Текебаев: давлат баъзида халқ хоҳишини яширишга мажбур бўлади
9-декабр “Жогорки кенеш” конституцияни ўзгартириш ҳақидаги референдум масаласини қабул қилгандан кейин Омурбек Текебаев сўзга чиқиб, требунадан давлатнинг баъзи сирларини очиб ташлади. – “Олдимда депутат Зулфуқоров ўтирибди, 2014 –йили хавфсизлик кенгашига қатнашганмиз. Бизга яширин ижтимоий сўров натижалари тарқатиб берилди, мен ўшанда айтганман. Шимолий регионларда вазият ўзгача, Жанубий регионларга қараганда Шимолий регионларда 10-15%, бази жойларда эса 20%гача шариат бошқаруви остида яшаш учун овоз беришган. Агар халқ нима хоҳласа шуни қўямиз десак – шунчалик халқ хоҳишини қўллайсизлар экан – нега шарият бошқарувини қўймадингиз? Мана мен ҳозир давлат сирларини очиб юбордим. Халққа ошкор қилиш мумкин бўлмаган масалалар бўлади. Шароитлар шуни тақазо этади. Баъзи масалалар кабинетларда (ёпиқ эшик ортида) ечилиб, ўзгартирилиб, пишиб етилганда халққа олиб чиқилади”, деди Текабаев.
Изоҳ: Садир Жапаровнинг – “мени халқ қўллаб-қувватлаб олдинга сураяпти” ёки “президент бошқаруви халқ талаби” деган шиорлар ортидан бир қатор қонун ёки тартибларни бузиб келаётганини танқид қилмоқчи бўлган Текебаев, давлат бошқарувидаги бир қатор тарихий сиёсий ёлғон, ғирромлик ва ҳийлаларни очиб юборди.
Лекин Текебаев айтган ғирромликлар ҳамда сиёсий ҳодисалар ва халқ хоҳишига нисбатан берилаётган ёлғон статистик малумотлар тарих эмас, аксинча улар ҳозирда ҳам ҳокимиятлар томонидан риоя қилиниб келинаётган демократик принциплардан келиб чиққан ёзилмаган қонунлар сифатида давом этиб келади! Улар халқ (уммат)нинг сиёсий Исломни ҳаётга қайтаришга бўлган хоҳишлари, исломий қадриятларга бўлган муҳаббати ва фидоийлигини яширишга қаттиқ ҳаракат қилишади. Бу мавзулар кучли назорат остида бўлиб, охирги ўн йилликда оламий матбуот учун бу мавзуларларга алоқадор ҳақиқатларни ёритишга, ҳатто улар ҳақида мақола- мавзулар таёрлашга ҳам махфий чекловлар қўйилган.
Аслида демократия (халқ ҳокимияти)нинг ўзи ҳам, ҳокимият халқ бошқаруви остида бўлишига қарши. Чунки бу назарий тушунча бўлиб, ҳаётда ундай бўлиши мумкин эмас. Яъни халқ ўзини ўзи бошқариши, бир бирлари билан ўзаро муомилалари учун халқнинг ўзи қонун ишлаб чиқиши мумкин эмас!
Қирғизистон сиёсий доирасининг етакчиси, конституция ишлаб чиқиш кувватига эга бўлган етук сиёсатчи Текебаев ҳам буни эътироф этиб, “агар халқнинг ҳар бир талабини бажариш мажбурий бўлса, биз ҳокимиятни аллақачон исломий бошқарув тизимига топшириб беришимиз керак эди”, деди.
Қирғизистон халқи ҳар қандай демократик алдов ва хиёнатлардан чарчади. Қирғизистон мусулмонлари эса, ўзларига ва динларига бўлган барча зулмларни қалбдан ҳис қилиб, ҳар қандай куфр бошқарувини инкор қилиш чегарасига яқинлашиб бораяпти. Дунёдаги барча куфр тузумлари ва давлат раҳбарлари, исломийлашиш жараёнларини олдини олишдан ожиз эканликларини тушуниб етишди. Бутун дунё, жумладан Қирғиз хавфсизлик кенгаши ҳам, Ислом ва мусулмонларнинг мувоффаққиятларини, уларнинг Ислом ҳазоратидан келиб чиққан жамиятларга олиб кириб бораётган ижобий яшаш тарзларини имкон қадар яширишга уринишяпти.
Оламий матбуот ушаларнинг (глобал халқаро сиёсатнинг) таъсири остида эканлигидан, Ислом ва мусулмонлар устида бораётган зулмлар ёритилмайди. Ёки ҳодисаларни ўзларининг манфаатлари томон бурмалаб, Текебаев айтганидек, шароитга қараб, воқеъа-ҳодисалар кабинетларда ўз манфаатларига мувофиқ ёлғон йўналишда таёрлаб олингандан кейин, матбуот орқали оламга тарқатилади. Бутун дунёда аҳвол шундай!
Дунё матбуоти мабдаий Исломни гўёки тан олмайди. Ислом ва Мусулмонлар устидаги зулмларни деярли ёритмайди. Лекин халқаро сиёсат мабдаий Исломдан қаттиқ хавотирда эканидан, жамиятларни тез суратда эгаллаб бораётган исломий қадриятларни қандай олдини олиш ҳақида тинмай бош қотиради. Франциядаги сингари бир қатор етук давлатлар барча имкониятини Ислом ҳазорати ва Мусулмонларнинг яшаш тарзи куфр жамиятига нисбатан кучли ижобий таъсир кўрсатиб бораётганини олдини олишга қаратган. Улар буни тан олишдан қочиб, Мусулмонларни провокация қилиш, улар номидан қўпорув ҳаракатлари уюштириш каби Ислом ва Мусулмонларни ёмон отлиқ қилишга ҳаракат қилишади.
Текебаев ўз иштирокида балки бошчилигида уюштирилган Ислом ва Мусулмонларга қарши ҳаракатларнинг бир учини айтиб юборди. Лекин ҳали ҳам, жамиятда исломий ҳаётда яшашни хоҳлаган одамлар тоборо кўпайиб боряпти. Мусулмонларни Исломдан қайтариш ва бездириш мақсадида аввалгидек қалбаки тактикалар ишлаб чиқиляпти. Ишлаб чиқилган стротегия ва тактикалар ортидан қанчалаган бегуноҳ инсонлар, фақат Исломни яхши кўриб бошқаларни ҳам унга даъват қилгани ёки уни ёқлагани учун минглаган бегуноҳ мусулмонлар қамалиб, ҳалок бўлиб кетгани ҳақида гапирмади! Шу ифлос стротегиянинг касофатидан қанчалаган аёллар, оналар турмаларда ўтиришди, баъзилари ҳанузгача ўтиришибди!
Сиёсатчиларнинг бу каби демократиянинг ёлғон ақидасини ҳимоя қилиш ёки ўз креслоси учун Ғарбни рози қилиш мақсадида қилган ишлари, тарихда қора тамға билан ёзилиб қолади. Охиратда алам ва азоб бўлиб, шу дунёда тавба қилишмаса, золимлар учун афсус надомат бўлиши аниқ.
Абдураззоқ Мўъмин.