Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди

529
0

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди

 Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини аниқлаш ишлари қайта жонланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

 Расмий билдирувда айтилишича, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи навбатдаги учрашувни ўтказди.

 Учрашув чоғида Жалолобод вилоятининг Олабуқа ва Ахси туманларида Ўзбекистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудлар, шунингдек, 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган чегара шартномасида қайд этилган ҳудудлар кўздан кечирилган.

 Хабарда учрашув натижасида томонлар ўзаро муросага келдилар, деб айтилади. Бироқ айнан қайси масалада муросага келингани айтилмади.

 24-27 август кунлари Қирғизистон ҳукумати делегацияси чегара масаласида Тошкентда музокаралар ўтказган эди. Ўшанда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаров коронавирус пандемияси оқибатида икки давлат ўртасидаги чегарани аниқлаш ишлари тўхтаб қолганини билдирган.

 Изоҳ: Чегара муаммолари мустамлака остидаги давлатларнинг ўзаро муаммолари эмас. Балки халқаро сиёсатни бошқариб келаётган йирик давлатлар томонидан атайин илгари суриб келинаётган муаммолардан биридир. Бу Қирғизистон ёки Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ўз манфаатларини илгари суриб атайин уюштириб келинаётган иш ҳам эмас. Негаки уларнинг барчаси шу чегаралардаги ҳар қандай муаммолардан фақат зиён кўриб келишади. Маълумки, давлатлараро келишмовчиликлар ортидан ўрталаридаги чегараларни кучайтириш ёки умуман беркитиб олиш билан якун топади. Бу эса ҳар икки томон халқи учун ижтимоий, иқтисодий муаммолар келтириб чиқариш билан бир қаторда, миллатлараро можароларнинг келиб чиқишига ҳам асос бўлади. Мутамлакачиларга эса айнан шу нарса – чегара можароларини сунъий равишда келтириб чиқариш орқали ўз таъсири остидаги давлатларга босим ўтказиш, уларни ўз раъйларига қарши чиқишларига йўл қўмаслик муҳим. Узоқ йиллардан бери тинмаётган, вақти-вақти билан қўзғатиб турилган қирғиз-тожик, қирғиз-тожик чегара жанжаллари бунга ёрқин мисол бўла олади.

 Абудраҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here