بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Америка ва унинг сиёсий ечими заволга юз тутмоқда, Шом эса Исломга қараб кетмоқда
Устоз Шодий Абуд
Шом аҳлининг Дамашқдаги жиноятчи режим ағдарилсин, деган ҳайқириқлари бутун Ғарбни қўрқувга солди. Айниқса, Суриядаги ҳақиқий ва ягона нуфуз соҳиби Америка қаттиқ қўрқиб кетди… У зудлик билан қўзғолонни қўллаб-қувватлашга ва макрини ишлатиб унинг кўнглини олишга киришди. Баёнот кетидан баёнотлар берди… Баёнотларининг зоҳирдаги маъноси Американинг Сурия аҳолиси ва уларнинг қўзғолони тарафида турганлиги, уларни қўллаб-қувватлашини англатса, асл маъноси Асад режими учун ушбу муборак қўзғолонни йўқ қилиш имконияти берилганини англатди. Бироқ Америка айни мақсадини рўёбга чиқаришда – Алҳамду лиллаҳ – аянчли муваффақиятсизликка учради.
Қўзғолон қонхўр режимни башаралару арконлари билан қўшиб ағдаришдек ўз мақсадида собит турди… Америка эса, Шом аҳлига ёқадиган альтернативага муҳтож эди… Шундай бир манзарада у малай режимларига Сурия майдонида роль бўлишиб берди. Масалан, улардан Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизби, жангарилари ҳамда қонхўр Россия каби режимни қўлловчилар Сурияга фақат Американинг буйруғи ва у билан мувофиқлашган ҳолда киришди. Саудия, Туркия, Қатар каби қўзғолоннинг ёлғончи мунофиқ қўлловчилари эса, қўзғолончиларни «тарбиялаш» ва назоратда ушлаб туриш ва охир оқибат йўқ қилишга қаратилган роль билан шуғулланишди.
Бошқа томондан Шом аҳли Американинг барча режа ва воситаларини барбод қилишга имкон берадиган даражада онга эга эди. Ҳолбуки, Америка шу воситалар орқали Дамашқдаги жиноятчи малай режимни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганди. Биз Шом аҳлининг уюштирган намойишларини кўриб, куфр ва фитна боши Американинг қўзғолонларига қарши тутган позициясини, Шом аҳли бошига тушган ҳар бир жиноят ортида мана шу Америка турганини қандай қилиб англаб етганликларига гувоҳ бўлдик. Ўшанда уларнинг 2012 йил 19 октябрда ўтказган намойишларидан бири «Америка, шунча қонимизни ичиб нафратинг қонмадими?!», деб аталди.
Дарҳақиқат, ушбу онг Американинг қўзғолонга қарши тўқиган барча макру фитналари қопқонини парчалаган уйғониш эди. Бунинг натижасида у ишга солган ҳар бир режа ва қуроллар фош бўлди. Масалан, халқаро ҳамжамият, Хавфсизлик Кенгаши ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан то Араб давлатлари Лигасигача, малай араб ҳукмдорлари, Туркия ва меҳмонхонада ётган мухолафатгача ҳамда қўзғолончиларнинг покиза қонлари билан озод этилган ерларни режимга топширган жангчи гуруҳ етакчиларигача… барча-барча қуролларини ишга солганлиги фош бўлди. Ҳатто ушбу қўзғолон ҳар бир малайни фош этувчи ва ҳар бир айбни очиб қўювчи қўзғолон, деб аталадиган бўлди.
Америка ва унинг қуроллари агар Шом қўзғолони нусрат қучиб, улар устидан ўзгармас мақсадларини рўёбга чиқарса нима бўлишини жуда яхши билишар эди. Шу боис, улар бу курашга тақдирий масала сифатида киришишди ва Америка қўзғолонни йўқ қилиш йўлида барча макру имкониятларини ишга солди.
Америка бўмбалар ёғдириш, уй-жойларни вайрон қилиб, аҳлини қочқинга айлантириш, оч қўйиш, таҳдид қилиб қўрқитиш каби турли услуб ва воситалардан ўзининг қуроллари, иттифоқчилари ва бошқалар ёрдамида фойдаланишни бир зум ҳам тўхтатмади. Буларни азбаройи Шом аҳлини ўзининг сиёсий ечимига рози қилиш мақсадида шундай қилди. Сиёсий ечим эса, унинг малай режимини сақлаб қолишни, қўзғолонни эса йўқ қилишни, Шом аҳлини ўз фарзандларини қайта қонхўр режим бағрига қайтишларини таъминлайди.
Америка зўрлаб тиқиштираётган ва «сиёсий ечим», деб атаган нарсанинг моҳияти мана шу. Ҳар бир онг соҳибига бу нарса қўзғолоннинг бошидаёқ, яъни, Американинг Хавфсизлик Кенгаши томонидан чиқарилган қарорлари орқали кўзга ташланган. Бунга 2015 йил 18 декабрдаги машҳур 2254-сонли қарорни мисол қилиш мумкин.
Американинг Сурияда қўзғолонни йўқ қилиш ортидан амалга ошириш учун чиранаётган бу сиёсий ечими аслида заҳри қотилдир. У ёмонлиги чор атрофни қамровчи энг катта жиноят бўлиб, ўтган йиллар мобайнида Шом аҳли қурбон берган шунча покиза қонларни сариқ чақага сотиш ҳисобланади. Бундан одамларни қайта жиноятчи режим ҳимоясига қайтариш, режимни эса, малъун қора башарасини зийнатлаб кўрсатиш мақсад қилинган. Ана шундагина Шом қўзғолони ҳам бошқа жиловланган қўзғолонлар ҳолига тушади. Зеро, бу омадсиз режимлар қайта ишлаб чиқилиб, қўзғолонлардан аввалги режимлардан ҳам хавфлироқ режимга айлантириляпти!
Американинг ушбу сиёсий ечимининг энг хатарли жиҳати шуки, у давлатнинг илмонийлигини кучайтириб, бизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ризосидан узоқлаштиради, мусулмонларни бошқараётган ва уларга азоб-уқубатлар ёғдираётган золим подшоҳликнинг умрини узайтиради, шунингдек, ҳақнинг ҳақлигини рўёбга чиқариб, ботилни йўқ қиладиган ва ҳар бир хоину малайдан интиқом оладиган Роббимиз шариатини ғолиб қилиш бахтидан барчамизни маҳрум этади.
Гап шундаки, Шом қўзғолони фикрат бўлиб, у ўлмайди, айниқса, ҳақиқий мард ўғлонлар қони билан суғорилган бўлса. Шунинг учун ҳам Америка ўзи даъво қилган «сиёсий ечим»и орқали бу мафкурани қўзғолончилар қалбидан ўчириб-йўқ қилишга уринмоқда. Бироқ бу мустамлакачининг қўзғолонни йўқ қилиш ниятига етишига йўл бўлсин. Чунки бу халқнинг қанча-қанча шафқатсиз тазйиқлар ва урушлар кўрганига қарамай, қўзғолон ёшу қари, каттаю кичик ва ҳатто аёллару болалар қонида оқмоқда.
Бу ерда, ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрирнинг роли катта бўлди. Чунки у Шом аҳли билан елкама-елка туриб, уларнинг йўлини ёритиб боришга, душманлар билан ўзларининг «дўст», қилиб кўрсатаётганлар ўртасидаги тил бириктирувни очиб беришга Аллоҳ учун ҳам, Шом аҳли учун ҳам аҳду паймон берган. Ҳақиқатда ҳам, Ҳизб Шом аҳлининг онгини ўстирди ва бу онг то улар қонхўр режимни ағдариб, унинг харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этгунларига қадар, улар учун машъала бўлиб хизмат қилади.
Биз Американинг макрини уриб тушлаш учун, аввало Аллоҳнинг ўзига таваккал қилиб-суянмоғимиз, қолаверса, Роббимиз рози бўладиган ва бизга куч-қувват ато этадиган йўл бўйлаб онгли равишда ҳаракат қилишимиз учун Аллоҳдан ёрдам сўрамоғимиз ва Унга чуқур ишончда бўлмоғимиз даркор.
Бу ўзича бўлмайди, бунинг учун қўзғолон фақат ва фақат раббоний лойиҳаси бор онгли сиёсий етакчиликка эргашмоғи лозим бўлади. Ана шундагина у – Аллоҳнинг изни ила – мақсадига етиб бориб, Дамашқдаги жиноятчи режимни ағдаради ва ўрнига Ислом ҳукмини барпо этади. Зотан, бизга буни карами кенг, қудрати улуғ Таборака ва Таоло ваъда қилган, севикли Пайғамбаримиз ﷺ
«..ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», дея башорат қилганлар. Шунинг учун бу – Аллоҳнинг қудрати ила – албатта бўлмай қолмайди. Чунки келажак Исломники, Америка эса, аввал бўлгани каби, инша Аллоҳ, ўзининг сиёсий ечимида омадсизликка юз тутиб, заволга учрайди. Шом Исломнинг марказига айланмай қолмайди.
Роя газетаси сайтидан олинди