بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Наҳза сув омбори қурилиши ҳамда Миср билан Судан ҳукмдорларининг Уммат манфаатларидан воз кечишлари
Ғодат Абдужаббор Умму Аввоб қаламига мансуб
Судан бош вазири Абдуллоҳ Ҳамдук Наҳза сув омбори масаласини кузатиб бориш учун олий комиссия тузиш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳамдук раислигидаги ушбу комиссияга аъзолар қуйидагилардан иборат бўлди: вазирлар маҳкамаси вазири, Адлия вазири, Ирригация ва сув ресурслари вазири (аъзо ва маърузачи), ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи, давлат хавфсизлик хизмати раиси ва ҳарбий разведка хизмати раиси.
Ирригация ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг 2020 йил 23 июл пайшанба куни нашр қилган хабарига кўра, комиссиянинг вазифаси эса, қуйидагилардан иборат бўлди: Суданнинг стратегик манфаатларини илгари суриш учун Наҳза сув омбори устида олиб борилган музокаралар ишини кузатиб бориш; кутилаётган фойдани максимал даражага олиб чиқиб, салбий натижаларни камайтириш учун ирригация ва сув хўжалиги вазирлигига тегишли кўрсатмаларни ишлаб чиқиш; комиссиянинг ўз вазифаларини бажаришига ёрдам берадиган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш.
Наҳза сув омбори Нил ҳавзаси минтақасидаги ва Яқин Шарқдаги навбатдаги урушдан дарак бермоқда. Бу уруш сув хавфсизлигини таъмин этиш учун бўлиши ҳам мумкин. Ҳозирги босқичда сув хавфсизлиги, айниқса, чўл зонасида жойлашган Миср учун энг устувор муҳим масалалардан бири бўлгани боис, сув можароси Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни кескинлаштираётган омилларга қўшимча омилга айланади.
Миср билан Эфиопия давлатлари халқлар ўртасидаги кескин жанжалларга, айниқса, ижтимоий тармоқдаги даҳанаки жангларга кириб қолган. Энг ёмони эса, Сисий тутган позиция бўлди. У Эфиопия бош вазирининг тўғонни тўлдириш қарорини эълон қилганига нисбатан ҳам, уни ҳимоя қилиш учун уруш қилишни дастаклаётганига нисбатан ҳам сукут сақлаш позициясида турди. Шунга қарамай, сув омбори музокаралари масаласига яқин бўлган мисрлик манбаларга кўра, Миср режими Эфиопия тўғонининг муваффақиятсиз музокараларига жавобан бирор ҳарбий ҳаракатга кириши эҳтимолдан йироқдир. Чунки бу масалада айтилаётган ҳар қандай баёнотлар вақти-вақти билан расмий ахборот воситалари томонидан янграб турадиган «шовқин»лардан бошқа нарса эмас. Зеро, расмий ахборот воситаларига хавфсизлик идоралари томонидан Мисрдаги жамоатчилик фикрини жиловлаш учун кўрсатмалар бериб турилади.
Ҳаммага маълумки, Сув омборини тўхтатиб қолишга на Миср қодир, на Судан. Улар ҳатто шу билан боғлиқ музокарада ҳам бирор қарорга эга эмаслар. Чунки иш йирик давлатлар қўлида. Улар ўз малай ҳукмдорларини истаган томонга юргизишяпти. Бу ҳукмдорларнинг эса, мустақил бирорта гапни гапириш ва бирор ишни қилиш қўлларидан келмаяпти, билъакс, Ғарб қўлида қўғирчоқ бўлиб туришибди.
Сув уруши режасини тузган кимсалар яҳудийлардир. Улар урушни йигирманчи аср бошларида Британиянинг Мисрдаги Ирригация масалалари бўйича Академиясининг фахрий аъзоси лорд Кроумер лойиҳаси бўйича бошлашган. 1955 йилда эса, яҳудий вужудининг биринчи бош вазири Давид бен-Гурион бундай баёнот берган: «Яҳудийлар араблар билан сув урушига киришяпти. «Исроил»нинг тақдири айни уруш натижасига боғлиқ. Агар биз урушда муваффақият қозонолмасак, Фаластинда қололмаймиз». 1974 йил Элиша Келли исмли бир яҳудий муҳандис Миср сувларини яҳудий вужуди томон тортиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳага кўра, Нил дарёси сувлари билан Исмоилия канали кенгайтирилади, каналнинг сув тезлигини секундига 30 километрга кўтарилади ва бу сувни Сувайш канали пастидан сузгич орқали Тель-Авивга етказилади. Яҳудийлар айни режа орқали йилига 8 миллиард кубометр сув олишга ҳаракат қилишмоқда.
Яҳудийлар қатор мусулмон мамлакатларидан атрофимизга иттифоқчи ҳалқа тузмагунимизча, ушбу режамизни амалга оширолмаймиз, деган хулосага келишди. Ўшанда 1956 йилда Давид бен-Гурион «яҳудийларнинг ташқи сиёсатдаги ўзгармас мақсадларидан бири ҳалқа мамлакатларининг минтақавий тўсиқларидан сакраб ўтиш сиёсатидир», дея баёнот берган. (Кнессет сиёсий луғати).
Наҳза омбори масаласига келсак, Британиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича араб давлатлари ташкилоти «айни сув омбори қурилишида Исроилнинг иштирок этаётганидан огоҳлантирди. Италиянинг «Salini» ширкати «Исроил»нинг иштирок этишидан тўла хабардор бўла туриб, қурилиш битимининг биринчи имзоловчиси бўлганини, шунингдек, Қуддусдаги яҳудий турар жойлари қурилиши амалиётига аралашган ва Францияга тегишли бўлган «Alstom» компанияси ҳам қурилишга ҳисса қўшганини таъкидлади. Ташкилот сув омбори қурилишини молиялаштириш билан боғлиқ қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш мақсадида Эфиопия элчихонаси билан боғланди. Аммо унга қимматбаҳо қоғозларнинг «Исроил»дагина мавжудлиги, чунки у асосий шерик ҳисобланиши аён бўлди!» (Қудс арабий, 2013 йил 4 июн). Америкалик сиёсий таҳлилчи Майкл Келлер Тель-Авивда эфиопиялик вазирлар билан анжуман ўтказилганини очиқлади. Унга кўра, анжумандан, вазирларни Нил дарёси сувини тўсиш учун тўғонлар қуриб битказиш ва Суданга кетадиган сув ҳаракатини бўғишга кўндириш, бунинг эвазига «Исроил» уларга икки юз миллиондан зиёд молиявий ёрдам ҳамда оғир қурол-аслаҳа ва самолётлар беришга ваъда қилганига ишонтириш мақсад қилинди. (Daily Mail газетаси, 2007 йил 20 май).
Қурилган тўғон Нил дарёсининг асосий ирмоғи бўлган Мовий Нилда, Эфиопия-Судан чегарасидан 20-40 км. масофада жойлашган бўлиб, ўзида 74 миллиард кубометр сув сақлай олади. Ушбу сув омборини қуриш фикри 1956 йил пайдо бўлди. Кейин 1964 йил АҚШдаги аналитик тажриба даргоҳида, Мисрга мурожаат қилинмаган ҳолда, қурилиш учун якуний ер белгиланди. Ваҳоланки, 1929 йилги Нил бўйи давлатлари келишуви Мисрга Нил дарёси ва унинг ирмоқларида ҳар қандай лойиҳага эътироз билдириш ҳуқуқини берган. 1929-1956 йиллардаги бу битимга исён қилинди. Чунки битимда Нил оқимида бирор тўғон қуришга киришишдан олдин аввало Миср билан Суданга мурожаат қилиш лозимлиги шарт қилинган эди. 2010 йил 14 май куни Эфиопия раҳбарлигидаги ушбу Энтеббе битимига уч давлат имзо чекиб, шу орқали Миср билан Суданга қарши кураш бошлашди. Кейин Наҳза сув омбори қурилишига яшил чироқ ёқилгач, 2010 йил тўғоннинг якуний проекти тайёр бўлгани эълон этилди. 2011 йил лойиҳа расман эълон этилгач, атиги бир кундан сўнг ҳеч қандай тендерсиз Италия компаниясига 4,8 миллиард долларлик шартнома маблағи очилди. 2013 йил тўғоннинг темир-бетонли пойдевори қурилишини бошлаш учун Мовий Нил оқимини буриш ишлари ниҳоясига етди.
Миср билан Судан ҳукмдорларининг малайлиги Наҳза сув омбори қурилишида асосий омил бўлди. Чунки иккала давлат 2015 йил 23 март куни Эфиопия билан «принципиал келишув»га имзо чекишди. Бу билан Судан ва Миср ҳукмдорлари сув омбори қурилишига зимдан эътироф этган бўлишди, билдирган шунча эътирозлари юзаки эканлиги намоён бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрир тўғон қурилишидан тинмай огоҳлантириб келган ҳамда 2017 йил «Наҳза сув омбори ва сув уруши даракчиси» номли брошюра нашр қилиб, унда ушбу иншоотнинг хавф-хатарларини очиқ баён қилган бўлса-да, бироқ душманнинг режасини тиз чўкиб бажариш бугунги кундаги мусулмон юртлари ҳукмдорларини доимий одати бўлиб қолаверди!
