بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти жорий ойда ўтказган айрим тадбирлар
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ўтган ҳафта бир неча тадбирлар ўтказди. Масалан, 2020 йил 11 сентябр куни ҳафтани Умму Дўрмон шимолида оммавий мурожаат йўллаш билан бошлади. «Илмонийликни тан олиш Исломнинг юртдаги қолган аҳкомларини ҳам йўқ қилишни, мусулмонлар туйғусини ўлдиришни… англатади», номли ушбу мурожаатда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Ризо Муҳаммад нутқ сўзлади. Умму Дўрмоннинг «Қўзғолон 17 маҳалласи»да ҳам айни ном остида мурожаат тадбири ўтказилиб, унда устоз Мужоҳид Одам нутқ сўзлади. Тадбирга одамлар жуда қизғин муносабат билдирдилар. Айниқса, йиғилганлардан бири бундай деди: «Биз мусулмонлармиз ва бизга илмонийлик татбиқ этилишига асло рози бўлмаймиз, чунки Ислом татбиқ этилган вақтда адолат бор эди. Бу ҳукумат ҳар қанча уринмасин, ақлларимиздаги Ислом ҳақидаги тасаввурни бузолмайди», деди.
15 сентябр сешанба куни Дахинот маҳалласидаги Билол ибн Рабоҳ номли масжидда мажлис уюштирилди. قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَاي وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ Айтинг: Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир), номли ушбу мурожаатда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси мувофиқлаштирувчиси устоз Абдуллоҳ Ҳусайн нутқ сўзлади.
Баҳрий маҳалласида ўтказилган мурожаатда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси доктор Али Аббос «Динни давлатдан ажратиш Аллоҳ ва Росулига қарши уруш эълон қилишдир», номли нутқ сўзлади.
17 сентябр пайшанба куни «Қўзғолон 9 маҳалласи»да «Пайғамбаримиз ҳижратлари, дарслар ва ибратлар» номли мурожаат тадбири ўтказилди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Фазлуллоҳ Али нутқ сўлади.
Ўша куни Калакла маҳалласида «Илмонийлик ҳақиқат билан адаштириш ўртасида» номли тадбир ўтказилиб, унда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзоси устоз Абдулқодир Абдурроҳим нутқ сўзлади. Нутқ иштирокчилар томонидан аъло даражада қабул қилинди.
Ўша куни параллел равишда Калакладаги Лафа бозорида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Фотиҳ Муҳаммад «Илмонийлик Судан аҳли ақидасига зид тузумдир» номли мурожаат йўллади.
Пойтахт ва бошқа шаҳарлардаги ҳар бир маҳаллада варақа тарқатилди. «Бугун Араб Амирликлари ва Баҳрайн яҳудий вужуди билан Росулуллоҳ ﷺнинг меърож маскани бўлмиш Фаластинга қарши улкан хоинлик ҳисобланган келишувни имзолашмоқда» номли ушбу варақа одамларда жуда бошқача таассурот қолдирди. Одамлар Ҳизбга мурожаат қилиб, варақанинг остидаги рақамга ўнлаб марта телефон қилишди ва такбир ва таҳлиллар қолдиришди. Баъзилар Қуддусни озод этиш учун келаётган рошид Халифалик армиясига ўз исмларини тиркаб қўйишни талаб қилдилар ва бунинг йўлида молу жонларини қурбон этишга тайёр эканликларини билдирдилар. Варақа тарқатилаётганда кўпчилик одамлар уни такбирлар билан қарши олди ҳамда мусулмон юртлар ҳукмдорлари Қуддус масаласини сотиб юбораётган бир пайтда Ҳизб ут-Таҳрир уни кўтариб чиқаётганини айтиб, Ҳизбни олқишладилар.
Судан шарқидаги Қазориф шаҳри ҳам ушбу тадбирлардан четда қолмади. У ерда ҳам ўтказилган мурожаат йўллаш тадбирида омма олдида Уқоб байроқлари ва роялар кўтариб чиқилди. Тадбирда йиғилганларга Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Аваз Муҳожир «Нарх-навонинг ошиши сабаблари ва ечимлари» номли мурожаат нутқини сўзлади. Мурожаатни омма аъло даражада қаршилаб, унга ижобий баҳо берди.
Ҳафта ниҳоясида 18 сентябр жума куни Умму Дўрмон шимолида «Судан валютасининг қадрсизланиши ва ўтиш даври ҳукуматининг доллар оқимини жиловлаш қўлидан келмаётгани» номли мурожаат тадбири ўтказилди. Тадбирда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Аҳмад Абу Бакр нутқ сўзлаб, доллар инқирозига ажнабий компанияларнинг олтин каби юрт бойликларини талон-торож қилиши сабабли бўлаётгани ҳақида сўз юритди. Сўнг бунинг туб ечими олтин ва кумуш системасига ўтиш ва доллар ҳукмронлигидан халос бўлишдан иборатлигини баён қилди.
Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан