Солиқчи давлат 52 миллион мисрликка жарима солмоқда

432
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Солиқчи давлат 52 миллион мисрликка жарима солмоқда

Устоз Саид Фазл қаламига мансуб

2020 ил 26 август чоршанба куни кассация суди раисининг ўринбосари Лойиш Иброҳим раислигидаги Миср сайловлари миллий ҳайъати баённома чиқарди. Баённомада айтилишича, ҳайъат 11-12 август кунлари бўлиб ўтган сенат сайловларига овоз бериш учун келмаган барча сайловчиларни, яъни, 52 миллион ватандошни прокуратурага бериш ва ҳар бирига овоз беришга эътиборсизлик қилгани учун 500 фунт (28 евро) жарима белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган. (Франс 24).

Мисрда бўлиб ўтган ушбу сенат сайловларида қатнашишни истамаслик ҳолати яққол кўринди. Ҳатто ҳукуматни қўллаб-қувватловчилар ҳам, гарчи озчиликни ташкил қилишса-да, сайловга келмади. Номзодлар сайловчиларни овоз бериш участкаларига боришлари учун шунча сарфлаган тарғибот-ташвиқотларию пуллари фойда бермади. Бу ҳол келаси вакиллар палатаси сайлови жараёнида ҳам шундай бўлишидан таҳдид қилмоқда. Санаб чиқилган ва тасдиқланган ҳақиқий овозлар сони тўққиз миллион шахсдан ошмаслиги аниқланди. Ваҳоланки, Миср аҳолиси 100 миллионни, улардан сайлаш ҳуқуқига эга шахслар 63 миллионни ташкил қилади. Қароқчилик, порахўрлик ва овоз сотиб олиш ҳукмронлик қилаётган сайловларда овозларни амалда жамлаб, санаб чиқиш қандай кечиши барчамизга маълум. Демак, бундан бугунги анави режим даврида сиёсат билан шуғулланиш ва унга қизиқиш, ҳатто режимни тарафдорлари ва ундан манфаатдор шахсларда ҳам кескин камайиб кетгани очиқ кўриниб турибди!

Ҳокимиятдаги барча мухолиф ва рақибларини четлатиб юборган Миср режими бугунги кунда қўли жуда узайиб, ҳатто юрт иқтисодиётига ҳам чанг солмоқда ва ўзига мойил армия қўмондонлари ҳукмронлик қиладиган янги иқтисод яратмоқчи. Уларнинг чангали бора-бора узайиб, нафақат кичик ҳатто йирик лойиҳаларга ҳам етиб боряпти. Бу нарса, ўз-ўзини иш билан таъминловчи кўпчилик шахсларга таҳдид солди ва ҳамон таҳдид солмоқда. Гарчи улар режим билан бевосита муомала қилишмаса-да, балки уларнинг аксари режимнинг мавжудлигидан манфаатдор бўлганликлари учун уни қўллаб-қувватлашаётган бўлишса-да, бугун шуларга ҳам режим томонидан хавф туғилмоқда. Режим уларнинг ишлари ва лойиҳалари борасида мутлақо адолатсиз ёндашяпти, уларнинг елкасига тушаётган юқларни ўзи елкасига олмаяпти ҳамда улар азият чекаётган муаммолардан азият чекмаяпти. Билъакс, уларни савдо жойларидан қувиб, ўринларига ўз бозорларини қурадиган бўлиб қолди, фаолиятларини тўхтатиб, лицензияларини тортиб олиб, одамларнинг улардан нарса сотиб олмайдиган қилиб қўймоқда. Шубҳасиз, ўғрилар ҳукмронлик қилувчи капиталистик давлат тушунчаси мана шундай. Мана шундай бир вақтда, яъни, режимнинг хавфсизлик чангали узайиб, репрессия машинаси ишга тушган бир пайтда, сиёсий саҳнда реал ечим берадиган ва режимга қарши тура оладиган ҳеч ким йўқ ёки уни одамлар кўрмаяпти. Сиёсат билан шуғулланаётганларнинг барчаси шу режимга ёқадиган кимсаларни ташкил қилади. Аммо амалий ечимга эга инсонлар эса, уларнинг овозлари жуда паст, ўзлари аранг эшитадилар, холос. Шунинг учун одамларни сайловда иштирок этишни истамаётгани табиий ҳол. Ҳатто капиталистик вакиллар палатасининг ҳеч кимга фойдаси йўқ ва керакмаслигини тушунмаётган киши ҳам номзодларнинг режим соясига салом берадиган қўғирчоқ эканлигини англамоқда. Режимнинг жарима солиш йўлига ўтиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ, ҳар сафар сайловни амалга оширишда одамларни сафарбар қилиш қўлидан келмаган вақтда жарима солишни қўллайди. Ҳозир ҳам яқин ойлар ичида ўтажак халқ кенгаши сайловлари олдидан одамларни қўрқитиш мақсадида шундай қиляпти… Одамларнинг таҳдидлардан қўрқиб, овоз беришга мажбур бўлишларига умид қиляпти. Бироқ бу таҳдид биринчиси ҳам эмас, одамлар сайловда қатнашишни истамаётган бир муҳитда охиргиси ҳам эмас. Чунки одамлар сиёсий фаолиятдан умуман фойда йўқ, деб билишмоқда. Режим жарима солишни татбиқ қилиш орқали – агар татбиқ қилиш қўлидан келса – одамлардан йиғилган маблағ билан Халқаро Банк олдидаги қарзларининг хизмат ва фоизларини тўлаб олиш илинжида.

