بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом заминида қолган гуруҳларнинг холис жангчиларига
Арабларда «Қўлингдан келмади, пуфладинг, холос», деган мақол бор. Буни ўзининг ҳалокатига ўзи сабабчи бўлган кишига нисбатан айтилади. Биз ҳам муборак Шом заминида қолган гуруҳларнинг холис жангчиларига бундай деймиз:
Сизлар ўзингизнинг, аҳлингизнинг ва қўзғолонингизнинг ҳалокатига ўзингиз сабабчи бўлдингиз. Чунки сиз аввал устингиздан паст-расво кимсаларни етакчи қилиб олдингиз, ҳолбуки, улар шу даражада паст эдики, бирортаси ҳам умрида ўзини етакчилик мақомига эга бўламан, деб ўйламаган эди.
Бундан ҳам ёмони, бу етакчилар етакчилик омонатига хиёнат қилишди ва анави «қўллаб-қувватловчи» давлатлар узатган қўлларга қўл беришди. Ваҳоланки, бу давлатлар сизнинг ва қўзғолонингизнинг орқасидан урилган ханжар эди. Бошдан улар ўзларини сизга кафил давлатлар қилиб кўрсатишди, аслида эса, улар сизни йўқ қилиш ва қўзғолонингизни тириклайин кўмишга кафил бўлишган эди. Айниқса, Эрдоган Туркияси. Эрдоган сизнинг қўлларингизни боғлади, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун берган қурбонликларингизни, шаҳидларингиз қонини ва бутун қимматли нарсаларингизни сотди. У Суриядаги қонхўр режимни сақлаб қолиш учун конференциялар уюштирди, музокаралар тайёрлади, келишувлар тузди… Буларнинг барчаси душманга нафақат минтақаларингизни топширишга, ҳатто бутун қўзғолонингизни сотишга олиб келди. Ўзингиз эса, бу кимсага ва бошқа қўллаб-қувватловчиларга ҳам қўзғолонингизни топширдингиз.
Барчамизга лозим бўлган нарса шуки, биз ўз қароримизга қайта ўзимиз эга бўлиб, йўлимизни тўғрилаб олишимиз керак. Шунинг учун сизни даъват қилишда давом этамиз ва бу даъватимиз албатта қўзғолонингиз томонга ўтасиз ва ҳануз сиздан умидини узмай турган аҳлингизга қўшиласиз, деган умидда қилинган даъватдир. Зеро, бу аҳлингиз жиноятчи режимга қарши ҳар қандай холис ҳаракатни қўлидан келганча қўллаб-қувватлашга доим тайёр.
Бас, эгнингиздан тобелик чопонини ечиш, хорлик ва хўрлик чанг-ғуборларини қоқиш вақти аллақачон келди. Ушбу Шом қўзғолонининг шу аҳволга тушишига сабаб бўлганларни ағдариб, қўзғолонни «Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», дея бошлаганингиз аввалги ҳолига қайтаринг. Мақсадингиз режимни ағдариб, ўрнига Исломни барпо этмоқ эди, шу йўлга қайтинг. Ёлғиз шундагина аҳлингизнинг қўллаб-қувватловига ва муҳаббатига эриша оласиз. Шундагина Аллоҳнинг нусратини жалб қила оласиз, чунки сизга Аллоҳдан ўзга нусрат берувчи йўқ, ёлғиз Аллоҳнинг розилиги учунгина жонлару қонлар фидо этилади.
Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан