Карбало фожиаси шаръий байъатсиз бошқарув ҳар қандай даврда номақбул эканлигини кўрсатувчи эслатмадир
Имом Ҳусайн G Ислом билан ҳукм юритишни ҳимоя қилиб шаҳид бўлган. Ўшанда ҳокимиятни эгаллаб олган Язид золим бошқарув ўрнатишга уринган эди. Шу боис, Карбало фожиаси бизга бошқарув ишларида ҳукмдорлардан ҳисоб сўраш шартлигини эслатмоқда. Росулуллоҳ ﷺ бундай марҳамат қилганлар:
«وَاللَّه لَتَأْمُرُنَّ بالْمعْرُوفِ، وَلَتَنْهوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْراً، ولَتقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْراً، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّه بقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ لَيَلْعَنكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»
«Аллоҳга қасамки, албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, албатта золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар ёки Аллоҳ айримингиз билан айримингизнинг дилларига зарба беради. Кейин сизларни ҳам Бану Исроилни лаънатлаганидек лаънатлайди». (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Бас, нега бугунги кунда Покистондаги ҳукмдорлардан ҳисоб сўрамаяпмиз, ахир, улар юртни зулмга тўлдириб, иқтисодиётимизни Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки каби мустамлакачи ташкилотлар қўлига топшириб қўйишди, маҳаллий ва халқаро капиталистларнинг қарзларини тўлаш учун ўз халқларига катта-катта солиқлар солишди, Карачи шаҳрида сув тошиб, у ердаги мусулмонларнинг ғарқ бўлишларига, юз миллионлаб рупи миқдорда зарар кўрилишига йўл қўйишди, Қуролли кучларнинг оёқ-қўлини кишанлаб, уларни яҳудийлар ва мушрик ҳиндулар босиб олган ва зулм қилаётган мусулмон юртларини озод этишга сафарбар қилишмаяпти. Шундай кимсаларни нега муҳосаба қилмаяпмиз?!
Золимлар олдида заиф туришимиз ножоиздир. Чунки маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ва золимларни муҳосаба қилиш динимизни муҳофаза қилиб, жамиятимизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога осий бўлишдан сақлайди.
Ҳа, Имом Ҳусайн ва унинг озчилик холис тарафдорлари Язид қўшинига қарши тура олмаганлар. Бироқ шунга қарамай, Язиднинг ношаръий бошқарувига қарши кучли кураш олиб борганлиги келгуси мусулмон авлодлар қалбида таассурот қолдирди. Ўз позициялари билан улар Исломда подшоҳлик ёки меросхўрлик бошқаруви йўқ эканини исботладилар. Шунингдек, мусулмон кишининг ҳеч бир шаръий ҳукмга қарши чиқмоққа ёки уни татбиқ қилишдан воз кечмоққа ҳаргиз рози бўлмаслигини кўрсатиб бердилар.
Ҳақиқатда, Ислом билан ҳукм юритувчи ҳукмдорга байъат қилиш ёлғиз Умматнинг ҳаққи ва у буни ўз розилиги ва ихтиёри билан бажармоғи лозим. Шундай бўлишига қарамай, бугунги кунда мусулмонлар устига Ислом билан – оз ҳам, кўп ҳам – ҳукм юритмайдиган ҳукмдорларни зўрлаб ўтқазиб қўйилмоқда. Улар Ислом шариатидан ва Исломдаги бошқарув низомидан-Халифалик тузумидан бутунлай воз кечишди. Шунинг учун, Аллоҳ Таолони, Росули ﷺни ва асҳоби киромларни севган ҳар қандай мўмин бу золимлар бошқарувга қарши энг буюк жиҳодга қўшилмоғи даркор. Токи, барчамиз рошид халифага байъат қилайлик ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар татбиқ қилинувчи ҳаётни қайта бошлайлик.
Карбало фожиаси Ғарб томонидан мусулмон юртлари тепасига зўрлаб ўтқазиб қўйилган ҳукмдорларга қарши курашувчи ҳар бир холис мусулмонга эслатма-насиҳатдир. Яъни, зулм олдида заифлашиб, ноумидликка тушиб бўлмаслигини, чунки ростгўй мусулмон инсон зулм қаерда бўлмасин унинг олдида қоядек улуғвор позицияда туриши кераклигини, ёлғиз Аллоҳга таваккал қилиб, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан – бу ҳатто шаҳидликка олиб борса ҳам – асло қўрқмаслигини хотирлатмоқда.
وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ
«Оқибат эса тақводорларники бўлади» [Аъроф 128]