بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин режими юрт аҳлига ва уларнинг динига қарши ошкора уруш олиб бормоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлимининг таъкидлашича, Фаластин режими юрт аҳлига ва уларнинг динига қарши ошкора уруш олиб бориб, намозхонларни бостириш ва қамоққа олиш, масжидларни ёпиб, жума намози ўқитмаслик учун ўз гумашталарини сафарбар қилган. Бу эса, Аллоҳнинг уйлари ва дўстлари ҳамда Исломдаги ибодатларга очиқ уруш ҳисобланади. Матбуот баёнотида бундай дейилади:
«Фаластин режими жума намозини ўқишга тўсқинлик қилиш учун ўз кучларини, хавфсизлик хизмати гумашталарини сафарбар қилди. Қилқилия, Тулкарм, Байтлаҳмда масжидларни очиш ва жума намозларини барпо этиш учун қилинган даъват ортидан, олдиндан ҳаракат қилиб, ушбу шаҳарларда тунги қамоққа олиш рейди ўтказди. Эрталаб масжидларни ёпишни бошлади, баъзи масжидларни хавфсизлик кучларининг казармасига айлантирди. Бу билан ҳам кифояланмади, балки унинг зулму туғёнига итоат қилишни истамай масжид ва майдонларда жума намози ўқиётган инсонларга қарши таёқларини ишга солди ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаб, намоз ўқиттирмасликка ёки ўқиганлари учун жазолашга уринди. Намоздан сўнг бир нечта намозхонни ҳибсга олди».
Баёнотда яна бундай дейилди:
«Режим мана шундай қутурган ҳужумлари билан Аллоҳнинг ибодатларидан бирига, яъни, жума намозига тўсқинлик қилиш жиноятини содир этди ва бу билан Исломга, Аллоҳнинг уйларига, Фаластин аҳлига қарши уруш очди. Бу пайтга қадар эса, бу режим ўзининг барча энергиясини коронавирусга қарши кураш ниқоби остида юрт иқтисодини вайрон қилишга, таълимни тўхтатиб, одамларни тиз чўктиришга, оч қўйишга сарфлади… Режим коронавирусга қарши курашини фақат мактаблар ва масжидларга чеклади, банклар, бозорлар ва муассасаларни эса очиб қўйди».
Баёнотда муборак замин аҳлининг кучли ҳаракатига ва кўплаб масжидлар ва майдонларда намоз ўқиганига юксак баҳо берилди. Бу ишлари уларнинг ўз динларини қизғанишларига, масжид ва ибодатларини ҳимоя қилишга қаттиқ ҳаракат қилганларига далолат қилиши таъкидланди.
«Нега ҳам бунга далолат қилмасин, ахир, Росулуллоҳ ﷺ работ аҳли, дея мақтаган шу аҳлимиздир… Ҳар доим Ақсо масжиди ва Халилдаги Иброҳимий масжидида яҳудийларга қарши турганлар ҳам шу аҳлимиздир», дейилди.
Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Фаластин режими ўзининг зулм ва туғёнини тўхтатмаяпти… Бу – оқибати жуда ёмон иш. Фаластиннинг намозхон аҳлига ҳужум қилиб, қамоққа олиш уларга нисбатан зулм ва туғён бўлиб, ҳар иккиси тез орада Уммат учун оловга айланади, Уммат бу олов билан барча золимларга қарши уруш очажак. Яқинда шундай кун келадики, у кунда режим ўзини ҳимоя қиладиган жойни, шафқат қиладиган кимсани тополмай қолади. Эртами-кечми уни Аллоҳ Азза ва Жалланинг ғазабидан қутқариб қоладиган ҳеч ким топилмайди. Режимнинг буйруқларига итоат қилиб, Аллоҳнинг динига уруш қилаётган ва У Зотнинг уйларига ҳужум қилаётган хизматкорларнинг ҳам Мунтақим ва Жаббор олдида қўлларидан ҳеч нарса келмай қолади.
Роя газетасининг 2020 йил 6 январ чоршанба кунги 320-сонидан