Америка ҳам Ливан режимидаги коррупциячи режим ҳам ва бошқалар ҳам портловчи моддалардан хабардор бўлишган

397
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ҳам Ливан режимидаги коррупциячи режим ҳам ва бошқалар ҳам портловчи моддалардан хабардор бўлишган

Аммо ҳеч ким бунга чора кўргани йўқ

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Байрут портида катта миқдорда портловчи кимёвий модда хавфли шароитда сақланганини нафақат ҳукмрон коррупциячи режим билган, балки бундан унинг АҚШ элчихонасидаги хўжайинлари ҳам хабардор бўлишган. Айни элчихонадан америкалик бир хавфсизлик маслаҳатчисининг бундан атиги тўрт йил муқаддам фожиа юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиргани тўғрисида хабар сизиб чиқди. Худди шундай кунларда бу каби хабарларнинг сизиб чиқиши ортида Ливандаги Америкага малай ҳукуматларга ўтказилаётган халқ босимини енгиллаштиришга қаратилган ғаразли мақсад ётибди. Гўё бу хабар билан «буни билганлар Ливан режими ва ҳукуматларигина эмас, ҳатто биз ҳам билар эдик, хўш нима қила оласизлар?!», дейишмоқчи».

Матбуот баёнотида Ливан аҳлига бундай мурожаат қилинди:

«Америка ҳам, Ливан режимидаги коррупциячи режим ҳам ва бошқалар ҳам портловчи моддалар билан боғлиқ ишлардан хабардор бўлишди, аммо ҳеч ким бунга чора кўрмади. Модомики юрт уларнинг қўлида бўлиб, улар ўз назоратини кучайтираётган ва ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун бу юртдан фойдаланаётган экан, сизларнинг муаммойингизни ҳал қилиш кун тартибида бўлмайди».

Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланди:

«Трамп, Макрон ва бошқа ғарблик ва маҳаллий сиёсатчилар Ливанда туб ҳақиқий ўзгариш бўлишини исташмайди. Бас, ушбу коррупциячи чирик элита сизнинг орангизда бўлишга лойиқ эмасликларини, уларнинг жойи суд ва қамоқ эканини англаб етишингиз ва бунга ишонишингиз вақти келмадими?! Етар шунча машаққат ва азоб-уқубатлар, туринг ва кетма-кет келаётган бу офатлардан, яъни, пандемия, қимматчилик, мана энди қирғинбарот портлашлардан ибрат олинг. Акс ҳолда, бу тентак раҳбарлар сизни ҳали не куйларга солишларини билмайсиз!».

Роя газетасининг 2020 йил 19 август чоршанба кунги 300-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here