Муин Абдулмалик ҳукумати Яман аҳлига ҳеч қандай яхшилик келтирмайди

409
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муин Абдулмалик ҳукумати Яман аҳлига ҳеч қандай яхшилик келтирмайди

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда Яманнинг янги ҳукуматини ва унинг Аданга қайта жойлашишини қоралади. Баёнотда таъкидланишича, Риёзнинг ҳукумат тузишга астойдил ҳаракат қилаётгани очиқ намоён бўлмоқда. Шунингдек, Риёз – ҳукуматга Муин Абдулмаликни раис қилишда маҳкам турибди. Кеча Ҳодий ва ўтиш даври кенгаши билан жанг қилганларга мурожаат қилиниб, баёнотда бундай дейилди: «Улар жангни сизнинг қонингиз тўкилмаслиги учун тўхтатишди, деб ўйламанг. Чунки қонингиз улар учун сариқ чақалик эҳтиромга эга эмас! Сизларни ўйлаб урушни тўхтатишгани йўқ. Чунки Салмон ибн Абдулазиз билан унинг валиаҳди иккаласи ҳам Яманда Америка манфаати учун ҳаракат қилишмоқда. Муҳаммад ибн Зойид эса, Британия манфаати учун ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун улардан ҳаргиз яхшилик кутманг. Чунки улар шахмат доскасидаги пиёдалардан бошқа нарса эмаслар».

Баёнотда яна бундай дейилди:

«Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман масаласи нашр қилган варақалари юрт устида курашаётган давлатларнинг ўйин олиб боришаётганини Яман аҳлига кўрсатиб бериб, маҳаллий сиёсатчиларнинг асл башарасини очиб ташламоқда. Шу боис, биз сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун ташаббус тизгинини қўлингизга олишга даъват қиламиз».

Роя газетасининг 2020 йил 30 декабр чоршанба кунги 319-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here