Путин: “Қирғизистон ҳар сафар ички сиёсатини Ғарб бошқарувига мувофиқлаштирмоқчи бўлганида бир ишкал чиқади”

0
610

Путин: “Қирғизистон ҳар сафар ички сиёсатини Ғарб бошқарувига мувофиқлаштирмоқчи бўлганида бир ишкал чиқади”

Россия президенти Владимир Путин матбуот анжуманида бир журналистнинг “Россия МДҲ давлатларидан яна бирини йўқотиш арафасида турибдими? деган саволига жавоб бераётиб: “Қирғизистон ҳар сафар ички сиёсатини Ғарб қадриятларига мувофиқлаштирмоқчи бўлганида бир ишкал чиқади” деди.

Путин Қирғизистондаги нотинчликлар аввалда ҳам бўлганига ишора қилар экан, “Улар замондан олдинга сакрамоқчи бўлишяпти. Масалан фуқороларининг бир неча юз йиллар шаклланган сиёсий онги, балоғати, минталитетига боғлиқ деб, Франциянинг парламентар тизимига ўтиши, Қирғизистоннинг бу даражада эмаслигига далолат қилди”, деди.

Путин, Қирғизистонда кутилаётган референдумга нисбатан ўзининг балки Россия сиёсатининг муносабатини билдирди. Улар Қирғизистонда президент бошқаруви (диктатураси) бўлиши тарафдоридир.

МДҲ давлатлари ичидан Қирғизистон худди Украина, Белорусия сингари Ғарб билан Россия ўртасида қолган навбатдаги давлат бўлиб қолиши кутиляпти. Қирғизистонда ҳар икки томоннинг сиёсий электорати бор. Россиянинг сиёсий доираси ҳам парчаланиб, унинг сиёсий манфаатлари Ғарб ҳазорати билан бирлашиб боряпти.

Россия нафақат Қирғизистонда, балки бутун МДҲ давлатлари ички сиёсатида ўз нуфузини йўқотиб боряпти. Бунга сабаб Россиянинг халқаро сиёсатдаги нуфузини тубанлаб бораётгани, ҳамда ундаги иқтисодий инвестиция муҳитининг йўқолиб бораётганидир.

Аслида, Россиянинг ўзининг ички сиёсатини ҳам, Қирғизистонникига нисбатан устунроқ дейиш қийин. Ундаги сиёсий ва иқтисодий вазиятлар ҳам Путин ўйлаганчалик ёки яширишга уринаётгандек мустаҳкам эмас. Табиийки бундай заифлашиб бораётган етакчи давлатлар вақт ўтиши билан мустамлака қилиш ёки мустамлака давлатларини қўлида ушлаб қолиш механизмларини йўқотади.

Путин бошқарувдаги камчиликлари сабабли мамлакати учун стротегик аҳамиятли ҳудудларни ёки бутун бошли мамлакатларни бой бериб бораётганини яширишга ёки айбни ўша давлатларнинг етакчилиги хиёнатига ёхуд Ғарб давлатларининг уларни ички сиёсатларига аралашганларига  ағдармоқчи бўляпти. Лекин ҳақиқат очиқ ойдан кўриниб турипти, Россия чўкиб боряпти! Ўз мамлакатнинг фаровонлигини, иқтисодий ва сиёсий ривожланишини ўйлаган давлат раҳбарлари ёки сиёсий гуруҳлар ҳам, Россия билан ривожланишга умид қилмайди. Табиийки давлат сиёсатини ҳам у билан боғлашга шошилмайди.

Қирғизистонда ҳақиқатда ҳам сиёсий майдон қизиган ҳолича турибди. У ҳали ҳам, совуган эмас. Балки баттар қизиб боряпти десак тўғрироқ бўлади.

Мўъмин – Мусулмон даъватчи биродарлар! Вазият кескинлашиб боряпти. Турли хил ифлос кучлар пайдо бўлди ва улар жамиятимизни эгаллаб боришяпти. Биз фақат исломий мафкура билан уларнинг ифлос, ҳаром мақсадларини олдини олиб қолишимиз мумкин. Чунки миллатчилик, ватанпарварлик, минтақачиликнинг ривожланиши мамлакатда маълум муддатли мина кабидир. Вақти келиб ундан ҳар қандай носоғлом кучлар фойдаланиши мумкин!

Бу каби нопок тушунчаларни жамиятдан суриб чиқариш учун исломий тушунчаларни, диний муҳитни ва бир биримизни муҳосаба қилиш билан жамоий руҳ (жомоий Аллоҳга боғланиш)ни кучайтириб боришимиз вожиб! Ҳар бир бой берилган тоза муҳит ўрнини куфрга асосланган бузуқ тушунча ва муҳитлар эгаллаб келади. Кейин биз одамларга хитоб қиламиз, улар куфрга одатланиб қолишгани сабаб, бошига салла ўраб олган ғарбпараст демократ ёки миллатчига айланиб қолишади! Тарихдан сабоқ олиб, Аллоҳдан қўрқиб, динимизга маҳкам боғланайлик, биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS