АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири

421
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШдаги ҳодисалар ва уларнинг халқаро позицияга бўлган таъсири

(Учинчи қисм)

Устоз Асъад Мансур қаламига мансуб

Коронавирус кризиси келиши билан Американинг чирик воқелиги фош бўлди. Америка бу кризисни идора қилолмай қолди. Ўзи унга қарши курашдан ва ўзининг айбини яширишдан ожиз қолиб, кризис жавобгарлигини Хитойга юклашга уринди. Ваҳоланки, унинг Хитойда тарқалганини эшитган пайтда Американинг олдида икки ой имконият бор эди. Аммо у коронавирусни яширди, қанчалар хавфлилигини, унга қарши қандай курашиб, тадбир олиши кераклигини англаб етмади. Оқибатда АҚШ биринчи юқишни 2020 йил феврал ойи бошида қайд этди ва ўшандаёқ эпидемия бошланди. У мамлакатни 2020 йилнинг учинчи ойи ўрталарида ёпа бошлади. Тиббиёт соҳасида ожизлиги, тиббий ускуналари етишмаслиги, тиббий ускуналарни бошқа давлатлар билан талашиши юзага чиқди, бу билан унга бўлган ишончга путур етди. Америка қоқила бошлади… мамлакатни ёпиш билан, иқтисодий зиён кўрди, аввалдан бошдан кечириб келаётган иқтисодий кризиси мураккаблашди. Ёпилиш сабабли Америка тузатиб бўлмайдиган моддий зиёнга кирди ва ўзини қутқаролмади, коронавирус касаллигига энг кўп учраган давлатга айланди. Чунки касалликни юқтириб олганлар сони бир ярим миллиондан ошиб кетди. Американинг ўзидаги хабарларда бу юртда юқтириб олганлиги аниқланмаган миллионлаб инсонлар мавжудлиги хабар қилинди. Ўлимлар сони бўйича ҳам Америка биринчи ўринга чиқди, чунки 2020 йил 26 июнга қадар уларнинг сони 126 мингдан ошди. Буларнинг барчаси Американинг дунёнинг биринчи давлати бўлиб туришга қодир, деган ишончни заифлаштирмоқда, ҳолбуки, унинг ҳар нарсада биринчи бўлишига ва ҳар нарсада энг оз зарар кўришига ишонилар эди.

Америкада ишсизлар сони ҳам мислсиз даражада ортиб кетди, 2020 йил 7 майда ишсизлик даражаси 20 %га яқинлашди. Бу 2008 йилда юртда кузатилган ҳолатдан икки барор кўп, дегани. Трамп бўлса, эпидемиядан олдин ишсизлик даражаси 3.5 %га тушаётгани билан мақтанган эди. Баъзи иқтисодчилар ўтган апрел ойида Америкада 28 миллион иш жойининг йўқотилганини маълум қилишди. Таққослаш учун айтиш мумкинки, 2008 йилдаги глобал кризис АҚШда 8.6 миллион иш ўрнини йўқотишга олиб келган. Рақамларга қараганда, ҳозирги молиявий кризис таққослашга манба бўлолмай қолди. Чунки 2020 йилги рақамлар кескин даражада ортиб кетиб, уни ўттизинчи йиллардаги депрессия рақамларига қайтаришга тўғри келиб қолди. Судхўрлик-процент ставкаси деярли нолга тушиб кетди. Чунки Америка 2008 йилдаги кризисдан қутулиш учун ўтган йиллар давомида уни 2 %дан юқорига кўтарган эди. Ўшанда уни деярли нолга туширишга мажбур бўлган эди, мана ўзи нолга тушиб қолди.

Камбағаллик даражаси ортиб кетди, айни даражада яшовчилар сони ҳатто 2020 йил 25 майгача 43 миллионга етди ва бу эллик йил муқаддамги кўрсаткичдан икки баробар кўп, дегани. Американинг «NBC» канали хабарига кўра, АҚШнинг молиявий бўлмаган корпорацияларининг ялпи қарзи йил охирида 6.6 триллион долларга етди, 2009 йил ўрталаридан бери бу 78 % кўпдир. «Moody’s» веб-сайти «коронавирус иқтисодиётга мисли кўрилмаган зарба бўлади», дея хабар қилди. (Арабий 24, 2020 йил 31 март).

Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, АҚШдаги иқтисодий кризис жуда мураккаб даражада. У 2008 йилдан бери кризисдан ҳали боши чиқмай туриб, кризис кўлами тобора кенгайиб, жиддий тус олмоқда, бу давлат ўзида улкан бойликлар мавжудлигига қарамасдан, емирилаётган иқтисодиётини қутқариб қола олмаяпти. Муаммо эса, мураккаблашди. «Обама даврида давлат қарзи 10 триллиондан 20 триллионга сакради ва ҳамон кўтарилишда давом этиб, 27 триллионга етди. Коронавирус пандемиясини юмшатиш учун даҳшатли харажатлар сарфланаётган бир манзарада, бу миқдор 2008 йилдаги молиявий кризис авжига чиққан чоракдаги миқдордан беш баробар кўп эканини англатади». (Ал-Араб иқтисодий халқаро гезета, 2020 йил 6 май). Бу тахминлар «Moody’s» агентлиги ҳисоботи билан мос келмоқда. Айни агентликдаги катта иқтисодчи Марк Занди бундай дейди: «Агар ёз охиригача АҚШ компаниялари ўз ишларини тиклаб олишолмаса, ипотека қарздорларининг 30 %игача ёки 15 миллионга яқин оилалар қарзларни тўлашдан тўхтаб қолишади ва кўчмас мулкдан маҳрум бўлишади». Зандига кўра, бугунги кундаги вазият бундан 12 йил муқаддам, яъни, 2008 йилдаги кризисдан кўра жиддийроқ ва хавфлироқ. Ўшанда АҚШ ипотека бозори «портлаб», глобал молиявий таназзулга, узоқ йиллик иқтисодий турғунликка сабаб бўлган эди. АҚШнинг Пенсильвания университетининг «Уортон бизнес» факултети профессори Сьюзан Вахт ҳозирдаги ипотека қарзининг ҳажми 2008 йилдагидан бир мунча кўп эканини таъкидлар экан, жумладан бундай деди: «Унинг қиймати биргина 2019 йилнинг ўзида 433 миллиард долларга ошиб, 9,56 триллион долларга етди». (Новости).

Шу боисдан, кўплаб расмийлар ва сиёсий муфаккирлар Американинг хавфга юз тутаётганидан огоҳлантиришди. АҚШ президенти Трамп «Коронавирус кризиси 1941 йилги Перл-Харбордаги Япония ҳужумидан ҳам, 2011 йил 11 сентябрдаги Жаҳон савдо маркази портлашидан ҳам хавфлироқдир ва бу даражага етиши керак эмас эди». (АҒР, 2020 йил 7 май). АҚШнинг собиқ Давлат котиби Генри Киссинжер Америкада чиқадиган «The Wall Street Journal» газетасининг 2020 йил 4 апрелдаги сонида нашр қилинган мақоласида «коронавирус пандемияси жаҳон низомини тоабадга ўзгартириб юбориши»ни таъкидлади. Машҳур америкалик бизнесмен Жорж Сорос бундай деди: «Коронавирус цивилизациямизга таҳдид солмоқда. Бу ҳаётимда гувоҳ бўлганим энг катта кризисдир. Шубҳасиз, бу жуда йирик муаммо. Коронавирус тарқалган вақтдан бошлаб энди аввалги ҳолатимизга асло қайтолмаймиз. Бу аниқ нарса. Шу билан бирга, бу ягона аниқ нарсадир. Ҳамма нарса баҳс-мунозарага маҳкум бўлиб қолди. Аминманки, бу ёғига капитализмнинг қандай ривожланиши мумкинлигини биладиган инсон топилмайди». (Британияда чиқадиган «Индепе́ндент» газетасига берган интервью, 2020 йил 6 май). АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг собиқ директори Том Фридман 2020 йил 6 май куни Конгресс олдида гувоҳлик берар экан, «Америка коронавирусга қарши узоқ ва машаққатли жангга тайёр бўлсин», деди. Яна бундай деди: «То кучли вакцинага эга бўлгунимизга қадар нафақат Қўшма Штатларга, балки бутун дунёга улкан зарар етказаётган бундай касалликни енгиш учун ҳукумат ҳам яхшироқ тайёр бўлиши керак. Агар кутилмаган бирор кор-ҳол бўлмаса, ушбу душманимиз вирус бир неча ой ёки йиллаб бизни тарк этмайди. COVID-19га қарши урушимиз узоқ ва машаққатли кечади».

Яна бир муаммо ҳам бор. Ҳозир АҚШнинг биринчи муддат ёки иккинчи муддат президентлигида ғолиб чиқиш ёки ўз номзодининг ғолиб чиқиши устида – қанчалар қиммат бўлмасин – партиялар бўлиняпти, қаттиқ ҳарислик билан курашишяпти. Бу ҳол Трампда ҳам бўлди. У Украинадан ўзининг демократ рақибига қарши сайловга аралашишни талаб қилди. Шунингдек, Хитойдан ҳам сайловга аралашиб, қўллаб-қувватлашини талаб қилиб, бунинг муқобилида унинг уйғур мусулмонларга нисбатан қонунбузарликларидан кўз юмишни ваъда қилди. Бундан ташқари, Америкада президент билан муҳим лавозимдаги шахслар ўртасида ҳам келишмовчиликлар кўпайди. Бу келишмовчилик шундан иборатки, президент ўзи муҳим лавозимларга тайинлаган шахслар билан келишолмай қолади ва уларни лавозимларидан бўшатади… Лавозимларидан айрилган шахслар унга ҳужум қилишади, уни президентликка нолойиқликда айблашади. Бу келишмовчиликларидан яқиндагиси, Трампнинг собиқ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ўз раҳбари Трамп ҳақида китоб ёзиб, унинг кирдикорларини очди. Буларнинг барчаси Американинг одамлар назаридаги обрўсини чилпарчин қилди, уларни давлат арбоблари бўҳронига дучор қилди.

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here