Боқура ва Ғамр… Ерни қайта қўлга киритишми ёки суверенитетни қўлдан бой беришми?!

427
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Боқура ва Ғамр… Ерни қайта қўлга киритишми ёки суверенитетни қўлдан бой беришми?!

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Иордания билан яҳудий вужуди ўртасида хоинона Водий-Араба шартномаси имзоланганига йигирма беш йил тўлди. Бир йил олдин, 2018 йил октябрда қирол Абдуллоҳ II Боқура ва Ғамр районларига оид махсус иловани амалдан тўхтатишга қарор қилди. Бу қарор Иорданиянинг бу икки районни яҳудий вужудига қайта ижарага беришини бекор қилувчи ҳуқуқий протоколга мувофиқ қабул қилинди. Шундан сўнг Иордания ҳақиқатдан ҳам иккала районни қўлга киритиб, суверенлигини қайта тиклади. Қирол районларни зиёрат қилиб, «озодлик» нутқини сўзлади ҳамда ватаннинг ҳар бир қаричини асраш ҳақида оташин гапларни айтди.

Хўш, бу қандай воқеа бўлди ва нимани англатади? Яҳудий вужуди икки районни бериб юбориш билан қандай ютуққа эришди?

Боқура райони Иордания водийси шимолидаги Иордания дарёсининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, майдони 6000 донум¹ ни ташкил қилади. Бу минтақа 1948 йилги фожиа ортидан яҳудий вужуди назоратига ўтган эди. Ғамр райони эса, Иордания жанубидаги Водий Араба шаҳри шарқида жойлашган бўлиб, майдони 4000 донумни ташкил қилади. Бу минтақа 1967 йилги мағлубият ортидан яҳудийлар назоратига ўтган. 1994 йилда имзоланган Водий Араба шартномаси билан яҳудийлар бу икки районни қайтадан қонуний равишда назорат қила бошлашди. Иккала районга берилган махсус статус орқали яҳудий деҳқонлари шартнома имзоланганидан бошлаб 25 йил мобайнида бу ерлардан тўлақонли эркин фойдаланиб келишди ва бу вақт ичида Иордания томонидан ҳеч қандай чеклов қўйилмади. Шу кунларда муддат тугади ва иккала район ҳам Иорданияга қайтарилди, ҳеч қандай тўсқинлик қилинмади ҳамда бу яҳудийларнинг босиб олинган ерларга оид шартномаларни татбиқ қилишни кечиктириш одатларига ҳам тескари равишда амалга ошди.

Дарҳақиқат, айни жумбоқли вазиятни яҳудийлар бош вазири Нетаньяху ўзининг баёноти билан изоҳлаб қўйди. Водий Араба шартномаси имзоланишининг 25 йиллиги муносабати билан Кнессетда қилган мурожаатида бундай деди: «Биз учун аниқ манфаат, Иордания билан бўлган тинчлик шартномамиздир. У бизнинг энг узун чегарамиз бўйлаб жойлашган ва Ўрта ер денгизининг энг узун масофасини ташкил қилган мамлакатдир. Иорданиядаги барқарорлик, худди Миср каби аҳамиятлидир. Бу икки мамлакат тинчлик шартномаларига имзо чеккан бўлиб, бу шартномаларнинг давомати биз учун аниқ манфаатдир. Бизда ҳар қандай исломий томоннинг бу икки давлатни эгаллаб олишига йўл қўймаслик учун етарли куч бор, бунинг тафсилотига киришишимга ҳожат йўқ».

Демак, Нетаньяхуга кўра, масала иккита районни Иорданияга топшириб юборишдан кўра бир мунча муҳимроқдир. Яъни, Миср ва Иордания режимларини эҳтиёт қилиш масаласидир. Бу яҳудий вужуди хусусан, Иорданиянинг исломчилар қўлига тушиб қолишидан қўрқяпти… Шу боис, бу вужуд бу икки мамлакат режимларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдиряпти. Бу эса, бошқа ҳар қандай манфаатдан муҳимроқдир. Чунки Нетаньяху бу икки мамлакат билан тинчлик шартномасини тўхтатмай давом эттиришнинг не чоғлик муҳимлигини англаяпти, ҳатто бу иккисидаги режимларнинг халқчиллиги йўқ бўлса ҳам.

