“Дунёвий давлат”

996
0

“Дунёвий давлат”

 Ҳозир жамиятда янги конституция лойиҳасидан “дунёвий” сўзни олиб ташлаш ёки қолдириш тўғрисидан озми-кўпми бахс-мунозаралар бўлмоқда. Биз бу мунозарага тўғри ёндошишимиз учун, албатта, ушбу атаманинг маъносини, яъни “дунёвий давлат” моҳиятини тушиниб олишимиз, шунингдек, унинг тарихи ҳақида маълумотга эга бўлишимиз керак. 

 “Светский” атамаси лотинча saecularis сўзининг русча таржимасидир. Ўзбекча “дунёвий” сўзи ишлатилади, бу арабчадан олинган. Оддий қилиб айтганда, унинг терминологик маъноси қуйидагача: Яратувчи борми-йўқми, охират борми-йўқми – булар ҳақида баҳс қилинмайди. Баҳс фақат бу дунё ҳаёти ҳақида бўлади. Инсоннинг дунё ҳаёти қонунларига ҳеч бир дин аралашмаслиги керак. Қонунлар инсон томонидан тажриба, ақл ва илмга асосланиб ишлаб чиқилади. Масалан, агар абортни тақиқлаш бўйича қонун зарур бўлса, дин абортни тақиқлагани учун эмас, тажриба ва илмда зарарлилиги исботлангани, кўпчилик одамлар буни тўғри деб ҳисоблашгани учун шундай қонун қабул қилиниши керак. Одамларни бирон бир диний эътиқодга мажбур қилиш мумкин эмас. Дин давлат ишларига, айниқса сиёсатга умуман аралашмаслиги керак.

 Юқоридагилардан маълум бўлганидек, бугунги “секуляризм” таърифидан унинг динга қарши концепция эканлиги аниқ кўриниб турибди. Бугунги даражага етгунга қадар, замонга мувофиқ бир қатор ўзгартиришларга дучор бўлди, бошқача айтганда, у ўз тарихига эга.

 Тарихда, “юқори ўрта аср” (XI-XIV) деб аталган даврда Европа мамлакатлари Қадимги Рим империясининг меросхўри сифатида “Муқаддас Рим империяси” таркибида бўлган. Уни император башқарган. Рим католик черкови халқни насронийлик худоси номи билан бошқарувида дин императорнинг мафкуравий қуроли бўлган. Черков одамларга “император худонинг ердаги вакили, унга итоат қилиш – худога итоат қилишдир” деб тушинтирарди. Чунки, насронийлик дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган тузум эмас. Унда асосан, Қадимий Римдан мерос бўлиб қолган қонунлар татбиқ қилинарди. Бироқ черков, яъни Рим папаси сиёсий доирада муҳим ўрин эгаллаган. Император ва қироллар унинг рухсати билан ҳокимиятга келар эди. Уни муҳофаза қилувчи рицарлик орденлар бўлган. Бундан ташқари, Ватиканнинг таъсири империя таркибига кирмаган Англия, Франция каби католик давлатларга ҳам ёйилганди. Давлатлар ва князликлар ўртасидаги зиддиятлар папанинг дипломатик аралашуви билан хал қилинган. Барча давлатларда черковга қарашли йирик ер майдонлари бўлган. Бундан ташқари, у қуролли кучлар ва улкан қурилишларни молиялаш учун одамлардан турли тўловларни йиғиб турарди. Шундай қилиб, одамлар император ҳукумати, черков рухонийлари ва ҳатто маҳаллий раҳбарлар зулми остида жуда қийналиб кетган.

 14-асрнинг иккинчи ярмида Кичик Осиёдаги мусулмон турк султонлари Византияга қарашли ерларни фатҳ қилишни бошлаган. Фатҳлар Европага қараб ичкарилаб борарди. Ислом оламидаги илмий кашфиётлар Европага 10-асрдаёқ етиб борган бўлса-да Европадаги ҳокимиятлар уни кейинги ривожланишига қарши бўлган. Ўқув юртларида Қадимги Римдан мерос бўлиб қолган ҳуқуқшунослик қонунлари, шунингдек, католицизм илмлари, лотин тили ўқитилган, кейинчалик тиббиёт ва фалсафа қўшилган. 14-15-асрларда мусулмонлар фатҳидан чўчиган византияликлар Европага қочишган. Улар билан бирга Европага исломий оламнинг математика, астрономия, география, физика соҳасидаги ва бошқа шу каби кашфиётлари ҳам борди. Сабаби, Византияда буларни лотин тилига таржима қилинган китооблари бор эди. Ҳатто, европаликлар юнон фалсафаси билан араб тилидан лотинчага таржима қилинган бахслар танишишган. 

