Помпеонинг минтақа сафаридан кўзланган мақсадлар

0
437

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Помпеонинг минтақа сафаридан кўзланган мақсадлар

«Франс 24» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 5 муҳаррам, милодий 2020 йил 24 август душанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ давлат котиби Майк Помпео Араб давлатлари билан «Исроил» ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган ўзининг беш кунлик сафари доирасида Тел-Авивга келди. Помпео «Исроил» бош вазири Биньямин Нетаньяху билан берган матбуот конференциясида «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштириш масаласида бошқа араб давлатларининг ҳам Амирликларга эргашишларига умид қилаётганини айтди. Помпеонинг Яқин Шарқ сафари Хартум билан Баҳрайнни ҳам ўз ичига олиб, Амирликларда якунланади.

Помпеонинг Вашингтондаги вакилининг таъкидлашича, «Исроил» бош вазири Биньямин Нетаньяху билан Помпеонинг, асосан, Эрон дастури масаласини ҳамда «Исроил» билан Яқин Шарқдаги бошқа давлатлар билан бўлган муносабатларни «чуқурлаштириш» масалаларини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Нетаньяху якшанба куни дўстим Помпео билан «минтақамизда тинчлик доирасини кенгайтириш» масаласини кўтарамиз, деди. Помпеонинг, шунингдек, «исроиллик» ҳамкасби Габи Ашкенази ва Мудофаа вазири Бени Ганц билан ҳам учрашиши белгиланган.

«Исроил» сафари ортидан Помпео «Исроил»-Судан муносабатларини нормаллаштириш масаласини муҳокама қилиш учун Хартумга сафар қилади. Сўнг Баҳрайн ва Амирликларга ўтади.

Амирликлар «Исроил» билан тинчлик келишуви имзолаган араб давлатларининг учинчиси ҳисобланади. Ундан олдин 1979 йил Миср, 1994 йил Иордания «Исроил» билан айни келишувга эришган. Унга қадар бу икки давлат «Исроил» билан уруш ҳолатида бўлиб келганлар.

Ушбу муносабатларни нормаллаштириш келишувига биноан, иккала томон ҳам бу хусусдаги ўз ниятларини маълум қилишди. Масалан, «Исроил» билан Амирликлар савдо алмашувини фаоллаштириш, Амирликлар нефтини «Исроил»га сотиш, шунингдек, «Исроил» технологиясини Амирликларга сотиш, шунингдек, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда Тель-Авив, Дубай ва Абу Дабининг ҳар бири ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга ошириш каби».

Роя:

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг, АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси бўлмиш Жаред Кушнернинг ҳамда АҚШ президентининг халқаро масалалар бўйича махсус вакили Ави Берковицнинг сафари машъум келишувнинг сиёҳи ҳали қуримасдан туриб амалга ошди. Ушбу машъум келишув Трамп томонидан эълон қилинган Амирликлар билан яҳудий вужуди ўртасидаги келишувдир. Бу шунга далолат қилмоқдаки, Америка айни хоинона келишув кўламини кенгайтириб, уни Трампнинг катта ютуғи қилиб кўрсатмоқчи. Шунингдек, расмий келишув ва битимлар доирасида яҳудий вужудини араб давлатлари билан ассимиляция қилишга қаратилган Америка сиёсатининг самараси қилиб кўтариб чиқяпти. Буни АҚШ давлат департаментининг айни сафар мақсадлари тўғрисида чиқарган баёнотидаги мана бу сўзлар ҳам тасдиқлаб турибди: «Помпео «Исроил»да Биньямин Нетаньяху билан учрашиб, у билан Эрон нуфузига доир регионал хавфсизлик масаласини ҳамда «Исроил»нинг минтақадаги муносабатларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалани, шунингдек, Қўшма Штатлар билан «Исроил» иқтисодиётини бадният сармоядорлардан ҳимоя қилиш каби масалаларни муҳокама қилади».

Шубҳасиз, Америка ушбу зиёратлар орқали Амирликлар билан яҳудий вужуди ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш келишувини бошланиш нуқтасига айлантиришга уринмоқда. Шу нуқтадан бошлаб, келгусида бошқа қатор нормаллаштириш келишувларини ўзининг ҳозирги сиёсатига мос равишда олиб боришни кўзлаяпти. Американинг ҳозирги келишуви иккита параллел йўл бўйича кетяпти: биринчи йўл яҳудий вужудини минтақадаги қатор келишувларга расман ва очиқдан-очиқ қориштириш, иккинчи йўл, бир вақтнинг ўзида, Фаластин режими ёрдамида Фаластин масаласини йўқ қилишга ҳаракат қилиш ва бу ишда биринчи йўлни ҳам, иккинчи йўлни ҳам бир-бирига боғламаган ҳолда давом эттириш.

Агар анави малай ҳукмдорлар Трамп олдидаги қийинчиликларни бартараф этиб, айниқса, машъум «Аср келишуви» оқсаётган ва АҚШ президентлик сайловлари яқинлашаётган бир пайтда минтақада ютуқларни қўлга киритишида унга хизмат кўрсатиш учун ўзларини бағишлашмаганда эди, бу ишлар юз бермаган бўларди.

Америка ўзининг мустамлакачилик режаларини амалга оширишга бутунлай юзсизлик ва такаббурлик билан ҳаракат қиляпти, ҳар бир мусулмон юртида ўзининг томорқасидек изғиб, мақтаниб юрибди, уни на назорат қилувчи топилади, на тийиб қўювчи. Бунга мусулмонларнинг битта давлати йўқлиги сабабдир. Агар мусулмонларнинг ўз сиёсатига ўзи эга бўлган мустақил давлатлари бўлганда эди, мустамлакачи давлатларни танобини тортиб қўярди, уларнинг малайлари бўлган ҳукмдорларнинг пайига болта уриб, мустамлакачи давлатларнинг нуфузини йўқ қилган ва инига ҳайдаб солган бўлур эди, агар ини сақланиб қолса, албатта.

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

NO COMMENTS