Судандаги қабилалар кураши ва бўлиб ташлаш ўйини

434
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги қабилалар кураши ва бўлиб ташлаш ўйини

Устоз Ҳасан Исмоил

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятидаги

вилояти мажлиси аъзоси

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло халқлар ва қабилаларни яратишдан мақсадни, яъни, танишиш мақсадини белгилаб берган бўлса-да, бироқ қабилалараро кураш ҳамон Уммат кучини синдиришда давом этмоқда. Мана шундай курашлар топилмайдиган бирорта ҳам мусулмон юрти деярли қолмади.

Судандаги қабилавий кураш сабабларидан айримлари:

Судан мисолида оладиган бўлсак, бу ерда айни курашларни келтириб чиқараётган кўп сабабларни кўришимиз мумкин:

Баъзи минтақаларда инсонлар манфаати тўқнашиши. Масалан, Дарфур ва Кордофанда бўлганидек, чорвачилик ва қишлоқ хўжалик муаммолари каби.

Жоҳилиятдан қолган айрим тушунчалар. Ўз навбатида бу тушунчалар курашларга олиб келяпти. Буни одамлар ўртасини ранг ва ирққа қараб ажратиш тушунчаси мисолида кўриш мумкин. Масалан, Жанубий Дарфур минтақасидаги Фур ва Ҳалба авлоди кураши каби.

Ҳукуматлар нуфузининг заифлиги ва қонун устуворлигининг пастлиги, шунингдек, баъзи пойтахтдан узоқ ҳудудларда қурол-яроғ тарқалганлиги.

Ўтиш даври ҳукумати даврида қабилавий курашлардан айримларини мисол тариқасида келтирамиз:

Портсудан, Кассала ва Қазорифда Нубия билан Омир авлоди ўртасида.

Ньяла шаҳрида Разиқот билан Фалота ўртасида.

Мистрий қишлоғида Разиқот билан Малсалит ўртасида.

Марра тоғида Разиқот билан Фур ўртасида.

Ҳалфо шаҳридаги ўнта қишлоқда халфоликлар билан Зағоқа ўртасида. Бундан ташқари, Кадуқлий шаҳри ҳодисаси ва Фатабарну намойишини бостириш ҳодисаси кабилар.

«Инқоз» ҳукумати давридаги айрим қабилавий курашларнинг сирлари:

«Инқоз» замонида ҳам жуда кўп муаммолар ва қабилавий курашлар юз бериб, давлатни ҳолдан тойдирди ва Судан жанубининг бўлинишида ва бошқа вилоятларни бўлишга замин яратишда дастак сифатида фойдаланилди. Бу ишда Башир ҳукумати асосий роль ўйнади. Чунки у ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ва автономия, деган нарсаларга бўйсунди. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, Кордофанда Нубия билан Ҳавозима ўртасида, Абьейда Масирия билан Динка ўртасида, Дарфурдаги араб қабилалари билан «Ризқа» ўртасидаги курашлар ҳам ҳамон тўхтагани йўқ, фақат эски йўналишида давом этяпти. Бу курашлар Суданни бўлиб ташламоқчи бўлаётган кофир Ғарб режаларига хизмат қилмоқда.

Британиянинг Суданни бўлиш режаси:

Инглизлар «мустақиллик»дан олдин ўзларининг нопок ҳийла-найрангларини ишга солиб, келажакда юртни парчалаб ташлашни осонлаштирувчи вужудларни пайдо қилишди, масалан «жануб аҳолиси» каби. Сизларнинг шимол аҳлига алоқангиз йўқ, сизлар алоҳида вужудсиз, деган ёлғонга уларни ишонтиришди. Ўшанда расмий дам олиш куни жума кундан якшанба кунга кўчирилди-да, ҳукумат идораларида араб тилида муомала қилинди, жанубда арабча кийим кийиш эса, тақиқланди. Бундан ҳам ёмони, жануб шимол аҳолисига ёпиб қўйилди. «Ёпиқ ҳудудлар», дейилган бу нарса, жанубнинг бўлиниши сари ташланган биринчи қадам бўлди.

АҚШ роли:

Бир-бирига қарши курашувчи АҚШ билан Британия жуда кичик нуқтада келишиб олишди. Бу Судан жанубини бўлиш, кейинчалик қолган ерларни парчалаш келишуви бўлди. Бунда Америкага тобе Башир режими воситачилик қилди. АҚШнинг денгиз пиёда кучларидан ҳам, кемаларидан ҳам эмас, балки ўзимизнинг мусулмон фарзандларидан фойдаланилди ва «тинчлик жараёни», деган сохта ёлғон нарса дастакланди.

