Адолат бўлсин

656
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Адолат бўлсин

Чунки, Аллоҳ Таоло шунга буюрган.

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ

«Албатта, Аллоҳ адолатга ва чиройли амаллар қилишга буюрур» [16:90]

Аллоҳ Таоло яна айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ

«Албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади» [5:42]

Адолат тўғрисида яна кўплаб бошқа оятлар мавжуд.

Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إِنَّ أَحَبَّ النَّاسِ إِلَى اللَّهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَأَدْنَاهُمْ مِنْهُ مَجْلِسًا إِمَامٌ عَادِلٌ، وَأَبْغَضَ النَّاسِ إِلَى اللَّهِ وَأَبْعَدَهُمْ مِنْهُ مَجْلِسًا إِمَامٌ جَائِرٌ»

«Қиёмат кунида Аллоҳга инсонларнинг энг суюклиси ва Унга яқини адолатли раҳбар бўлади. Аллоҳга инсонларнинг энг ёмони ва олиси золим раҳбар».

Адолат нима? Адолат бу – ҳар бир инсоннинг Аллоҳ Таоло томонидан белгиланган ҳақ-ҳуқуқларни олиши. Аллоҳ Таоло буни фарз қилган. Фуқаролар билан давлат ўртасидаги муомалада адолат қандай бўлади? Давлат фуқаролар билан давлат ўртасидаги келишувга мувофиқ, яъни қонунларга мувофиқ ҳукумат фуқаролар ҳаққини ўз ўрнига қўйса адолат қилган бўлади. Агар бундай қилмаса адолатсизлик қилган бўлади ва бу зулм деб аталади. Аллоҳ Таоло буни ҳаром қилган.

Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«مَنْ كَانَتْ عِنْدَهُ مَظْلِمَةٌ لأَخِيهِ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهَا، فَإِنَّهُ لَيْسَ ثَمَّ دِينَارٌ وَلا دِرْهَمٌ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُؤْخَذَ لأَخِيهِ مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ أَخِيهِ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ»

«Кимнинг зиммасида бир биродарига нисбатан зулм бўлса, динор ва дирҳам бўлмайдиган кун келмасдан туриб бугун ундан қутулиб олсин. (У куни) ҳасаноти бўлса ҳасанотидан олинади, бўлмаса биродарининг гуноҳларидан олиниб унинг устига ташланади».

Тўғри, Қирғизистон Исломий давлат эмас. Шариат ғайриисломий давлатларда яшовчи мусулмонлар учун ҳам махсус ҳукмларни белгилаб қўйган. Шу сабабли биз, Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий партияси аъзолари ушбу ҳукмларга мувофиқ Қирғизистон давлати олдидаги мажбуриятларимизни бажариб келяпмиз. Бироқ, давлат бизнинг ҳаққимизни адо этиш у ёқда турсин, ҳатто ҳуқуқларимизни поймол этиб келмоқда. Масалан, Ҳизб даъватчилари 1999 йилдан буён давлат томонидан зулм кўриб келишмоқда. Дастлаб, гарчи Ҳизб йигитларининг фаолиятлари ҳеч қандай қонунга зид келмаса ҳам уларга нисбатан бошқа моддалар бўйича иш қўзғатилиб, таъқибга олинишди. 2003 йил 20 августда олий суд ҳеч бир асоссиз, бошқача айтганда, мантиқсиз асослар билан ҳукм чиқариб, Ҳизб ут-Таҳрир партиясини экстремистик ташкилот деб топди ва унинг фаолиятини тақиқлади. Ана шундан бери Ҳизб ут-Таҳрир даъватчилари экстремистлар сифатида таъқибга олиниб, судланиб, қамоқларга ташлаб келинмоқда.

Аслида Ҳизб ут-Таҳрир ҳеч қандай экстремистик ташкилот эмас. Масалан, дунё бўйича экстремизмнинг аниқ таърифи мавжуд бўлмаса-да, кўплаб давлатлар «экстремизм бу – сиёсатда ҳаддан ташқари чоралардан фойдаланиш», деган умумий фикрга келишган. Ҳаддан ташқари чораларга – беқарорлик келтириб чиқариш, террористик ҳужумлар, давлат тўнтаришлари ва бошқалар киради. Ҳизб ут-Таҳрир ўз фаолияти давомида шу вақтга қадар – нафақат Қирғизистонда – бутун дунё бўйича бундай ишларни содир этмаган. Баъзи давлатларда сохта айбловлар қўйилган бўлса-да улар ўз тасдиқини топмаган. Сабаби, Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбар ﷺнинг йўлидан бориб, ҳаддан ортиқ чораларга бормайди ва фақат фикрий-сиёсий кураш билан шуғулланади. Чунки Пайғамбар ﷺ Мадинада давлатни барпо этгунга қадар фақатгина фикрий-сиёсий кураш олиб борганлар. Бироқ, шунга қарамай Ҳизб даъватчиларига «экстремизм» баҳонаси билан зулм ўтказиб келинмоқда. Бу эса, давлат томонидан бизга нисбатан адолатсизлик ҳисобланади.

Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إنَّمَا أهْلَكَ الَّذينَ قَبْلَكُمْ، أنَّهُمْ كَانُوا إذَا سَرَقَ فِيهِمْ الشَّرِيفُ تَرَكُوهُ، وَإذَا سَرَقَ فِيهِمْ الضَعِيفُ أقاموا عَلَيْهِ الْحَدَّ»

«Сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган нарса шуки, қачон ичларида обрўли киши ўғрилик қилса, уни тек қўйишар, агар заифҳоллари ўғрилик қилса, унга ҳадд қўллашар эди». (Имом Бухорий ривояти).

Ҳа, ҳозир шундай давр бўлиб қолди. Халқда «товуқ ўғирлаган қамалади, тоғни ўғирлаган депутат бўлади», деган нақл пайдо бўлди. Бутун давлат мулкини ўзлаштириб олган коррупционерлар ҳокимият тепасида, мабодо бирортаси қамаладиган бўлса, қамоқда хонлардек ҳаёт кечиради. Булардан фарқли равишда Ҳизб йигитлари товуқ ҳам ўғирлашгани йўқ-ку. Қанчадан-қанча одамларнинг қони тўкилишига сабабчи бўлган етакчилар қайта-қайта давлат тўнтаришларини амалга ошириб юришибди, давлат билан келишув бўйича ўз мажбуриятларини тўла адо этаётган, одамларга қарата ҳатто овозини кўтармайдиган Ҳизб йигит-қизлари эса, қамоқларда ётишибди. Уларнинг ягона айби – соф Исломни ўрганишгани ва ўргатишганида.

Шу ўринда бир ривоятни келтириб ўтамиз. Авваллари, бир адолатсиз қози айбдорга «Сен худосизсан», дейди. Айбдор эса «Йўқ, мен мусулмонман, ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ», деб жавоб беради. Шунда золим қози: «Мен сени худосизлигингни бўйнинга олмагунингча савалайман» деса, айбланувчи: «Субҳаналлоҳ, Муҳаммад алайҳис салом одамлар имон келтирмагунча Аллоҳ йўлида курашса, сен одамларни куфр келтирмагунча савалар экансан-да», деган экан.

Эй ҳокимият эгалари, нима, сизлар бизни куфрга қайтгунимизча қамоқда ушламоқчимисиз?

Биз сизларни мусулмон деб билганимиз сабабли ушбу мурожаатни йўллаяпмиз.

Агар сиз мусулмон бўлмасангиз, тарихда кофирлар мусулмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлишган пайтлар бўлган. Бунга сийратдан мисол келтирамиз.

Маккада даъват кучи барча ташвиқотлардан устун кела бошлагач мушриклар мусулмонлар билан алоқаларни узиш қуролини ишга солди. Улар Росулуллоҳ ﷺнинг қариндошлари ва мусулмонлар билан муносабатларни узишга қарор қилишди. Аҳдлашув хати битилиб, Каъба деворига илиб қўйилди. Бундай ҳолат, яъни мусулмонларни қамал қилиш уч йилга чўзилди. Мусулмонлар очарчилик ва ўлим каби кўп азоб тортишди. Бундай ҳолат мушрикларнинг мусулмонларга нисбатан раҳм-шафқатини уйғотди. Улардан баъзилари Росулуллоҳ ﷺнинг даъватларига эргашса, баъзилари яширин тарзда мусулмонларга озиқ-овқат ва сув юбориб турди. Ҳишом ибн Амр туяга озиқ-овқат ва буғдой юклаб, тун ярмида тоғ орасига келиб уни мусулмонлар томонга ҳайдаб юборар эди. Мусулмонлар туяга ортилган озиқ-овқатларни олиб, туяни ўзини сўйиб ейишарди. Бундай ҳолат уч йилга чўзилди. Уларга дунё тор бўлиб кетди. Охир-оқибат Аллоҳ уларга озодлик насиб этди ва қамални очиб ташлади. Бу воқеа шундай бўлган эди. Қурайш йигитларидан беш нафари йиғилиб, ушбу битимни бекор қиладиган ва ёзилган саҳифани йиртиб ташлашга олиб борадиган бир иш қилишга келишиб олишди. Эртаси куни Каъбага боришди. Зуҳайр келиб Каъбани етти маротаба тавоф қилди ва одамларга: «Эй Макка аҳли, ҳеч ким савдо-сотиқ қилмагани сабабли Бану Ҳошим ўлиб кетса ҳам бизлар овқат еб, кийим кийиб юраверамизми?! Аллоҳга қасамки, бу золим, орани бузувчи ушбу саҳифа йиртиб ташланмагунча ўтирмайман», деб ҳайқирди. Шу вақтда Байтуллоҳнинг турли тарафидан Замъа, Абу Бухтарий, Муътим ва Ҳишомлар бақириб, Абу Жаҳлни ёлғончига чиқаришди ва Зуҳайрни қўллаб-қувватлашди. Абу Жаҳл бу иш келишилган иш эканлигини, жамиятнинг шунга келишиб олганини, унга қарши чиқиш ёмон оқибатларга олиб боришини тушуниб етди ва қўрқиб ортга чекинди. Муътим варақни йиртиб ташлаш учун ўрнидан турди… Шу билан алоқаларни узиш битими бекор қилинди.

