Мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар хоинлик ва малайликда мусобақалашишмоқда

460
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон юртларидаги рувайбиза ҳукмдорлар хоинлик ва малайликда мусобақалашишмоқда

Онадўли ахборот агентлиги веб-сайти (ҳижрий 1442 йил 23 муҳаррам, милодий 2020 йил 11 сентябр жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилган:

«Бугун жума куни Баҳрайн АҚШ ҳомийлигида «Исроил» билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга келишиб олганини эълон қилди.

Бу АҚШ президенти Дональд Трамп, Баҳрайн мамлакати подшоҳи Ҳамд ибн Исо ва «Исроил» бош вазири Биньямин Нетаньяху ўртасида ўтказилган телефон суҳбати орқали амалга ошди, дейилади мамлакатнинг «Бина» расмий ахборот агентлиги хабарида.

Мамлакат подшоҳи суҳбат чоғида «икки давлат қарорига ва халқаро қонунийлик қарорларига мувофиқ стратегик адолатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш зарурлиги»ни таъкидлади.

Шунингдек, подшоҳ «тинчлик жараёнини ривожлантириш, Яқин Шарқ минтақасида хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатиш ҳамда халқаро тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги АҚШ маъмуриятининг тинимсиз ҳаракатларини ва ҳал қилувчи ролини олқишлади».

Трампнинг ушбу эълонидан сўнг Баҳрайн «Исроил» билан муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олган ёки келишув имзолаган араб давлатлари (1979 Миср, 1994 йил Иордания, 2020 йил Амирликлар)дан сўнг тўртинчи давлат бўлади».

Роя:

Ушбу «тинчлик», деган нарса фақат анави режимлар билан яҳудий вужуди ўртасида бўляпти. Мусулмон халқлар эса, бундан покдирлар. Буни мусулмон юртлари ҳукмдорлари ҳам, яҳудийлар ҳам яхши билишади ва буни бош вазирлари Нетаньяху ҳам ўз оғзи билан айтган. Буни «Арабий 21» веб-сайтининг ушбу хабари ҳам тасдиқлаб турибди: «Яҳудий вужуди билан баҳрайнликлар ўртасида нормаллаштириш эълон қилиниши ортидан, ўтган соатлар ичида «Баҳрайнликлар нормаллаштиришга қарши» номли тренд биринчи бўлиб Баҳрай халқи томонидан намоён бўлди. Твитловчилар ва фаоллар «Баҳрайнликлар нормаллаштиришга қарши» хештеги остида 68 мингга яқин твит нашр қилишди. Улар шу орқали босқинчилар билан алоқаларни нормаллаштиришга қарши эканликларини ифодаладилар. Ушбу нормаллаштириш Баҳрайн режими томонидан жума куни эълон қилинди. Баҳрайнликлар ўз ҳукуматларининг босқинчилар билан муносабатларни нормаллаштириш позициясини кескин қораладилар». Бир қатор баҳрайнлик фаоллар ўзларининг исмлари ёзилган твитларда «мен сионистлар билан муносабатларни нормаллаштиришга қаршиман ва буни баҳрайнлик халқнинг ортидан пичоқ уриш ва Уммат берган қурбонларга хоинлик қилиш, деб ҳисоблайман», деб ёздилар.

Мана шундай нормаллаштириш ва хиёнатлар манзарасида, бугунги кунда мусулмонлар зиммасига анави ювиндихўр режимлардан буткул қўлларини ювиш ва Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам тутиб, Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилиш вазифаси тушмоқда. Биргаликда ҳаракат қилиш билан Уммат ва унинг қўшинлари оёққа туради ҳамда бу хоин малай режимларни ағдариш билан Уммат тарихи саҳифаларидаги қора сатрлар ўчирилиб, куч-қудрат ва азизу мукаррамлик саҳифаларига сатрлар битилади. Бу бутун Фаластинни яҳудийлар ифлослигидан тўлиқ озод этиш ва уни қайта мусулмон юртларининг гултожисига айлантириш тўғрисидаги сатрларидир.

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here