири, муфтий (Кифоятуллоҳ) мусулмонлар робитаси ҳузурида қилган хутбасида шундай деган эди: «Ҳақиқий мусулмон дин ва сиёсатни бир-биридан ажралган алоҳида нарса деб ҳисобламайди».
Халифалик йўлида қурбон бўлиш:
(Би Уммон) исмли бир аёлдан урду тилида бир иқтибос қолган. Бу аёл икки Алининг онаси бўлиб, ўз ўғлига: «Эй ўғлим, ҳаётингни Халифаликка бағишла» деган эди. У ўзи ҳам Исломни қўллаб-қувватлаган бўлиб, мана шу иш учун қамалган аёлдир. Зеро, у ўз ўғилларига: «Эй ўғилларим, Исломни куч билан ушланг, агар Ислом йўлида жонингизни қурбон қилиш керак бўлса, уни аяманг». Унинг ўғиллари онасининг сўзларидан куч олиб, Исломдаги тақдирий масала, яъни Халифаликни асраб қолиш ҳаракатида олдинги сафларда юришди. Аллоҳ Таоло (Би Уммон) ва унинг икки солиҳ фарзанди жаноб Муҳаммад Али ва жаноб Шавкат Алини ўз раҳматига сазовор қилсин. Эй Аллоҳим, дуоларимизни қабул эт!.
Таниқли олим (Маҳмуд Ҳасан) Усмоний Халифаликни асраб қолиш учун шогирдларини йиғди. Унинг ҳаракати Хат ут-Таҳрир номи билан машҳур бўлди. Шунинг учун Британия уни Маккага ташриф буюрган пайт, Шариф Ҳусайннинг хиёнатини қўллаб-қувватламагани сабабли қамоққа ташлаган эди. Маҳмуд Ҳусайн уч йил Малтадаги қамоқхонада ўтирди ва оғир қийноқлар ортидан вафот этди. Одамлар уни ювиш ва кафанлаш пайтида руҳий ларза (шок ҳолати)га тушиб қолишди. Чунки у кишининг танасида на гўшт ва на ёғ қолган эди. У Малта қамоқхонасида ўтирган пайтда уни қизиган темир йўл рельеси устига ётқизишиб : «Эй Маҳмуд Ҳасан, Британия фойдасига фатво чиқар» дейишган эди. Шунда у оғриғи пасайиб, эс-ҳушига келгач: «Эй Британиялик, мен Билол меросхўрлариданман. Агар теримни шилиб олсанг ҳам, ҳеч қачон Британия фойдасига фатво чиқармайман», деган эди.
Сиёсий онг етишмаслигининг хатари:
Халифалик кенгаши маблағларни йиғиб, 1921 йили Туркиядаги хоин Мустафо Камол раҳбарлигидаги Анқара ҳукуматига юборди. Чунки кенгаш унинг хоинлигини билмас эди. Халифалик ҳаракати аъзолари Мустафо Камол Халифаликни қулатганидан кейин унинг хиёнатини билишди. Хоин Мустафо Камол илмонийлик, либерализм ва ватанпарварлик фикрлари асосида ташкил топган Турк ёшлари ҳаракати ҳамда Бирдамлик ва Тараққиёт кенгаши фикрларидан таъсирланган эди. Зеро, Камол Усмоний Халифаликни ичкаридан емириш ва миллий ўзлик асосидаги демократик давлатни тиклаш учун Британия билан тил бириктирган эди.
Мустафо Камол 1921 йили Анқарада параллел давлат тиклади. Сўнг халифани Британиянинг малайи дея айблаб, унга қарши жамоатчилик фикрини пайдо қилишга ҳаракат қилди. Ўзини эса, мусулмонларнинг халоскори ва Британиянинг душмани қилиб кўрсатди. Ҳолбуки, у Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлиб, турк миллати ва илмоний либерализм каби куфр фикрларига ишонар эди. Шундай экан, фақат сиёсий онггина Умматни куфр режаларидан халос этади ҳамда Ислом ва мусулмонларнинг душманларини таниб олишига имконият яратади. Шунинг учун мусулмонларда «Вожиб нима билан адо топса, ўша нарса ҳам вожибдир», деган шаръий қоидага кўра, сиёсий онг бўлиши вожибдир.