Эй ҳокимият эгалари, сизларга айтадиган сўзимиз шуки, бизга нисбатан адолатли бўлинглар!

Қирғизистон халқига эса бир ҳадисни эслатиш билан чекланамиз. Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар:

«إِنَّهُ سَتَكُونُ بَعْدِي أُمَرَاءُ، مَنْ صَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهِمْ وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَلَيْسَ مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُ، وَلَيْسَ بِوَارِدٍ عَلَيَّ الْحَوْضِ»

«Мендан кейин менинг ҳидоятимга юрмайдиган ва суннатимни ушламайдиган амирлар бўлади, кимки уларнинг ёлғонини тасдиқласа, зулмига ёрдам берса, бас, улар мендан эмас, мен улардан эмасман ва улар менинг ҳавзи кавсаримга тушмайдилар».

Шунингдек, биз золимларнинг зиндонида азоб чекаётган биродарларимизга ҳам мурожаат қиламиз. Аллоҳим сизларга сабр берсин, золимлар сизларни қамаш билан хорлаймиз деб ўйлашади, бироқ, Аллоҳ шу орқали сизларнинг мартабангизни кўтарди. Ажр-савобини зиёда қилди, дунё ва охират кенгликларини ваъда қилди. Ким бу йўлда қурбон бўлса унга шаҳидлик мартабасини берди.

Набий ﷺ:

«وَمَنْ قُتِلَ دُونَ مَظْلَمَتِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ»

«Ким ўзига етган адолатсизлик йўлида ўлса, у шаҳиддир», деганлар.

Росул ﷺ яна шундай башорат қилганлар:

«لا يلبث الجور بعدي إلا قليلاً حتى يطلع، فكلما طلع من الجور شيء ذهب من العدل مثله، حتى يولد في الجور من لا يعرف غيره، ثم يأتي الله بالعدل، فكلما جاء من العدل شيء، ذهب من الجور مثله، حتى يولد في العدل من لا يعرف غيره»

«Мендан кейин тез орада зўравонлик пайдо бўлади. Зўравонлик қанча кўпайса, шунчалик адолат йўқолади. Шунда зўравонликдан бошқа нарсани билмайдиган одамлар дунёга келади. Сўнгра Аллоҳ адолатни пайдо қилади ва адолат қанча кўпайса, шунча зўравонлик йўқолади. Кейин адолатдан бошқасини билмайдиган одамлар дунёга келади».

Эй биродарлар, албатта Аллоҳ сизларга ёрдам беради ва сизлар сабабли келажакда адолатдан бошқасини билмайдиган жамият келади.

Ҳадиси шарифда айтилади:

«ثَلاَثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمْ: الإِمَامُ الْعَادِلُ والصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ يَرْفَعُهَا اللَّهُ فَوْقَ الْغَمَامِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَتُفْتَحُ لَهَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ، وَيَقُولُ: بِعِزَّتِي وَجَلاَلِى لأَنْصُرَنَّكَ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ»

«Уч тоифа одамнинг дуолари ортига қайтарилмайди: одил подшоҳнинг дуоси; ифтор онигача рўзадорларнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси. Аллоҳ мазлумнинг дуосини булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Аллоҳ: Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам, албатта ёрдам берурман, дейди».

Ҳизб ут-Таҳрир  Қирғизистон

6 рабиулаввал 1442ҳ

23 октябр 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here