Тунис аҳли қўзғолоннинг ўнинчи йилини хотирлаётган бир пайтда, режим қароқчилик билан шуғулланмоқда

338
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис аҳли қўзғолоннинг ўнинчи йилини хотирлаётган бир пайтда, режим қароқчилик билан шуғулланмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир ҳаракатларини назорат қилиш ва фаолиятини тақиқлашдек доимги одатига кўра, Тунис хавфсизлик хизматининг Сиди-Бузид шаҳридаги ходимлари 2020 йил 17 декабр пайшанба кун тонгидан бошлаб, ҳар доимги одатларини тарк этмай, астойдил Ҳизб қароргоҳида жосуслик қилишди. Фуқаролик кийимини кийиб олиб, Ҳизб йигитлари хатти-ҳаракатларини кузатишди.

Ҳизбнинг Муҳаммад Аҳмадий ва Собир Жобалий исмли йигитлари қароргоҳдан чиққанларида ташқаридаги жосус шерикларига хабар қилишди. Ўз навбатида, ташқарида бу икки йигит ҳеч қандай асоссиз қўлга олиниб, хавфсизлик идорасига олиб кетилди ва у ерда тергов қилинди. Сўнг республика прокуратурасига топширилди.

Бу ҳодисага нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Қароқчилик йўлини тутиб, Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига турли айбловлар ёпиштириш бу полицияга айланган режимнинг ҳар доимги одатига айланди. Шубҳасиз, бу унинг мабдаъга асосланган Ҳизб ва унинг мафкурасига қарши курашишга ожиз ва омадсиз эканини кўрсатмоқда. Ҳизб эса, ўз ғояси сари собит қадам ташлашда давом этмоқда. Огоҳ бўлингки, бу ваъда ва башорат бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясидир. Ҳизб эса, фақат кучаймоқда, йигитларининг саботи ва аҳд-вафоси янада ошмоқда. Тунис режими ҳар қанча тазйиқ ва овозларини бўғишга уринмасин, Ҳизб йигитлари Аллоҳнинг ризосига етишиш сари тинимсиз фаолият олиб боришга аҳд-паймон қилганлар. Улар ўз жонларини назр қилган бўлиб, ғояларига тўсқинлик қилишга ҳеч кимса қодир бўлолмайди.

Уларга айтар сўзимиз шуки, режим ва унинг гумашталари қилган зулмлари қиёмат куни ўзларига зулмат бўлажагини унутмасинлар. Яхшиси, Роббиларига тавба-тазарру қилиб, Умматнинг Ҳизб ут-Таҳрир томонидан кўтариб чиқилган лойиҳаси тарафига ўтсинлар, Ғарб лойиҳалари ва гумашталаридан воз кечсинлар».

Роя газетасининг 2020 йил 23 декабр чоршанба кунги 318-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here