Хотима: Мусулмонлар Халифаликни қутқариш учун ҳаракат қилган ушбу буюк ҳаракат олдида ҳамон қарздордирлар. Бу ерда холис ва камтар мусулмонлар Исломни асраб қолиш учун олиб борган курашларидан намуналар мавжуд. Шунинг учун биз Ҳиндистон ярим оролида яшаб ўтган буюк уламоларимизнинг курашлари ҳақида фикрлашимиз ва исломий оламда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Шунингдек, Уммат инсонларни демократия ва илмонийлик зулматларидан Ислом адолатига чиқариши учун уни ўзининг лойиқ ўрнига қайтаришимиз лозим. Аллоҳ Таоло айтади:
وَكَذَٰلِكَ جَعَلۡنَٰكُمۡ أُمَّةٗ وَسَطٗا لِّتَكُونُواْ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِ وَيَكُونَ ٱلرَّسُولُ عَلَيۡكُمۡ شَهِيدٗاۗ
«Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир уммат қилдик» [Бақара 143]
Азиз биродарлар! Ҳизб ут-Таҳрир олтмиш йилдан бери Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун тинмай курашмоқда. Шунинг учун биринчи амиримиз Шайх Тақийюддин Набаҳоний (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин)нинг ижтиҳоди орқали ўзгармай ҳамда йўлдан адашмай ҳаракатимизни давом эттирайлик. Дарҳақиқат, бу карвон Шайх Тақийюддин билан бошланди ва исломий оламдаги тоғутлар тахтларини титратди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг аъзолари золим тоғутлар зиндонларида оғир қийноқларга гирифтор бўлишди. Лекин бу азоблар йигитларнинг азму қарорини янада кучайтирди ва Исломни тиклаш учун қилаётган фаолиятларини юксалтирди. Росулуллоҳ ﷺ шундай деган эдилар:
«أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«Энг афзал жиҳод золим султон ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можжалар ривоят қилишган.
Азиз биродарлар! Бир аср муддат вақт ўтибдики, ер юзида Аллоҳнинг ҳукмлари татбиқ этилмаяпти. Дарҳақиқат, Уммат етим бўлиб, кофир давлатлар ўлжасига айланган. Шунингдек, исломий оламдаги Уммат устидан малай ҳокимлар ўз ҳукмини ўтказмоқда. Бу буюк Умматга қарши жиноят ва зулмлар кўпайди. Шунинг учун биз Росулуллоҳ ﷺнинг:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом қалқондир. унинг ортида туриб жанг қилинади ва ҳимояланилади», деган ҳадисини ёддан чиқармаслигимиз лозим.
Эй мусулмонлар! Шариат халифа тиклаш учун рухсат берган уч кунлик муҳлат тугаган. Шунинг учун мусулмонлар узоқ пайтдан бери гуноҳга ботиб келмоқда. Ҳадисда келган халифага байъат қилиш вожиблигининг вақти келди. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда шундай деган эдилар:
«مَنْ خَلَعَ يَدًا مِنْ طَاعَةٍ لَقِىَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ. وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِى عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким итоат қилишдан бош тортса, қиёмат куни Аллоҳга ҳужжатсиз йўлиқади. Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимини топади».
Эй аслзода Уммат! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликнинг қайтиш замони келди ва Росулуллоҳ ﷺ башорати рўёбга чиқишига оз вақт қолди. Шундай экан, асл курашнинг бир қисми бўлиш ва сиз орқали Пайғамбаримизнинг башорати рўёбга чиқиши учун яхшиликка шошилинг. Зеро Росулуллоҳ ﷺ:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», деганлар.
Ал-ваъй журналининг 405 сонидар олинди