Дарс одоби

3278
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Дарс одоби

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

عَنْ شَقِيقٍ، قَالَ: كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ بَابِ عَبْدِ اللهِ نَنْتَظِرُهُ، فَمَرَّ بِنَا يَزِيدُ بْنُ مُعَاوِيَةَ النَّخَعِيُّ، فَقُلْنَا: أَعْلِمْهُ بِمَكَانِنَا، فَدَخَلَ عَلَيْهِ فَلَمْ يَلْبَثْ أَنْ خَرَجَ عَلَيْنَا عَبْدُ اللهِ، فَقَالَ: إِنِّي أُخْبَرُ بِمَكَانِكُمْ، فَمَا يَمْنَعُنِي أَنْ أَخْرُجَ إِلَيْكُمْ إِلَّا كَرَاهِيَةُ أَنْ أُمِلَّكُمْ، «إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَخَوَّلُنَا بِالْمَوْعِظَةِ فِي الْأَيَّامِ، مَخَافَةَ السَّآمَةِ عَلَيْنَا»، متفق عليه

Шақиқдан шундай ривоят қилинади: “Биз Абдуллоҳнинг эшиги олдида, уни кутиб ўтирган эдик, ёнимиздан Язид ибн Муовия ан-Нахаий ўтиб қолди. Биз унга: “Қаерда эканлигимизни унга айтиб қўйинг”, дедик. У Абдуллоҳнинг олдига кириб кетди. Кўп ўтмай Абдуллоҳ ташқарига чиқиб, бизга шундай деди: “Менга сизларнинг қаерда эканлигингиз хабар берилди. Лекин сизнинг олдингизга чиқишимга сизни малоллантириб қўйишни ёқтирмаслик тўсқинлик қилмоқда. Чунки Расулуллоҳ e бизни малоллантириб қўйишдан қўрқиб, бизга ваъз айтишни кейинги кунга қолдиришга ижозат берар эдилар” (Муттафакун алайҳ).

“Шарҳ ун-Нававий”да шундай дейилади: “السَّآمَةِ” сўзи чўзиш билан талаффуз қилиниб, малолланиш, зерикиш маъносини билдиради. У кишининг сизни малоллантириб қўйишдан” деган сўзларининг маъноси: “Сизни зериктириб қўйишдан”, деган маънода. “Расулуллоҳ e ижозат берар эдилар” деган сўзлари кўп жиҳатдан талқин қилинган. Улардан баъзилари қуйидагилардир: Қози: “Бу бизни яхшилайди ва ҳайратда қолдиради”, дейди. Абу Убайд: “У бизни эркалайди”, “Бизни ҳамроҳларига яхшилик қилгандек тутади”, дейди. Абу Амрдан бошқалари “ҳа” ҳарфини сўз ясаш учун ишлатган. Амр айтади: “Бу уни бўш ташлаб қўйиш”, яъни ваъз айтишни уларнинг бемалол ҳолатларига қолдиришдир.

Бинобарин, бу ҳадис ваъз айтишда эҳтиёткор бўлиш, ундан қалблар чарчаб, ваъздан кўзланган мақсад амалга ошмай қолиш маъноларини ўз ичига олади.

Ибн Ҳажар бу ҳадисни “Фатҳ”да изоҳлаб айтади: Хаттобий “Бундан мақсад, уларга ваъз айтишда вақтларни ҳисобга олиш ҳамда зерикиб қолишидан қўрқиб, ҳар куни ваъз қилмасликдир. Баъзилар бўш қолдириш маъносида “ҳа” ҳарфи билан ривоят қилганлар. Мақсад, ваъз тингловчиларнинг бемалол вақтини ҳисобга олиш ва зерикиб қолмасликлари учун ваъзни ошириб юбормасликдир”.

Унинг “бизни малоллантириб қўйишдан қўрқиб”, деган сўзи зерикиш ва сиқилиш сабабли қийинчилик туғилишидан хавотирда эканлигини билдиради. Бу Пайғамбар eнинг саҳобаларига нисбатан меҳрибонлигини, уларнинг таълим-тарбияси ва тушунчаларига эътиборлилигини ҳамда улар зерикиб ёки малолланиб эмас, балки фаол равишда ўрганишлари учун уларга ғамхўр эканликларини акс эттиради. Бунда гўзал намуна бордир. Чунки таълим-тарбиянинг мунтазам давом этиши учун босқичма-босқич таълим бериш, оғир ва зерикарли таълим беришдан кўра самаралироқдир. Ибн Масъуд G айтганидек, Пайғамбаримиз eга сўзда ҳам, амалда ҳам эргашишнинг фазилати бор.

Азиз биродарлар, устозлар одамларни зериктириб қўймасликлари учун, дарс бераётган вақтда уларга имконият бериши гўзал одоблардандир. Устозлар нутқи содда, кенг қамровли ва равон бўлиши учун қисқа маъноли гапириши керак. Кўп гапириш зерикишга олиб келади. Бундан ташқари, кўп гапириш муваффақиятсизлик, нуқсон ва хатонинг сабабчисидир.

عن ابنِ عبّاسٍ  Hقال: «حَدِّثِ النّاسَ كُلَّ جُمُعَةٍ مَرَّةً، فَإِنْ أَكْثَرْتَ فَمَرَّتَيْنِ، فَإِنْ أَكْثَرْتَ فَثَلاثاً، ولا تَمَلَّ النّاسَ مِنْ هذا الْقُرْآنِ، ولا تَأْتِ الْقَوْمَ وَهُمْ فِيْ حَدِيثٍ فَتَقْطَعَ عَلَيْهِمْ حَدِيثَهُمْ فَتَمَلَّهُمْ، وَلَكِنْ أَنْصِتْ فَإِذا أَمَرُوكَ فَحَدِّثْهُمْ وَهُمْ يَشْتَهُونَهُ، وَإِيّاكَ وَالسَّجْعَ فِيْ الدُّعاءِ، فَإِنّيْ عَهِدْتُ رَسُولَ اللهِ e وَأَصْحابَهُ لا يَفْعَلُونَهُ» رواهُ البُخاريّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, у зот: “Одамларга (ҳар ҳафтада жума куни) бир марта гапир. Кўп бўлса, икки марта, ошиб кетса, уч марта гапир. Одамларни Қуръондан малоллантириб қўймагин. Гаплашиб турган одамларнинг олдига бориб, гапириб юрмагин, малоллантириб қўясан. Жим ўтир, ўзлари сўрашса, гапир, шунда иштаҳа билан қулоқ соладилар. Дуода қофиялашдан узоқ бўл, чунки мен Пайғамбар e ва саҳобаларнинг бундай қилмаганларига гувоҳ бўлганман”. (Бухорий ривояти).

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

29 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

06 Июн,         2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here