Бугунги кунда курашни илгари ясалган вужудлар бошқармоқда:

  • Судан Инқилоб Фронти: Америка 2011 йилда жанубни бўлишни таъминлагач, Дарфурдаги исёнчи сиёсий ҳаракатларни янги қуролланган вужуд сифатида тўплашга муваффақ бўлди. Шимол секторининг халқ ҳаракати етакчилиги остида бўлган бу вужуд 2011 йил 11 ноябрда «Судан Инқилоб Фронти», деб номланди. Кордофан жанубидаги Кавда минтақасидаги бу вужудга қуйидаги ҳаракатлар қўшилди:
  • Шимол сектори Халқ ҳаракати;
  • Жибрил Иброҳим қаноти ҳисобланган Адолат ва Тенглик;
  • Мани Арко Мунови етакчилигидаги Таҳрир Судан ҳаракати, ҳозирда Мунови Инқилоб Фронти ташқарисига чиқиб қолган;
  • Абдулвоҳид Нур етакчилигидаги Таҳрир Судан ҳаракати;

Бу вужуд ўзини диққатни жалб қилувчи ҳарбий операцияни амалга ошириш билан танитди. Бу 2013 йил 27 апрелдаги «Самиҳ», «Валлоҳу Карим», «Абу Каршалон» ва «Умму Равоба» минтақаларини ишғол этиш операцияси бўлди.

  • Бирлашган Халқ Фронти:

Америка 2013 йил 8 апрелда Қоҳирада «Бирлашган Халқ Фронти» номли вужуд таъсис этди. Унинг таркибига Судан шарқидан ўн еттита вужуд қўшилди. Асосий принциплар ҳужжати ўз-ўзини бошқариш тизимини конституциявий локализация қилишдан иборат бўлди.

Вазирларни тайинлашда қабила ва минтақадан фойдаланиш:

Судан тепасига бирин-кетин келаётган ҳукуматларнинг энг ёмон қилмишларидан бири вазирлар, вилоят ҳокимлари ва бошқа раҳбарларни қабила ва минтақа асосида тайинлаётганидир. Зотан, «квоталар», деб аталаётган бу нопок услуб Инқоз ҳукумати даврида янада кучайди. Ўтиш даври ҳукумати қобилиятни даъво қилган эса-да, афсуски, у ҳам суверен кенгаш ва вазирлар кенгашида квотага амал қилди. Аксар вилоятларда ҳокимни бошқа минтақалик экан, дея рад этилаётгани бунга яққол далилдир.

Судан аҳли жанубни бўлиш ўйинидан бирор фойда кўрдиларми?!

Судан аҳли жанубнинг бўлинишидан ўзининг эскию янги тарихи давомида ҳеч қандай фойда кўргани йўқ. Чунки Судан жанубини бўлишда содир бўлган ҳодисалар ҳозир Карбун вилоятида бўлмоқда. Шунинг учун агар Судан аҳли бундан сабоқ чиқармаса, Суданнинг қолган ерлари ҳам бўлиниб-парчаланиб кетади.

Қуйидаги расмий баёнотлар Судан жанубини бўлган Америка эканига, унинг қолган ерларини ҳам бўлишга ҳаракат қилаётганига яққол далил:

  • Собиқ президент Башир 2017 йил 25 ноябрда Россияга сафари чоғида «Спутник»нинг рус мухбирига «Американинг саъй-ҳаракати Суданни бешта давлатга бўлишга қаратилган», деди.
  • Собиқ президент Башир даврида вице-президент бўлган Али Усмон Тоҳо бундай баёнот берди: «Баъзи халқаро ва регионал давлатлар Суданни бўлиш режасига етакчилик қилмоқда». (Шуруқ ахборот тармоғи, 2013 йил 16 май).
  • Собиқ ҳукумат даврида маданият ва ахборот вазири бўлиб ишлаган Аҳмалбилол Усмон 2013 йил 17 майда Судан радиосига берган интервьюсида «Суданни бешта давлатга бўлишга қаратилган хорижий режа мавжуд, у Жанубий Суданнинг ажраб чиқишидан бошланади», деди.
  • Озодлик ва Ўзгариш кучларининг Қизил денгиз минтақаси бўйича етакчиси Муҳаммаднур Ҳошим бундай деди: «Юрт шарқи ташқи давлатларнинг кўз остига тушган, у ерда айрим разведка кучлари иш олиб боряпти». (Жарида газетаси, 2020 йил 11 август).

Ушбу баёнотлар Суданни бошқараётган сиёсатчиларнинг бўлиниш режасидан яхши хабарлари бўлганини кўрсатмоқда. Бироқ афсуски уларнинг барчаси мустамлакачи кофир Ғарбнинг қўғирчоқлари бўлиб, юртни шу кимсалар ёрдамида бўлмоқда, шуларни заифлаштириш орқали юрт бойликларини ўғирлашни кўзламоқда. Бу эса, Судан аҳлидан ушбу мусулмон юртнинг холис фарзандлари билан биргаликда Ғарб режаларини тушуниб етишни ва уларни барбод қилишни талаб қилади. Бу юрт ҳаргиз бўлинмаслиги керак, аксинча, уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида бошқа исломий юртларга бирлаштирмоқ даркор.

Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here