Қирғиз режими Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ўзбек режими билан ҳамкорлик қилмоқда
«Central Asia Media» веб-сайтининг 2020 йил 13 октябрдаги «Қирғизистон Ўзбекистонга яна бир мусулмонни топширди» сарлавҳали хабарида айтилишича, қирғиз режими 2020 йил 25 сентябрда Шуҳратбек Каримов Турсунович исмли мусулмон йигитни ўзбекистонлик золим режим қўлига топширди. 1967 йил 1 октябрда Андижон вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош районида туғилган бу йигитни қаттиқ қийноқлар кутмоқда. Чунки Ўзбекистон режими қийноққа солиш билан машҳур.
Ўзбек режими бу биродарнинг 1964 йилда туғилган акаси Шавкатбек Каримов Турсуновични ҳам 1999 йил февралда диний айблов билан қамоққа ташлаган эди. Тергов чоғида уни қаттиқ қийноқларга тутган. Шавкатбекнинг яқинлари адолат талаб қилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва прокуратурага, шунингдек, судга мурожаат қилишган. Бироқ уринишлари бекор кетган… Шавкатбекка қўйилган айблов ўз исботини топмаганлигига қарамай, суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилган! 2008 йил Шавкатбекнинг қамоққа муддати тамомлангач эса, унга яна уч йил қўшиб беришди. Уч йил ҳам тугагандан кейин яна уч йил қўшиб беришди!
Шундай қилиб, Шавкатбек Ўзбекистон қамоқ лагерларида азоб-уқубатлар, ваҳшиёна қийноқлар ва қўшиб беришлар билан 13 йил ўтказганидан сўнг 2012 йил шаҳид бўлди ва жасади оиласига қайтарилди. (Биз уни шаҳид бўлди деб ҳисоблаймиз. Бироқ, ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок деб, кўрсатмаймиз)!
Уларнинг онаси Саодатхон Каримова эса, фарзандидан айрилишдек бундай оғир мусибатдан сўнг оғир касалликка чалинди, кейин бунга юрак хуружи касаллиги ҳам қўшилди ва ўғилнинг вафотидан олти ой ўтиб, онаизорнинг дардли юраги уришдан тўхтади.
Шуҳратбек Каримовга келсак, акасидан сўнг ўзбек хавфсизлик хизмати томонидан қаттиқ тақиб остига тушди. Шу сабабдан 2003 йил Ўзбекистонни тарк қилиб, Қирғизистонга ўтишга мажбур бўлди. Ўша йили у Қирғизистонда Бўрибоева Роҳатой Абубакрсиддиқ қизига уйланди.
Шуҳратбекка Ўзбекистонда қолган оиласига қайтиш насиб қилмади. Ўшанда қамоқдаги акаси унга яширин мактуб чиқариб, унга «Ўзбекистонга қайтма, қайтгудек бўлсанг, булар сени ҳам қаттиқ қийноққа солишни режалаштиришмоқда», дея тайинлаган эди.
2019 йил сентябрда Шуҳратбек Туркияга даволаниш учун кетаётганида Қирғизистон пойтахти Бишкек аэропортида қирғиз миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинди. Тергов қилиниб, унинг иши судга оширилди. 2020 йил 3 июнда уни судья Айбек Эрнесолу 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқариб, сўнг умумий амнистия орқали уни «Первомайский» суди залидан озод қилди. Бироқ Шуҳратбек суд залидан чиқиб улгурмасидан туриб, уни қирғиз прокуратураси талаби асосида яна ҳибсга олишди. Ўзбекистон унинг экстрадиция қилинишини талаб қиляпти, Қирғизистон уни экстрадиция қилиш ёки экстрадиция қилмаслик масаласини кўриб чиқмоқда, деган дастак асосида Шуҳратбекни Бишкекдаги вақтинча ҳибсда сақлаш марказида ушлаб туришди.
2020 йил 7 сентябрда Шуҳратбекнинг суди бўлди. Ўзбек режимининг сиёсий маҳбусларга қанчалар ваҳшиёна муносабатда бўлишини бутун дунё билишига қарамай, қирғиз суди уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бундан ташқари, Шавкатбекка нисбатан судда ҳам кўп қонунбузарликларга йўл қўйилди. Масалан, унинг ўз адвокати судга етиб келмасидан туриб, суд навбатчи адвокатни олиб келди ва ўзининг адвокатисиз унга ҳукм чиқарди.
Қирғиз режими 7 сентябрда чиқарилган суд қарори ҳали кучга кирмасидан олдин 2020 йил 15 сентябрдаёқ Шуҳратбекни Ўзбекистонга ўтказиб берди.
Шуҳратбекнинг аёли Қирғизистон президенти Сўронбай Жээнбековга мактуб йўллаб, унда эрининг ҳуқуқлари поймол бўлаётганини изоҳлаб, масалани ўз назоратига олишини ва эрига Қирғизистон ватандошлигини беришни ундан талаб қилди. Хусусан, Қирғизистонда ватандошлик хориждан келган шахсларга уларнинг миллати қирғиз бўлган тақдирдагина берилади, Шуҳратбекнинг онаси эса, қирғиз эди… Шуҳратбекнинг тўрт фарзанднинг онаси бўлган аёли мусибатларнинг бирин-кетин келиши ҳамда онасидан айрилиши ортидан бугун юрак хуружи касаллигига чалинган. Аммо Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукмдорларининг юраги эса, тошдек, балки ундан ҳам қаттиқдир!
Мана шундай мувофиқлашган ҳолдаги зулмдан очиқ кўриб турибмизки, Қирғизистон режими Ўзбекистон режими билан Ислом ва мусулмонларга қарши урушда ҳамкорлик қилмоқда. Дарвоқе, қирғиз ҳукумати бундан аввал ҳам кўплаб муҳожир мусулмонларни золим ўзбек ҳукумати қўлига топширган эди.
Бу тоғут режимларнинг барчаси Аллоҳнинг нурини ўчиришга уринишяпти. Бироқ Аллоҳ – гарчи кофирлар исташмаса-да – Ўз нурини ҳар тарафга тўлиқ ёйишни истайди. Аллоҳнинг изни ила, яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо бўлгач, эртага бу давлат ушбу мазлумларимиз учун золим тоғутлардан албатта қасос олажак. Эртанги кун уни кутаётган кишилар учун яқиндир.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари эса, мусулмонлар қалбларига, асосан, улар орасидаги қудрат аҳли дилларига мурожаат қиламиз: Умматлари ҳолига бир боқсинлар ва Аллоҳ Субҳанаҳу улардан нима амаллар қилганлари ҳақида албатта сўрайдиган ва азобдан ҳеч қочиб-қутулолмайдиган эртанги оғир кунни эсласинлар. Шунинг учун биз бу қудрат ва ёрдам аҳлидан золимларни қўллаб-қувватлашни бас қилишларини ва қайта Ислом Умматининг ҳокимияти бўлмиш ваъда қилинган рошид Халифаликни барпо этишларини талаб қиламиз. Бас, агар шундай қилмасалар, у ҳолда, биз Ислом Уммати қиёмат куни уларнинг рақиблари бўламиз… Аллоҳ уларнинг ўрнига улардан яхшироқ инсонларни чиқариб беради. Биз Аллоҳга таваккал қиламиз. Зеро, Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
«Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйган» [Талоқ 3]
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси