Ўтиш даври ҳукумати даврида АҚШ-Судан муносабатлари истиқболи

0
510

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўтиш даври ҳукумати даврида АҚШ-Судан муносабатлари истиқболи

Устоз Иброҳим Усмон Абу Халил

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи

Давлатлараро муносабатларни манфаатлар белгилайди. Манфаатларни эса, амалга оширмоқчи бўлган режаси ва ҳимоя қилмоқчи бўлган мақсадларига қараб давлат белгилайди. Давлат бу манфаатларини ташқи сиёсат, деб аталган халқаро майдонга олиб чиқади. Бу манфаатлар принципиал ва моддий бўлади. Принципиал манфаатга миллат сўзини ва қадриятларини ёйишни мисол қилиш мумкин. Моддий манфаатга стратегик минтақаларга ёки хом ашёга бой минтақаларга ҳукмрон бўлишни ёки савдо бозорларини очишни ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.

Лекин биз бу гапимизни мусулмон юртларидаги мавжуд давлатларга, масалан, Суданга татбиқ қиладиган бўлсак, асло тушмайди. Чунки мустамлакачи бу давлатларни битта қилиб бирлаштириб турган Халифалик давлатини аввал ағдариб, уларни давлатчалар сифатида пайдо қилди. Сўнг уларни бевосита ўзи ёки вакили орқали бошқариб келди. У бу йўлда маълум кимсаларни етиштириб, уларга зоҳирда ҳокимиятни топширди, ҳақиқий ҳокимият эса ўзининг қўлида турди. Уни айни давлатлардаги элчихоналар орқали бошқарди. Қарийб бир асрча вақтдан буён бу давлатлар ҳукмдорлари мана шундай малайлик қилиб келишяпти, хўжайинлари буйруқларини ўз халқлари ҳисобига бажариб, кўп ҳолларда халқларини эзиб, зулм қилишмоқда.

Судан Британиянинг мустамлакаси бўлгани эътиборидан, сиёсий элитанинг деярли барчаси инглизларга тобе бўлди. Кураш майдонига Америка кириб келган пайтда Суданда унинг одамлари йўқ эди. Шунинг учун Судан армиясига таяниб, унинг ичидан ҳокимиятни ҳарбий тўнтариш орқали олишга қодир одамларни касб қилди. Мана шу инқилобларнинг сўнггиси 1989 йил Умар Башир инқилоби бўлди. Башир бошқаруви Америка малайи сифатида ўттиз йилдан зиёд давом этди. Бу вақт мобайнида Америкага қаттиқ ихлос билан хизмат қилди, унинг Судандаги барча лойиҳаларини ижро этди. Башир режимининг Америкага кўрсатган хизматлари ичида энг ёмони Судан жанубини шимолидан бўлиш жиноятида унга буткул итоат қилгани бўлди. Кейин юртнинг қолган ерларини ҳам машъум Неваша битими орқали бўлиш ва парча-парча қилишга тайёрлаб берди. Аммо халқ кўтарилган пайтда, айниқса, Суданнинг ер ости ва усти бойликларига тўла бўлишига қарамай, инсонларни қашшоқ аҳволга олиб келган иқтисодий тузум сиёсатига қарши кўча ёшлари қўзғалган пайтда Америка Баширнинг бу ва бошқа хизматларини қадрламади, ундан воз кечди. Зеро, у одамлардан ҳам кўпроқ ҳарбий муассасага ишонади. Бу нарса бир гуруҳ генераллар ҳокимиятни эгаллаган пайтда кўринди. Улар кейинроқ ҳарбий кенгаш, деган муассасага айланди. Британия ҳам армиянинг Америка одамларидан иборатлигини билгани учун Озодлик ва Ўзгариш кучларига очлик, зулм, коррупция ва муҳтожликка қарши кўтарилган қўзғолонни ўғирлашни буюрди. Бу кучлар қўзғолончиларнинг елкасига миниб олди ва эски режим қолдирган аянчли вазиятни ўнглаш учун ҳеч нарса қилмади. Аксинча, ҳокимиятни ҳарбийлар билан бўлишиб олиб, сизлар талаб қилаётган фуқаровий ҳукуматни олиб келдим, дея қўзғолончиларни алдади. Ҳамдукни бош вазир сифатида олиб келиб, унга кучли ижроий ваколатларни берган эса-да, бироқ ҳокимиятдаги ҳақиқий таъсир кучи америкапараст армия қўлида қолди (масалан, улардан беш нафари ҳарбий суверен кенгашдан икки нафари вазирлар кенгашидан, яъни ички ишлар ва мудофаа вазирлигидандир).

Шундай қилиб, биз Африка Иттифоқидаги Америка малайлари тузган конституция ҳужжатига мувофиқ, Судандаги бошқарувнинг икки гуруҳ орасида қолганига гувоҳ бўляпмиз. Бу икки гуруҳ ўзаро бир-бирига  душман, салоҳиятлари ҳам фарқли ҳамда ўзаро курашувчи ташқи кучларга малайдир. Бу нарса юртнинг хавфсизлик ва иқтисодий вазиятида яққол акс этди. Чунки иккала гуруҳ бир-бирига тузоқ қўйишади. Ана, Ҳамдук армияни давлат молидан 80 %ига эга бўлиб олганликда айблаяпти. Бундан у қуролли кучлар компанияларини назарда тутди. Бу ёқда Бурҳон чиқиб, муваффақиятсизликда ва ўз муваффақиятсизлигини армияга юклаётганликда Ҳамдукни айблаяпти.

Шундай бўлиши табиий, чунки манфаатлар айри бўлгани ва маҳаллий қўғирчоқлар бошқа-бошқа экани боис АҚШ билан Британия Суданда тинч яшай олишмайди. Шунинг учун ҳозирда улар бири иккинчисининг оёғидан чалишга ҳаракат қиляпти. Масалан, Америка Суданни ўз чангалига олиш мақсадида Ҳамдукнинг фуқаровий ҳукуматини намойишни ҳаракатлантиргани сабабли муваффақиятсизликка учратишга ҳаракат қилиб, унга иқтисодий босим қиляпти. Чунки Баширга қарши кўча ҳаракатини келтириб чиқарган асосий сабаблардан бири иқтисодий вазият эди. Ҳамдук ҳукумати бўлса, одамларга иқтисодий вазиятни яхшилашга ваъда бериб, ваъдаси устидан чиқолмади. Бундай қилолмаслигига Американинг европаликларга, асосан, Британияга қилган босими сабаб бўлди. Чунки у Суданга йирик миқдордаги молиявий ёрдамнинг берилишига рухсат бермади, фақат бу юрт «терроризм»ни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиққандан кейингина ёрдам олиши мумкинлигини тиқиштирди. Бу давлат, яъни Америка Суданни мазкур рўйхатдан асло чиқармайди. Бунинг учун у ҳокимиятнинг тўла ўз қўлига ўтганига, ўз қаршисида Судан масаласида ҳеч қандай рақиб қолмаганига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши керак. Шу боис, Ҳамдук ҳукумати ҳозирда Америка томонидан тазйиқ остида қолди. Америка ушбу тазйиқни янада кучайтириш учун яқинда унга катта талаб қўйди. У ўзининг давлат котиби Помпеони Суданга жўнатиб, Ҳамдук ҳукуматини яҳудий вужуди билан бевосита алоқаларни нормаллаштиришни талаб қилди ва шу орқали уни хижолатли аҳволга солиб қўйди. Американинг провокациясидан қўрқиб тиз чўккан бу ҳукумат ўтиш даври ҳукуматининг бундай ишни қилиш ваколатига эга эмаслигини айтиш билан Америкадан кечирим сўради.

Таъкидлаш лозимки, АҚШ маъмурияти агар Судан Американинг «Коул» эсминеци қурбонлари учун товон тўласа, уни мазкур рўйхатдан олиб ташлашга ёлғон ваъда берганда Ҳамдук унга итоат қилиб товонни тўлади. Кейин яна бошқа тўловлар рўпара қилинди… Американинг Найроби ва Доруссалом элчихоналари портлатилишидаги қурбонларга ҳам товон пули тўлаши шарлиги айтилди. Икки кун муқаддам АҚШнинг сенат ва вакиллар палатасидаги нуфузли расмийлар Трамп маъмуриятининг Найроби ва Доруссалом портлашлари учун товон ундириш масаласида Судан билан принципиал келишувга эришгани тўғрисида баёнот берди. Американинг «Foreign Policy» журнали Суданнинг «террорист»лар рўйхатидан чиқарилиши учун сўнгги қадам сифатида 335 миллион доллар тўлагани тўғрисида хабар тарқатди. Кўриб турибмизки, Америка ҳеч қачон бермайди, фақат олади. Айниқса, берувчи тарафнинг итоатгўйлигини билса. Худди шундай ишни Башир ҳукуматидагиларга ҳам қилган. Уларга агар Судан жанубини бўлишса, Суданни «террорист»ларни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқариш умидини берди, улар жанубни бўлишди, аммо ҳеч нарса олишгани йўқ.

Буни Судан Миллий конгрессининг собиқ етакчиси, «Инқоз» ҳукумати бошланишида Миллий разведка директори бўлиб ишлаган Қутбий Маҳдийнинг баёноти ҳам тасдиқлаб турибди. Ундан «Шарқул Авсат» газетаси Судан жанубини бўлишга сабаб бўлган Неваша битими ҳақида сўраганда бундай жавоб қилди: «… Режимга нисбатан ёлғон ваъда ва алдаш сиёсати қўлланиб, суданлик музокарачини нотўғри йўлга етаклашди. Кейин айни сиёсат ўз самарасини берди, «тинчлик», «устувор бирлик», «ёрдам» ва «АҚШ билан муносабатларни нормаллаштириш», деган ваъдалар қолиб кетаверди… америкаликлар суданликлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишди».

Американинг Судандаги сиёсати мана шундай. У Судандан асло воз кечмайди. Зотан, бу – хўжайин билан қул ўртасидаги сиёсат бўлиб, Судан ҳукмдорлари хомхаёлларга мубтало бўлиш ва ёлғон ваъдага ишонишда давом этишаверади… Ҳеч нарсага эришишолмайди. Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги каломида айтилганидек, Америка беришни билмайди, олишни билади:

يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلَّا غُرُوراً

«Шайтон уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар» [Нисо 120]

Аллоҳ Таолодан юртимиз ва бошқа барча исломий юртлар бошидан мустамлакачи кофир Ғарбга малайлик қилаётган рувайбиза ҳукмдорларни кўтаришини ва бизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик билан сийлашини сўраймиз. Халифаликкина кофирларнинг пайини қирқади ҳамда уларни юртимиздан ноумид аҳволда қувиб солиб, кофирларнинг юртида ҳам ғазот қилади, уларга нур ва ҳидоятни етказади.

وَمَا ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ بِعَزِيزٍ

«Бу Аллоҳга (ҳаргиз) мушкул эмас» [Иброҳим 20]

Роя газетаси сайтидан олинди

NO COMMENTS