بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Маъраб нефть шаҳри Ҳусийлар қўлига ўтишга яқин қолдими?
Устоз Шойиф Шародий қаламига мансуб
Заиф малайларни кучайтириш АҚШ ташқи сиёсатининг ўзгармас асосларидан биридир. Малайларини кучайтиришда, уларга катта ҳаракатларни қилишни буюради, шу ҳаракатлари билан ҳайбатларини оширишни ва ўзлари назорат қилаётган ерлардаги одамлар кўнглига қўрқув солиб, уларни рақиблари билан бирга мавжуд ҳокимиятга бўйсундиришни буюради. Ҳусийларни ҳам шундай услуб билан кучайтириш ана шундай моделлардан биридир.
Ҳусийлар 2012 йил Саъда шаҳрини эгаллашди ва у ердаги илмий марказлар талабаларини бошқа минтақаларга кўчириб юборишди. Аксари ташқаридан келган бу талабаларни кўчириб юборишганига сабаб уларни эски режимни қўллаб-қувватловчилари, деб билишгани бўлди. 2013 йил Амрон шаҳридан ташқари, бутун Амрон областида кенгайишди. 2014 йил Санъонинг шимолий дарвозаси бўлган Амрон шаҳрини ўз назоратларига олишди ва бригада қўмондони, ўша пайтда шаҳар мэри бўлган Ҳамид Қушайбийни қатл қилишди. Қушайбий илгари Ҳусийларни Саъдада қамал қилиб, нафасларини бўғиб келганди. Ўша йили Ҳусийлар Солиҳ билан келишган ҳолда Санъога киришди ва Ҳадида портини назорат остига олишди. Бу порт Ҳусийларга нафас олувчи ўпкага айланди. 2015 йил Ҳодийга қарши кўтарилишди ва Ҳодий Аданга қочиб ўтди. 2016 йил Ҳусийлар Саудия ёрдамида Солиҳнинг кўплаб лагерларини босиб олди, Саудия лагерларга тунда ўз самолётлари ёрдамида зарба берди, кундузи Ҳусийлар уларни эгаллашди. 2017 йил охирида Солиҳни ўлдиришди ва нуфузлари ортиб, Солиҳнинг қўл остидаги бойликларга эга чиқишди, Яман Халқ Конгресси уларга бўйсунадиган бўлди ва партиянинг кўплаб етакчилари ва тарафдорлари Ҳусийлар томонга ўтди. 2018 йил Ҳусийлар Ҳажжа шаҳридаги Ҳужур районларини назоратга олишди. Ҳажжа Ҳусийлар назоратида бўлмай, унинг учун бир неча ой қутуриб жанг қилишди, сўнг у ердаги одамлар қалбига қутқу солиш учун уй-жойларни бомбардимон қилишди. 2019 йил Ҳусийлар Санъо шарқидаги Ниҳм шаҳри билан бутун Жавф вилоятини қайтариб олишди, у ерларни бир неча йил бурун қўлдан бой беришганди. Жорий 2020 йилда Ҳусийлар Маъраб фронтидаги жангларини кучайтириб, у ерга бостириб киришди ва Яман Шимолини тўлиқ назоратга олишди.
Маъраб фронтида кечаётган жангларда Ҳусийлар кўп талафот бераётган бўлишларига қарамай, ушбу нефть шаҳри томон силжишда қатъий давом этишяпти. Катта қурбонликлар бериб бўлса ҳам, у ерга бостириб киришга қаттиқ туришибди. Дарҳақиқат, бу уларнинг тақдирий масалаларига айланди. Бундан ташқари, Маърабга кириб боришга Ҳусийларни янада шижоатлантирган нарса, Саудия етакчилигидаги «қонуний», дейилаётган коалиция самолётлари томонидан бир неча марта хато йўлланган зарбалар бўлди. Бу зарбалар Ҳодий ҳукумати қанотини қирқишга ва Ҳусийлар фойдасига хизмат қилди. Зарбалар ёрдамида улар олдинга силжиб, муҳим ҳарбий лагерларни қўлга киритишга, баъзиларини қамал қилишга муваффақ бўлишди. Ниҳоят, Маъраб нефть шаҳрининг мағлуб бўлишига қош билан қовоқча вақт қолди.
Маъраб Ҳусийлар қўлига ўтса, Америка иккала курашаётган томонларга тақдим этмоқчи бўлаётган ўзининг сиёсий ечимини тиқиштиради. Бу ечим бўйича, Ҳусийларга катта улуш тегади ва Америка «Кескинлик бўрони» орқали уларни ҳокимиятга ўрнатишга ва мустаҳкамлашга, инглизлар қалъасини бутунлай ёки аксарини вайрон этишга муваффақ бўлган бўлади ва уларнинг қолган қалъаларини йўқ қилишда давом этади.
Яман устида Америка билан Британиянинг ўз малайлари ёрдамида кураш олиб боришаётгани жуда ёвуз иш бўлмоқда. Буни тўхтатиб қолишга фақат онгли Яман аҳлидан бошқаси қодир эмас. Яман аҳли ушбу кураш моҳиятини англаб етмоқлари, малайлардан воз кечмоқлари ва Ҳизб ут-Таҳрир етакчилик қилаётган карвонга қўшилмоқлари вожибдир. Зеро, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо қилиш карвонидир. Чунки айнан ушбу Халифаликкина Ғарб нуфузини Яманнинг жанубию шимолидан бутунлай қўпориб ташлашга ва Яманни мустамлакачи кофирлар қадами тегмаган, уларнинг жинояткор малайлари бошқармаган собиқ исломий қалъалардан бирига айлантиришга қодирдир.
Роя газетасининг 2020 йил 16 декабр чоршанба кунги 317-сонидан