Эй Макрон, кризисга учраган сенлар ҳамда сенларнинг ҳазоратларингдир, Ислом эмас

473
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Макрон, кризисга учраган сенлар ҳамда сенларнинг ҳазоратларингдир

Ислом эмас

«France 24» телеканали веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 15 сафар, милодий 2020 йил 2 октябр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Париж четидаги Ле Мюро шаҳарчасида қилган нутқида Франция президенти Эммануэл Макрон Франция «параллел тузум барпо қилиш»и ва «республика бошқарувини инкор этувчи радикал исломизмга қарши курашиш»и керак, деди. Макрон «сепаратизмга мойиллик», хусусан, экстремистик ислом бўйича тадбирлар режасини таклиф қилар экан, Ислом оқимлар ўртасидаги ички курашлар туфайли «бугун дунёнинг ҳамма ерида кризисни бошдан кечираётган дин», деди.

Декабр ойи бошида «сепаратизмга мойиллик» бўйича қонун лойиҳасини вазирлар маҳкамасига тақдим этиш, сўнг 2021 йилнинг биринчи ярмида, яъни, 2022 йилги президентлик сайловидан олдин бу лойиҳани парламентда муҳокама қилиш режалаштирилган».

Роя:

Эй руҳий касал Макрон, кризисни бошдан кечираётган Ислом дини эмас, балки кризисни сенлар ва сенларнинг ҳазоратларинг бошдан кечирмоқда, сенларнинг муаммоларинг Ислом бўлиб турибди. Чунки Ислом сенларни очиб ташлаб, ҳазоратларинг сохта, системаларинг ботил, қадриятларинг ва олий идеалларинг бузуқ эканини кўрсатиб қўйди. Сенларнинг Ислом билан муаммоларинг шундаки, сенлар унинг юртларини мустамлака қилишдинг, бойликларини талашдинг, муқаддас даргоҳларини топташдинг. Исломимиз нури таралгани сари капитализм зулмати кўриниб қолмоқда, ҳатто сенларнинг капитализмингдан бутун дунё аҳолиси, сенинг аҳолинг ҳам зада бўлгани очилиб қолди. Сенларнинг муаммойинг мана шудир. Буни «сариқ нимча» кийганлардан ҳам сўраб кўр.

Хуллас, сенларнинг Ислом билан чиқишолмаётган ерларинг шундаки, унинг нури қайта тўла ёйилишни бошлади, унинг давлати барпо бўлиш арафасига келди, унинг Уммати Исломдан ўзга ҳамма нарсани улоқтирадиган бўлиб қолди… Кейин сенлар буларнинг барчасини ўчирмоқчи бўляпсанлар! Бироқ бунга мутлақо қодир бўлолмайсанлар:

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир» [Саф 8]

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here