بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Таҳрири Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда
2020 йил 13 августда Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Американинг сиёсий ечимига қарши кампания бошлаб, айни жинояткорлик ечимидан огоҳлантиришни бошлади. Маълумки, сиёсий ечимдан кўзланган мақсад, Шом тоғути олдингидек энг яхши шароитда қуллик қилиши учун унинг қонунийлигини тиклашдир! Идлиб минтақасини назорат қилаётган Таҳрири Шом ҳайъати эса, ўзи учун белгилаб берилган ролни фош этишдан бошқа нарсани истамади. У Сочи келишуви бандларини ижро этиши, «М4» трассасида Россия патрул кучларини мудофаа қилиши билан ўзининг душман қўлидаги қуролдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатиб қўйди… У қатор қамоққа олиш қилмишларини содир этди. Бундай қилмишлардан ҳатто Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳам омон қолмадилар. Чунки Идлиб шаҳрида улардан беш нафарини қамоққа олди. Кейин Бинниш шаҳрида, Ҳизбнинг икки нафар аъзосини қамоққа олди. Сўнг Атмада ҳам Ҳизбнинг икки аъзосини қамоққа олди. Кейин Атма шаҳрида аёллар Таҳрири Шом ҳайъати қўлида ноҳақ зулм кўриб ётган фарзандларини озод этилишини талаб қилиб тинч намойиш қилишлари ортидан Ҳизбнинг яна бир нафар аъзосини қамоққа олди ва бу билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг ушбу жинояткор ҳайъат қўлида қамоқда қолаётган аъзолари сони ўнтага етди.
Роя газетасининг 2020 йил 9 сентябр чоршанба кунги 303-сонидан