بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Турли хил ўзгартишлар тўғрисидаги қонун ботилни ғолиб қилиш учун ҳақ билан ботил ўртасини мувофиқлаштиришдир
Адвокат Ҳотим Жаъфар қаламига мансуб
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоят мажлиси аъзоси
2020 йил 10 июлда ўтиш даври Ҳарбий кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон турли хил ўзгартишлар (эркинликларни чекловчи қонунларни бекор қилиш ва ўзгартириш) тўғрисидаги қонунни имзолади. «Жарида расмия»нинг 2020 йил 13 июл 1904 сонини ўқисак, аксар ўзгартишлар қуйидагиларни ўз ичига олганига гувоҳ бўламиз. Жиноят кодексининг ўттиз бешта моддасига, жиноят-процессуал кодексининг учта моддасига, партиялар тўғрисидаги қонуннинг битта моддасига, миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуннинг бешта моддасига, йўл ҳаракати қоидаларига оид қонуннинг битта моддасига, хорижий паспортлар ва эмиграция қонунининг учта моддасига, прокуратура қонунининг иккита моддасига, кибер жиноятлар қонунининг ўттиз тўртта моддасига ўзгартиши киритилган. Бундан ташқари, 2020 йил учун суд ва адлия тизимини ислоҳ қилиш бўйича комиссия қонуни ҳам чиқарилди.
Бироқ аслида бу ўзгартишлар ортида 126-модда, яъни муртадликка қўлланувчи жазони бекор қилиш, деган нарса турибди. Шу билан бирга, балоғат ёшини ўн саккиз ёш қилиб белгилаш ва жазодан ташқари дарралаш жазосини (ҳатто вояга етган болага ҳам) қўлланилишини ўрганиб чиқиб, уни жиноий қонун, йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа барча қонунлардан бекор қилиш, хун пулининг шаръий ўлчовини бекор қилиш, қўлни кесишни бекор қилиш, спиртли ичимликлар олди-сотдиси, уларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва элтиш каби муомалаларни фақат мусулмонларга чеклаш, учинчи марта Лут қавмининг қилмиши билан шуғулланган жиноятчига ўлим ҳукмини бекор қилиш, фоҳишалик жинояти айбловини фақат шу ишга хос жойларга чеклаш… ва бошқа моддалар. Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартишларга келсак, унда айбланган фуқароларни Халқаро Жиноят Суди каби халқаро юридик муассасаларга топширишга рухсат бериш айтилган. Хорижга чиқиш паспорти тўғрисидаги қонунга келсак, унда асосан, аёл киши ўз фарзандлари билан бирга фарзандларининг отасининг рухсатисиз сафарга чиқиши мумкинлиги, бунда у эркак билан тенг ҳуқуқлилиги айтилган.
Ушбу ўзгартишлар ҳақида гапирар экан, бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук Судандаги барча ҳуқуқий тизимлардаги бузилишларни бартараф этиш учун қонунларни қайта кўриб чиқишни ва уларга тузатиш киритишни давом эттиришга ваъда берди.
Шубҳасиз, Ҳамдукнинг бу гаплари ҳақиқатни аниқ ифодаламоқда. Зеро, ҳуқуқий тизимлардаги бузилишларни тўғрилаш тўғрисидаги гаплар аслида ботил нарса ирода қилинган тўғри гап. Чунки бундай бузилиш аслида, мазкур моддаларнинг (яъни, амалдаги шаръий аҳкомларнинг) асосий қонунларга-конституциявий ҳужжатларга зид келаётганидадир. Ваҳоланки, бу асосий қонунлар кофир Ғарб ҳазоратига, яъни, динни ҳаётдан ажратиш мафкураси асосидаги ғайриилоҳий қонунлар ҳисобланади. Аммо бекор қилинган ёки ўзгартирилган моддалар эса, улар шаръий аҳкомлар бўлиб, Ислом ақидасига асосланган. Масалан, балоғатга етган шахс таърифи, таъзир сифатида дарра уриш, Лут қавмининг қилмиши билан шуғулланган жиноятчини ўлимга ҳукм қилиш, муртадни қатл қилиш, эркакнинг аёлга валий бўлиши ва бошқа моддалар каби. Шунинг учун мавжуд зиддият бузилишни келтириб чиқарди. Чунки халқаро хартияларни, инсон ҳуқуқларини, умумий эркинликларни ва аёлнинг эркак билан тенглигини ўз ичига олган конституция шаръий аҳкомларни ўз ичига олиши мумкин эмас. Аксинча, улар шаръий аҳкомларга ҳаргиз рози бўлмайди. Фақат икки зиддиятни жамлаш учунгина рози бўлиши мумкин.