 Шундай қилиб, 15-асрда Европада олимлар ва файласуфлар етишиб чиқди. 15-16-асрлар орасидаги бу давр “уйғониш даври фалсафаси” деб номланди. Тарихий жиҳатдан бу давр “Ренессанс” (уйғониш) даврининг бир қисми ҳисобланади (14-16-асрлар). Бу олим ва файласуфлар Европадаги ҳаёт тарзидан қаноатланишмаган, норози бўлишган. Шунингдек, улар кириб келаётган Исломни қабул қилишни ҳам хоҳлашмаган. Улар ўзига хос яшаш тарзи ҳақида фикр юритишган. Охир оқибат, қадимги юнон, қадимги рим цивилизацияларини уйғониш асоси қилиб олишди. Шу сабабли бу давр – уйғониш даври деб номланди.

 Бизга тарихда ўқитишгани бўйича, ренассанс даври деганда кўз олдимизда санъат, хайкалтарошлик, мусиқа намоён бўлади. Аслида, европа халқи уйғонишига буларнинг эмас, “уйғониш фалсафаси”нинг таъсири бўлган. Аввалги католик таълимотида – оддий ва қисқача қилиб айтганда – ақл фақат худони таниш ва инжилни тушинишда ишлаши керак деб ўқитилган. Яъни, динни рухонийлар айтганидек билиш ва амал қилиш керак бўлган. Табиатни, ҳаётни англаш учун ақл ишлатишни, тажриба тўплаш, тажрибалар ўтказишни шарт эмас дейишган. Инжилга зид келадиган илмларни кераги йўқ дейишган. Янги пайдо бўлган олим ва файласуфлар эса буни тескарисини айтишган. Улардан баъзилари илмни дин билан мувофиқлаштирса бўлади деса, баъзилари худони бор эканлигини тан олган, бироқ, илм диндан олдинда туриши керак дейишган, яна бошқалари худо йўқ деган. Аслини олиб қараганда, уларнинг илмий хулосалари ёки ундан келиб чиққан фикрлари насронийлик динини бекор қиларди. Сабаби, насронийлик дини улар исботлаб қўйган нарсаларни рад қилишдан ожиз эди. Масалан, насроний таълимотида Қуёш Ер атрофида айланади дейилса, Галилей телескоби орқали Ер Қуёш атрофида айланишига далил келтирган. Аслида, Галилей худо бор деган. Шунинг учун у: “Худо иккита китоб ёзган улар – инжил ва табиат” деган. Демак, бу табиат илм билан ўрганилади дегани. Бу эса насронийлик таълимотига зид келар эди. Шу сабабли, дин вакиллари бундай илмий фикрларга қарши курашни бошлаб юборишган. Натижада, баъзи олимлар таъқибга учради, айрим файласуфлар инквизиция ўтида ёқилди. Масалан, Коперник, Галилей каби олимлар бир умр таъқиб остида бўлишган, файласуф Бруно эса ёқиб юборилган.

 Олимларни инквизицияга дучор бўлмаганликларининг яна бир сабаби, бу даврда капиталистик муносабатлар ривожланиб, буржуа синфи пайдо бўлган эди. (Тарихда бу давр “тижорий капитализм” деб аталади, 15-18-асрлар). Уларнинг ишлаб чиқариши ривожланиши учун эса олимларнинг илмий кашфиётлари ва саноат ихтиролари зарур эди. Буржуазия олимларни сақлаб қолишдан манфаатдор эди.

 Тижорий капитализм шу тарзда пайдо бўлган эди. 1453-йили Усмоний султон Муҳаммад Фотиҳ Константинополни фатҳ қилди. Ушбу фатҳлар европаликларнинг Шарқий Осиё билан бўлган карвон савдо йўлларини тўсиб қўйди. Африкани айланиб ўтувчи сув йўлларига эса Португалия эгалик қилар эди. Бу вақтда Португалия ва Испания мусулмонлар Андалусиясидан ерларини қайтариб олишганидан кейин қудратли кучга айланишган эди. Аввалига Португалия, ундан сўнг Испания бойликка эга чиқиш ва насронийликни тарқатиш учун кема қуриш ва денгизчилик фаолиятини кучайтирди. Натижада Португалия Африкани айланиб ўтиб, Ҳиндистон ва Хитойга етиб борди. Испания Ҳиндистонни топаман деб юриб “янги дунё” – Американи кашф қилди. 17-асрда Англия, Франция ва Голландия улардан ўзиб кетди. Шундай қилиб Европада савдо, яъни бозор ривожланди. Америкадан оқиб келган олтин-кумушга Осиёнинг зираворлари, ипак ва чиннилари сотиб олиб келинди. Бу савдогарлар жуда бойиб кетишди. Мануфактураларга эгалик қила бошлашди. Судхўр банклар, акционерлик жамиятлар, биржалар ташкил этилди. Шу тарзда буржуазия пайдо бўлди. Улар энди ҳокимиятга интила бошлашди.