Бу режим Миср аҳлига нисбатан на бурчга боқади ва на аҳдга. Ҳатто ўзининг тарафдорларига ҳам эътибор бермайди, фақат ўзи учун улардан бирор манфаат чиқишига қараб, оёқлари ликиллаб қолган ҳокимиятини қанчалик қўллаб-қувватлашига қараб эътибор бериши мумкин. Шунинг учун бу режимга алданган инсонлар ундан қўлларингизни ювиш вақти аллақачон келди. Акс ҳолда, кеч бўлади ва режим сизни ҳам аввалги хизматкорларнинг аҳволига туширади. Шундан ибратланиб, хулоса чиқаринг.

Эй Кинона аҳли!

Сайловга бормаслигингиз режимни шарманда қилди ва шунинг учун у келаси сайловда иштирок этишингиз учун сизга таҳдид ва қўрқитиш йўлига ўтди. Бироқ сиз бу ишларни ундан кўра кўпроқ англамоқдасиз. Биз бу сиёсатга аралашмаётганингизни ўз ақидангиздан келиб чиққанига имонимиз комил. Чунки сизнинг ақидангиз Исломингизга зид келаётган ва динингизга қарши уруш эълон қилган режим остида бирорта ҳам сиёсий жараёнда қатнашишингизга рухсат бермайди. Ҳатто буни ҳақ-рост англамаган бўлсангизда, бироқ бу сизнинг табиатингиз ва вазиятингизга чамбарчас боғлиқ бўлиб қолаверади. Чунки биз сизни ўз тажрибамизда синаб кўрганмиз, сиз ақидангиздан балқиб чиққан нурни сизга бера оладиган кишиларни доим қидирасиз. Бу нур дарҳол татбиқ қилишга тайёр бўлган буюк маданий лойиҳа, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати лойиҳасидир. Сизни капитализм зулмидан Ислом адолати сари қутқарувчи ушбу Ислом давлати лойиҳасини биз тушунганимиз каби Ғарб ва унинг малайлари ҳам тушунишяпти. Сизнинг ушбу лойиҳани кўтариб чиқаётганлар томонида туришингизни ва бунинг Миср ва бутун Уммат воқелигини тубдан ўзгартиришга ундовчи кучга айланишини яхши билишяпти. Ҳеч шубҳасиз ҳақиқат шуки, Ғарб ва унинг малайлари орасидан нур қидираётган кимсалар ҳеч қачон уни топишолмайди, уларга ишонганлар ҳам бирор хотиржамликка эришолмайди, уларнинг дастурхонидан еганлар, уларнинг қўлидан нон олганлар ҳаргиз тўйишмайди. Шунинг учун биз Кинона армиясидаги холис инсонларнинг Ғарб ва унинг малайлари қарорига бўйсунмайдилар, деган умиддамиз. Тез орада Ғарб манфаатларига эмас, балки Исломлари ва Умматлари манфаатларига хизмат қиладиган йўлда ҳаракатга келадилар, дея ишонамиз.

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Мисрдаги бу сайловларга одамларнинг қатнашмаганлиги, шубҳасиз, сизга йўлланган бир очиқ муждадир. Ушбу мужданинг мазмуни шуки, сиз бошқаларга ўхшамайсиз, ўзгартириш ишида сизга таянса бўлади. Анави режим ҳам сизга суянади ва ўз рақиблари ва мухолифларини, ҳатто унинг ҳалокатли қарорларига қарши чиққан ҳар бир кишини қўрқитишда сиздан фойдаланади. Биз эшитганмиз, бу режимнинг боши одамларга сиз орқали таҳдид қилади, сиз билан одамлар ўртасида тўсиқ қўйиб, уларга сизни режимнинг тарафини оладиган, фақат уни ва тарафдорларини мудофаа қиладиган армия қилиб кўрсатади. Бу режим сизни ваколатлар ва сармоялар билан қизиқтириб-алдаб, ўз бурчингиздан чалғитмоқда, шу орқали ўзининг Умматингизга қарши содир этаётган жиноятларига сукут қилишга ундаяпти.

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Бу режим сиздан Миср аҳлини қўрқитишда фойдаланиш учун ваколат ва сармоялар беришда давом этади, аммо сизга эҳтиёжи қолмай қолганда эса, сизни ўзига юк деб билади ва сиздан қутулишга уринади. Ахир, шундай қиляпти ва сиздан аввалгиларни шундай қилди, бунинг мисолларини ўзингиз яхши биласиз. Бас, шундай экан, режим тарафда туришга ва Умматингиздан узилишга, балки Кинона замини аҳли бўйнига қилич бўлиб тақалишингизга сизни нима мажбур қиляпти?! Аллоҳ Таоло бу ҳақда сиздан сўрайди, бас, қандай жавоб қилишга тайёргарлик кўринг?!

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Мисрнинг халос бўлиши сизда, сизнинг қўлингизда. Бу куч сизнинг Уммат ва унинг ақидасидан балқиб чиққан лойиҳаси тарафида эканингизда мужассам. У Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи ҳақиқий уйғониш содир этишга қодир лойиҳадир. Ушбу лойиҳага ва уни кўтариб чиқаётганларга ҳақ-рост нусрат бериш сизнинг бурчингиз. Чунки ушбу нусрат билан айни лойиҳа Роббингиз рози бўладиган равишда татбиқ бўлади ва сиз худди кечаги ансорийлар каби, Аллоҳ, Росули ва давлатининг ансорларига айланасиз. Сиз орқали Умматингиз нусрат қучади, давлат барпо қилади, унинг нури бутун дунёга ёйилади.

Аллоҳим, бизга ушбу давлатимизни барпо этишни тезлаштир ва бизни унга хизмат қилувчи аскарларга, уни гувоҳи бўлган шоҳидларга айлантир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here