Эфиопия сув сақлаш учун ҳам, қишлоқ хўжалиги учун ҳам сувга муҳтож эмас. Чунки унинг сувга бўлган эҳтиёжининг 98 %и ёмғирдан келади! Электр энергиясига келсак, у олти миллион мегаваттга муҳтожмас, чунки Нил ҳавзасини идора қилиш бўйича эксперт доктор Ҳоний Руслан бундай баёнот берган: «Уларнинг қўлида 30та тўғон қуриш режаси мавжуд, бу дегани тахминан 75 миллион мегаватт электр ярата олишини англатади. Бошқача айтганда, бу уларнинг эҳтиёжидан тўрт баробар кўп, демакдир!» (Садо балад, 2013 йил 31 май). Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, Наҳза сув омбори электр энергияси учун ҳам, қишлоқ-хўжалик учун ҳам, сув сақлаш учун ҳам қурилгани йўқ, буларнинг ҳаммаси уларнинг даъвоси, холос. Балки бу яҳудийлар қўллови ва АҚШ олқиши асосида Ислом Умматига шантаж қилиш учундир!
Наҳза сув омборининг оқибатларига келсак, у Миср ва Судан учун том маънода ҳалокатлидир!
Биринчидан: Мовий Нил сувлари оқимининг Эфиопия томонидан бошқарилиши Миср ва Суданга салбий таъсир қилади. Айниқса, сув омборини тўлдириш муддати бўлган беш йиллик даврда. Чунки бу муддатда йилига Миср 12 миллиард кубометр, Судан 3 миллиард кубометр сув йўқотади. Бу иккала давлатда миллионлаб гектар майдоннинг қурғоқчиликка учрашига ва миллионлаб фермерларнинг кўчиб кетишига олиб келади, шунингдек, икки давлатнинг электр энергия ишлаб чиқаришига бевосита таъсир кўрсатади.
Иккинчидан: Бирор сабаб билан (Аллоҳ асрасин) сув омбори ўпирилиб кетса, қутурган сув Судан шаҳарларини кўмиб қолиб… у ердаги тирикликни йўқ қилади. Шу билан бирга Нил дарёси бўйидаги ҳар бир тўғонни вайрон қилади. Бу сув Мисрга ҳам етиб бориб, унга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.
Учинчидан: Наҳза сув омбори қурғоқчиликка олиб келиб, барча далаларга зарба беради, ҳар мавсумда тўлиб оқаётган дарёдан фойдаланувчи экинзорлар зарар кўради ҳамда бутун минтақадаги экологияга салбий таъсир кўрсатади.
Тўртинчидан: Сув омбори 75 миллиард кубометр сувни ушлаб қолади. Бу эса, Мисрнинг йилига 55,5 миллиард кубометрлик улушидан ортиқ эканини англатади! Тўғонда шунча ҳажмдаги сувнинг сақланиши юқори тўғон энергиясининг тахминан 25-40 %га пасайишига олиб келади… Оқибатда юқори Миср районлари зулматда қолади, тахминан 5 миллион гектар ер майдони чўлга айланади, Нил Дельтасининг қуйилиш қисмлари шўрлиги кескин ортиб кетади!
Бешинчи: Мутахассислар фикрича, Наҳза тўғонининг ўпирилиши Суданнинг учта тўғонининг (Росейрес, Марвий, Синнор тўғонларининг) ўпирилишига олиб келади, Хартумни бутунлай сув остига ғарқ қилади. Шунингдек, қутурган сув тўлқини 18 кунга қолмай Асуан ГЭСига етиб боради. Маълумки, мутахассисларнинг таъкидлашича, Наҳза омборининг чидамлилиги имконият даражасининг тўққизу ўндан биридан ошмайди. Яъни, бу жуда заиф қурилганини англатади, гўё биринчи зарба ёки силкинишдаёқ вайрон бўлиши учун шундай қурилганга ўхшайди! Кейин, унинг Судан ҳудудига яқин бўлгани учун, сувнинг ўпирилиши Эфиопияга таъсир қилмайди, балки бутун фалокат Судан билан Мисрни нишонга олади.
Бу Ҳамдук қачонгача комиссиялар тўғри ечим бермоқда, дея оғиз кўпиртираркин, ахир, тўғри ечим айнан малай режимларнинг балонинг боши эканлиги-ку, шу комиссияларнинг ўзи яҳудий вужудини жонидан ҳам ортиқ ҳимоя қиляпти-ку?!
Мудом бу ювиндихўр режимлар мавжуд бўлиб тураверар экан, бизнинг сиёсий иродамиз мустамлакачи кофир иродасига гаров бўлиб қолаверади. Шунинг учун Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг дўсти бўлмиш рошид Халифаликни барпо этишга қаттиқ ҳаракат қилмоғимиз даркор.
Роя газетасининг 2020 йил 5 август чоршанба кунги 298-сонидан