 Аслида, секуляризм (дунёвийлик)нинг шаклланишида “реформация” (ислоҳот) ғояси муҳим рол ўйнади. Реформация даври (1517-1648 йиллар) тарихда секуляризмнинг дастлабки босқичи сифатида қаралади. Реформация ғояси 14-асрнинг иккинчи ярмида англиялик профессор Жон Уиклиф томонидан кўтарилган. Уиклиф: “Черковнинг бошлиғи папа эмас, балки Масиҳдир” деган. Яна “Авторитет черков эмас, инжил” деган. Шунингдек у черков ерларини мусодара қилишга чақирган. Инжилни ингилиз тилига таржима қилган, уни ўз тилида ўқиб тушинган одамлар ҳақиқатдан ҳам Рим черкови дин номидан фойдаланиб халқни эзиб келаётганини англаб етган. Уиклиф издошлари ўз даврида қувғинга учраган бўлса-да, бироқ, унинг ғоялари Англияда тарқалиб улгирди. Англия Рим империясига тегишли бўлмагани сабабли унга нисбатан черковнинг босими камроқ бўлган. (Шу сабабли, кейинчалик реформациянинг биринчи намунаси сифатида 1520-йилда Англия қироли Ватикан билан алоқаларини узиб, янги англикан черковини ташкил этди ва ўзи уни бошлиғи бўлди). Аммо, Ватикан империя таркибидаги бошқа мамлакатларда Уиклиф ғояси тарқалишига қаттиқ қарши турган. Реформация ғоясини Чехияда тарқатган Ян Гус ёқиб юборилган.

 16-асрда Усмоний халифа Сулаймон Қонуний Австрияга қадар фатҳ қилиб борди. Бу даврда Рим империяси заифлашиб қолган эди. Империянинг заифлигидан фойдаланган унинг таркибидаги князликлар  мустақил давлат бўлишни кўзлаб қолишди. Германияда ислоҳотчи Мартин Лютер айрим князлар томонидан қўллаб-қувватланган. Курфюрст Фридрих Саксонский Лютерни инкивизациядан сақлаб қолган, икки йил мобайнида яшириб инжилни немис тилига таржима қилдирган. Князлар императорнинг уни жазолаш тўғрисидаги буйруғига расмий норозилик (протест) билдиришган. Шу сабабли бу оқим протестантизм деб номланган. Шундай қилиб, лютеранизм, кальвинизмнинг протестант оқимлари пайдо бўлди. Айрим князликлар протестант оқимларини қабул қилган бўлса, айримлари католиклигича қолди. Оқибатда уларнинг ўртасида 30 йиллик уруш келиб чиқди. Тарихда бу конфессиялараро уруш деб аталади, аслида конфессиялар “мустақиллик” учун бўлган урушда қурол бўлган. Протестантизм ислоҳоти буржуазия томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Чунки улар ҳокимиятга келиши учун янги мафкуравий қурол зарур эди. Бу капиталистлар ҳам насронийликдан воз кечишмаган, бироқ улар учун арзон ва енгил насронийлик керак эди. Улар черковни боқишни, баланд соборлар қуришни, насронийликнинг қатъий қоидалари остида яшашни хоҳламасдилар.

 Охир оқибат император Усмоний халифаликка биргаликда қарши туриш учун Вестфал тинчлик шартномасини тузишга мажбур бўлди. Вестфал шартномасига биноан империя тизимидаги мамлакатлар мустақилликка эришдилар, уларнинг қиролларининг ҳуқуқлари император ҳуқуқлари билан тенглаштирилди. Католиклар ва протестантлар тенг ҳуқуққа эга бўлишди. Черков ерлари мусодара қилинди. Папа ҳокимияти минимал даражага туширилди. Ҳокимият қироллар қўлига ўтди, маҳаллий диний черковлар уларнинг мафкуравий қуроли бўлиб қолди. Ўтмишда черков чексиз ҳокимиятга эга бўлган бўлса, энди у фақат давлатнинг бир тармоғига айланди. Аммо бу ҳақиқий секуляризм эмас эди.

 Шундай қилиб, ҳокимият буржуазия қўлига ўтмай қолди. Бунга қадар, 1624-1626-йилларда “Деҳқонлар уруши” бўлиб ўтган эди. Буржуазия бу урушни зимдан қўллаб-қувватлади, чунки ҳукумат ва черков уларнинг ишларига аралашиб, топган фойдалари устига ўтириб олган эди. Аммо бу қўзғолон шафқатсизларча бостирилди.

