Афғонистон мусулмонларига насиҳат йўллаган ҳурматли Уммон султонлиги муфтисига насиҳат

138
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Афғонистон мусулмонларига насиҳат йўллаган ҳурматли Уммон султонлиги муфтисига насиҳат

Ал-Олам веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 9 муҳаррам, милодий 2021 йил 17 август сешанба куни) бундай хабар нашр қилинди:

«Уммон султонлиги муфтиси Аҳмад ибн Ҳамд Халилий афғон халқига «босқинчилар устидан қозонилган фатҳул мубин ва насрул азиз» билан қутлов йўллади.

Твиттер орқали ёзган қутловида бундай деди:

«Биз афғон биродарларимизни босқинчилар устидан эришилган фатҳул мубин ва насрул азиз билан қутлаймиз. Аллоҳнинг чин ваъдаси рўёбга чиққанлиги билан барчамизни ва Ислом Умматини табриклаймиз. Афғон биродарларимиздан барча муаммоларни елкама-елка туриб ечишларини, аро йўлларга кетиб қолмасликларини, ораларида кенгбағирлик, тинчлик ва муросасозлик ҳукм суришини, Аллоҳнинг одил шариатини татбиқ қилиш ва муваффақиятсиз тоғут қонуни билан боғлиқ ҳар нарсани рад этиш орқали Аллоҳнинг арқонини ушлашларини умид қиламиз».

Яна давом этди:

«Шунингдек, Аллоҳнинг фазли ила, яқин кунларда Ақсо масжидимиз ва барча босиб олинган ерларимизнинг озод этилишидек орзуларимизни ушалишини ҳам умид қиламиз. Аллоҳ Таолодан Ўзининг илтифоти ила, ушбу нусратга бизни ноил қилишини сўраб қоламиз. Зеро ушбу нусрат натижасида, Уммат Аллоҳдан узоқлашгани ва ўзаро бўлиниши сабабли пешонасига тушган орият доғидан қутулишга муваффақ бўлади».

Роя:

Биз муҳтарам Уммон султонлиги муфтий ҳазратларининг Афғонистондаги мусулмонларга қилган ушбу қимматли насиҳатини юксак баҳолаймиз. Чунки насиҳатида уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатини татбиқ этишга, Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутиб, қон тўкишдан сақланишга даъват қилибди. Бу Афғонистон ва аҳлини душмандан қизғанувчи насиҳатдир. Биз ҳам ўз навбатимизда, мусулмонларга насиҳат қилиш бобидан келиб чиққан ҳолда, муфтий ҳазратларига насиҳат йўллаймиз. Ҳазрат худди шундай насиҳатни Уммон султонлигидаги ҳукмдорларга йўлламоғи авлороқ бўлур эди. Уларни қўлларидан ушлаб, фақат шахсий ҳолатларга ва айрим жиноят, жазо чораларига тааллуқли қонунларга чекланиб қолмай, балки бошқарув, иқтисод, таълим, ички сиёсат ва ташқи сиёсат каби ҳаётнинг барча соҳасида шариат аҳкомларини тўлиқ татбиқ қилишга мажбур қилиши лозим эди. Бу деганимиз, Уммон султонлигидаги бошқарув тузуми Ислом тузумидан, Халифалик тузумидан батамом узоқда эканини англатади.

Шунингдек, муҳтарам Уммон султонлиги муфтий ҳазратларига шуни ҳам Аллоҳ Таоло ризоси учун холис чин дилдан насиҳат қиламизки, Уммон султонлигини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатининг асосий бир бўлаги бўлиши учун даъват қилсинлар. Зеро, ушбу давлатгина мусулмонларни бирлаштиради, улар билан биргаликда босиб олинган барча заминимизни, шу жумладан, муборак Фаластинни озод этиш сари ҳаракатга келади ва Исломни даъват ва жиҳод ила бутун оламга фикрий етакчилик сифатида олиб чиқади.

Роя газетасининг 2021 йил 25 август чоршанба кунги 353-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here