بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Раққадаги намойиш қонхўр режимни ағдаришни талаб қилмоқда
Сурия демократик жангари кучлари назорати остидаги Раққа шаҳри марказида Асад режимининг ағдарилишини талаб қилувчи намойиш бўлиб ўтди. Маҳаллий ахборот воситаларига кўра, Раққа марказида шанба куни эрталаб ўнлаб одамлар тўпланиб, Сурия режимини қораловчи ҳамда режим ағдарилишини ва қамоққа олинганлар озод этилишини талаб қилувчи шиорларни кўтариб чиққанлар. Шу билан бирга, «Халқ режимнинг ағдарилишини истайди», дея ҳайқирганлар.
Роя газетасининг 2020 йил 19 август чоршанба кунги 300-сонидан