 Реформациядан кейин протестантизм илмга тўсқинлик қилмагани сабабли Бойл, Ньютон, Лейбниц, Паскал ва бошқа кўплаб олимлар етишиб чиқиб, илмий кашфиётлар қилишди. Шунингдек, протестантизм тадбиркорликка ижобий муносабатда бўлганидан, илмий кашфиётларни амалга ошириш орқали саноат ихтиролари юзага келди. Буржуазия ривожланишда давом этди ва 18-асрдан бошлаб капитализмнинг “саноат” даври келди. Бу асрларда буғ двигателлари, сув насослари, ип йигирув машиналари ихтиро қилинди. Металлургия саноати ривожланди. Натижада фабрикалар ва машинасозлик заводлари пайдо бўлди. Транспорт ва алоқа воситалари ихтиро қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шундай қилиб, капиталистлар гуркираб яшнади, уларни ҳокимиятга келиш вақти етди. Бу вақтга келиб буржуазия қиролларининг ҳокимиятидан ҳам, унинг мафкуравий қуроли бўлган черковдан ҳам воз кечиш зарурияти пайдо бўлиб қолганди. Демак уларга янги мафкура, янги бошқарув тузуми керак эди. Ушбу мафкура “маърифат даври”нинг файласуфлари томонидан ишлаб чиқилди (18-аср).

 Шарл Монтескьё, Жан Жак Руссо, Иммануил Кант ва бошқалар шулар жумласидан эди. Улар томонидан асосан қуйидаги фикрлар шакллантирилди:

 – Инсон ва табиатни ўрганишда ақл биричи ўринда туради

 – Ақл фаолиятининг энг илғор кўриниши – дунёни илмий нуқтаи назардан билиш

 Буларнинг натижаси сифатида

– “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари” фикри киритилди.

 Ва ушбу “ҳуқуқ ва эркинликларни” амалга оширадиган давлат ҳақида:

– “динни давлатдан ажратиш”

– “ҳокимиятнинг уч бўғини”

фикрлари киритилди.

Адам Смит, Мальтус, Рикардо каби иқтисодчилар томонидан капиталистик иқтисод низоми ишлаб чиқилди.

 Буларнинг барчаси Томас Жефферсон томонидан тизимлаштирилиб, мамлакатда ишлатиш мумкин бўлган тузумга айлантирилди.

 Бундай тузумнинг ишлаб чиқилиши ва тарқалиши Англия, Франция ва бошқа мамлакатларда буржуазия инқилобларига олиб келди, натижада бу мамлакатларда насронийлик дини ҳаётдан ажратилган, насронийликнинг ахлоқ ва ибодатдан иборат ҳукмлари черков билан чекланган, қонунлар парламент томонидан қабул қилинадиган, иқтисоди капиталистик иқтисод бўлган дунёвий давлатлар барпо бўлди. Булар ҳақиқий дунёвий давлатлар бўлишди ва шу кунга қадар ушбу йўлни такомиллаштириб келишмоқда.

Кўриниб турганидек, “дунёвий давлат” олимлар ва файласуфлар томонидан – қироллик бошқаруви ва унинг қуроли бўлган насронийлик динига қарши – ишлаб чиқилган. Ундан капиталистлар демократия ниқоби остида капиталистик ҳукмронликни ўрнатишда фойдаланишди. Кейинчалик капиталистлар мустамлакачилик ишларини олиб бордилар ва дунёда империалистик сиёсат юргизишди. Вақтики келиб, улар Исломий Халифалик давлатини қулатишга эришишди. Шундан кейин, улар насронийлик динига қандай муносабатда бўлишган бўлса, Исломга ҳам худди шундай муносабатда бўлдилар. Исломни ахлоқ ва ибодат билан чеклаб, уни бошқарув, сиёсат, иқтисод ва бошқа низомларини ҳаётдан ажратишди. Бироқ, Исломнинг табиати ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган мабда бўлгани сабабли капиталист кофирлар уни енгиб чиқа олмадилар. Мана Ислом мабда сифатида яна қайтмоқда. Уни татбиқ қиладиган Халифалик давлати барпо этилиш арафасида турипти. Бундан қўрққан империалист кофирлар соф Исломни кўтариб чиққан мусулмонларга “экстремизм” тамғасини ёпиштиршга уринмоқда.

 Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги конституцияда дунёвий сўзи бўладими ёки йўқми, фарқи йўқ, давлат бари бир дунёвий бўйича қолади. Шунинг учун мусулмонлар бир сўз устида талашиб-тортишмасдан буюк ишни қилишлари керак. Бу Исломни яна қайта ҳаётга олиб келиш учун Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилишдир.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here