Нетаньяху мана шу Водий Араба шартномаси сабабли Иордания билан турли алоқалар ўрнатилганини санаб ўтаркан, уларни хавфсизлик, разведка, сув ва савдо каби стратегик муносабатлар, дея баҳолади. У жумладан бундай деди: «Биз Иордания қиролига яширин йўллар билан ёрдам бериб келяпмиз. Буни тафсилотига киришиш лозим, деб ҳисобламайман. Чунки бу бизнинг хавфсизлигимиз учун муҳим омилдир». Яҳудийларнинг хавфсизлик хизматига қарашли «EdyCohen» ахборот агентлиги Нетаньяхунинг сўзларини нашр қилди. Нетаньяху қисқа ва аниқ сўзлар билан бундай деди. «Бу ишлардан қирол Абдуллоҳнинг обрўсини яхши қилиб кўрсатиш кўзланган бўлиб, бунга иккала давлат ҳам келишиб олишди. Чунки қирол Қуддусни фатҳ қилган ва Салоҳиддин каби Фаластинни озод этган бўлиб кўринса ҳам, бизга бунинг зарари йўқ. Чунки Иорданиядаги ишларни изга тушириб олиш ҳамда портлаш арафасида турган беқарорликни барқарорлаштириш, норозилик намойишларини тўхтатиш мақсадида биз қирол билан мана шу ўйинни бошладик. Бизнинг барча соҳада Иордания билан бўлган манфаатимиз, жуда муҳим. Иордания ҳозир ҳавас қилиб бўлмас аҳволда. Шунинг учун ҳам унга муддат тугаганидан сўнг иккала районни қайтариб бердик. Бунинг эвазига биз Иорданияни олдик. Иордания мамлакати билан бизнинг ўртамиздаги алоқалар ақл бовар қилмас даражада муҳимдир».

Мана, Боқура билан Ғамр районларини Иорданияга қайтариш ортидаги асл сабаб. У ҳам бўлса, Иордания мамлакатига эга чиқиш ва унинг келажагини яҳудий вужуди келажаги билан мустаҳкам боғлашдир. Ўн минглаб донум ерни назорат қилиш-қилмасликнинг ўзи муҳим эмас.

Дарвоқе, Британия Иордания, деган бу вужудни яҳудий вужудининг хавфсизлик қўриқчиси ва мавжуд бўлиб туришини кафили қилиб яратган. Умуман, Ғарбнинг Иорданияга нисбатан қарашлари, яҳудий вужудига нисбатан қарашларидан фарқ қилмайди, худди эгизаклар каби, бунисига ёрдам берса, унисини ҳам ёрдамсиз қўймайди. Бу икки давлат барча нозик масалаларда, асосан, хавфсизлик масаласида келишган ҳолда иш қилишади. Хусусан, бу масалалар иккаласининг ҳам мавжудликларини таъминлайди.

Мухтасар қилиб айтганда, масала Фаластинда яҳудий вужудининг мавжуд бўлиб туриши ҳамда Иорданиянинг мавжудлигини таъминлаш орқали яҳудий вужудини сақлаб туриш мумкинлиги масаласидир. Иккаласи ўртасидаги даъво қилинган тинчликнинг, ўзига хос таъсири ва вақт-муддати бор. Шунинг учун иккала давлат ҳам ўрталаридаги узвий алоқаларни тўхтатмаслик йўлида айни омилларга амал қилишни тўғри, деб ҳисоблашади. Боқура билан Ғамрни бериш айни алоқани тасдиқи сифатида ҳамда яқинда бўлиб ўтган силкиниш ортидан Иорданиядаги вазиятни барқарорлаштириш учун амалга оширилди. Бу силкинишга Американинг босимлари, яъни, Саудияга Иорданиядан ёрдамларни узиб қўйишни буюриши сабаб бўлди. Шу боис, яҳудий вужуди Иорданиядаги вазиятнинг бузилиши сабабли ўз келажагидан хавотирга тушиб қолди ва айни вазиятни юмшатиш ва Иордания режимига нисбатан қайта ишонч пайдо қилиш мақсадида қўлидан келганини қилиб, икки районни унга қайтариб берди… Натижада, жамоатчиликда мамлакат ҳам, қирол ҳам яхши сиёсий ҳолатда, деган фикр юзага келди.

Аслида эса, ерни озод қилиш на музокаралар билан амалга ошади ва на битимлар билан. Чунки уруш бошлаш ва жанг қилиш дунёдаги босиб олинган ҳар қандай ерни озод этишнинг ягона йўлидир. Ерни қайтариб олишдан олдин, ҳайбат ва суверенитетни қайтариб олмоқ лозим. Бу иккисини қайтармоқ эса, Умматнинг ўз қудратисиз асло имконсиз ва бу халқаро шартномалар билан бўлмайди. Умматнинг ўз қудрати Иордания ва бошқа мусулмон юртларидаги инсонлар эътиқод қилган системанинг, яъни, Исломнинг қудратига таянади ва шундай бўлиши шарт. Фақат Ислом билан суверенитет, ҳайбат ва ерни қайтариб олиш мумкин. Бироқ бунинг учун Ислом амалда бўлмоғи даркор ҳамда унинг амалда бўлмоғи учун давлат ва ҳокимият керак. Шунинг учун албатта Ислом давлати, Пайғамбарлик минҳожига асосланган Халифалик керак. Ушбу Халифалик давлатигина ўзининг қуйидаги вазифаларини адо этади: у Ислом даъватини бутун оламга етказиб, ҳақни рўёбга чиқаради, мазлумларга адолат қилиб, юрт ва фуқарони золимлар ва адоватчилар ифлослигидан озод этади ҳамда мустамлакачилар пайини қирқиб, мусулмон юртларидан супуриб ташлайди.

¹ Донум – 910 м² га тенг майдон ўлчови

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here