Дин соҳасида давлат сиёсатининг янги концепсияси муҳокама қилинди

500
0

Дин соҳасида давлат сиёсатининг янги концепсияси муҳокама қилинди

 9-март куни Бишкек шаҳрида Қирғизистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсати бўйича навбатдаги концепсияси лойиҳаси муҳокама қилинди. Хабар қилинишича, махсус ишчи гуруҳи 2021-2026 йилларга мўлжалланган концепсия лойиҳаси ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси кўриб чиқилди.

 Йиғилишда 2014-2020-йилларга мўлжалланган концепсия сарҳисоб қилинди ва навбатдаги ҳужжатнинг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди.

 Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг янги концепсияси лойиҳасида қайд этилишича, Қирғизистонда фуқароларнинг диний радикаллашуви долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

 Шунингдек, “баъзи одамлар диний эътиқоди туфайли ўз вазифаларини бажаришдан бош тортаётгани, фуқароларнинг радикаллашувининг долзарблиги сақланиб қолмоқда” ва дин соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база аниқ эмаслиги таъкидланди.

 Концепсия муаллифларининг фикрича, Қирғизистонга радикал диний оқимлар вакилларининг кириб келиши ўрнатилган давлат-конфессия муносабатлари ва конституциявий тизим учун катта таҳдид бўлиб қолмоқда.

 Изоҳ:  Дастлаб, 2014- йили Атамбаев ташаббуси, Мудофаа кенгаши қарори билан диний соҳа бўйича давлат сиёсатини 2020- йилга қадар мўлжалланган янги концепциясини ишлаб чиқишга киришилган эди. Натижада дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси бўлинмалари диний тузилмалари фаолиятларини анализ қилиш, қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишди.

  Улар олиб борган анализлар ортидан Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Таблиғ жамоасини тақиқлаш масаласи кўтарилди. Аммо Қирғизистон мусулмонлари бу масалага жиддий қаршилик билдиришлари ортидан ҳукумат бу ишни тўхтатишга мажбур бўлди.

  2016-йил ёз ойида Алмазбек Атамбаев “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Натижада қамоқхоналарда ноҳақ ушлаб турилган мусулмонларни бошқа маҳбуслардан ажратиш, мусулмонлар учун махсус ёпиқ турдаги қамоқхона қуриш ҳаракати бошланди. Гарчи  ўзлари қабул қилган қонунга мувофиқ маҳбуснинг жазо турини ўзгартириш фақат суд ҳукми билан амалга оширилиши мумкин бўлсада, қонунга хилоф равишда мусулмонларни ёпиқ турдаги қамоқхоналарга ўтказиш бошланди ва бу кураш ҳозирга қадар у ёки бу кўринишда давом этиб келмоқда.

 Бугунга келиб яна Таблиғ ва даъват масаласи кўтарила бошланди. Мусулмонларнинг ўз динларига борган сари кўпроқ интилиши, соф Исломни тушунишга бўлган ҳаракати, жамиятни исломийлашиб бориши расмий ҳукумат тинчини ўғирлаб қўйди. Шу сабабли ҳам яна мусулмонларнинг “радикаллашуви” масаласи кўтарила бошланди. Уларнинг назари бўйича расмий ҳукумат талабларига мос тушмайдиган, Исломга ҳукумат хоҳлагандек эмас, шариат талаб қилганидек амал қиладиган ҳар қандай мусулмон радикалдир.

 Аммо, ҳукумат Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётгани курашини тобора кучайтираётган бўлсада, жамиятда бузуқчилик ва беқарорлик келтириб чиқаришга хисса қўшаётган ғарбпарастларнинг кучайиб боришига кўз юмиб келмоқда. Нафақат кўз юммоқда, балки уларнинг кучайиши учун шароит яратиб ҳам беряпти. Гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари баҳонаси остида, экс-президент Роза Отунбаева бошчилигида Бишкекдаги музейда ўтказилган ялонғоч аёллар иштирокидаги кўргазма, ҳар йили “8 март” байрами баҳонаси билан лесбиянка ва бесоқолбозлар намойишларини уюштириш одатий ҳол бўлиб қолди. Айниқса бу йилга “8 март” байрамида “Бакай банк”нинг аёллар ходимлари учун тайёрлаган “совғаси” жамиятда кескин эътирозлар ва мунозараларга сабаб бўлди. Аслида аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган жамиятда ҳақиқий беқарорлик келтириб чиқарувчилар жамиятдаги фикр ва туйғуларга қарши иш олиб бораётганлардир. Аммо ҳукумат уларга эътибор ҳам бермайди, улардан хавфсирамайди. Чунки, бузуқ тузумга бузуқилар таҳдид туғдирмайди. 

 Абдураҳмон Одилов 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here