بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ливан икки ўт орасида, АҚШ ва Франция
Уларга малай ҳукмдорлар эса, Умматни эзиш ва таналарини чор атрофга сочиш билан машғул
Эроннинг Ливандаги Ҳизби Байрут портлашларига ўзининг алоқаси борлигини рад этди. Жума куни Ливан президенти Мишель Аун ҳодиса бўйича халқаро текширув ўтказилишига рухсат бермади. Ливан партиялари етакчилари ва сиёсатчилари халқаро текширувга бўлган чақириқни «амалдаги суд ҳокимиятига нисбатан ишончсизлик» экани билан изоҳладилар. Франция президентининг пайшанба куни Ливанда янги сиёсий режим қуриш талаби тўғрисида берилган саволга Аун «биз режимимизнинг фалаж аҳволдалиги маълум бўлиши ортидан, уни ўзаро розилик асосида ўзгартириш ва қайта кўриб чиқиш бўсағасида турибмиз», деб жавоб берди.
Роя газетаси шарҳи:
Энг муҳими, ушбу инқироз даврида Ливан аҳли ўз азоб-уқубатларига сабабчи Франция, Британия ва Америка эканини англамоқлари лозим. Агар улар айни давлатлар бизга марҳамат кўрсатишади, деган фикрда бўлсалар, у ҳолда, биз уларга аввал Ливандаги майда этник миллатларни ҳимоя қилиш керак, дея кўз ёш тўкилгач, сўнг 1860 йил тоғ фитнасига олов ёққанлар мана шу Британия билан Франция бўлганини эслатиб қўяйлик.
Ҳа, Ливан аҳлига аллақачон вақти етди, бу иллатли тоифачилик ва бадбўй миллатчилик фикрларидан воз кечсинлар ҳамда анави коррупциячи раҳбарларни данак каби туфлаб ташлаб, ўз ишларини ўз қўлларига олиб, ўз манфаатларидан бошқа ташвишни билмайдиган мустамлакачи ғарблик бўрилардан ёрдам сўрашдан узоқ турсинлар. Ким ўз қўйларини емоқчи бўлаётган бўриларга ишонса, демак, у ё ақлан носоғлом бўлади ёки очиқ хоин ҳисобланади.
Роя газетасининг 2020 йил 12 июл чоршанба кунги 299-сонидан