Шунинг учун иллатнинг асли ва балонинг сабабчиси давлатнинг ғайриилоҳий ботил конституцияга, яъни, динни ҳаётдан ажратадиган ва исломий ҳаётга қарши элементларга эга бўлган конституцияга асосланганидадир. Мен элементлар деганда умумий эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва аёлнинг эркак билан тенгҳуқуқлилиги дохил учта фикрни назарда тутяпман. Булар шу даражада ялтироқ фикрларки, одамлар уларга ҳавас билан қараб, кўр бўлишди. Ҳатто бу фикрлар одамлар учун оддий кўникилган нарсаларга айланиб қолди, фаровон ҳаётни мана шу фикрларсиз тасаввур қилишолмайдиган, уларни ўз конституция ва оммавий ҳаётларида бўлиши шарт деб ҳисоблашадиган бўлиб қолди. Хўш, аслида булар қандай фикрлар, қаердан, қайси манбадан келиб чиққан?!
Ўрта асрларда, айниқса, қари қитъа ҳисобланган Европа учун тарихий бўлган даврда подшоҳлар европалик халқларни қул қилишди ва бунда руҳонийлар ҳукмронлигидан фойдаланиб, илоҳий ҳуқуқ, деган дастак билан халқларни қаттиқ азоб-уқубатларга гирифтор этишди. Ана шунда муфаккирлар ва халқлар айни зулмга, қулдорликка қарши кўтарилиб, эркинлик талаб қилишди. Қонли курашдан сўнг томонлар ўртача ечимга, яъни, динни ҳаётдан ажратишга келишиб олишди ва умумий эркинликларни ҳаётга асос қилиб олишди. Шунинг учун эркинликларнинг қадр-қиймати тобора юксалиб борди. Бироқ ҳар қандай чекловдан қочиш маъносида мутлақ эркинлик бўлмайди. Шу сабабдан эркинликларни чеклашга тўғри келди. Ана шунда эркинликларни ғайриилоҳий қонун ва қонунчиликлар билан чеклашга келишиб олишди. Бу қонунларни халқ ҳокимият манбаи деган эътиборда инсонлардан вакиллар тузишди. Ҳукуматлар айни эркинликларга дахл қилмаслиги учун кафолат сифатида инсон ҳуқуқлари, деган нарсани ўйлаб топишди. БМТ инсон ҳуқуқларига «Шахслар ва жамоаларни шахсий эркинликлар ва инсон қадр-қийматига таъсир қилувчи ҳукуматлар ҳаракатларидан ҳимоя қилишнинг глобал ҳуқуқий кафолатлари», деб таъриф берган. 1948 йил 15 декабрда Умумжаҳон қонун лойиҳаси сифатида, халқаро инсон ҳуқуқлари декларацияси эълон қилинди. Кейин эркинлик тарғиботчилари Ғарб жамиятларида аёл кишининг аянчли вазиятда яшаб, камситилаётганига эътибор беришди. Иккита Жаҳон урушларида эркаклар ўлимидан сўнг аёл кишига ишчи кучи сифатида муҳтож бўлишди. Мана шуларнинг барчаси аёл кишини эркак киши билан тенг ҳуқуқли қилишга ундади. Шунинг учун инсон ҳуқуқлари ва аёлнинг тенг ҳуқуқлиги мафкураси эркинликлар мафкурасини кафолати бўлиб қолди. Хусусан, ҳукмдор уларнинг наздида халқ олдида иш ҳақи олувчи ҳисобланади. Шу сабабдан ўзлари иддао қилган эркинликлар қисқа бўлиб қолмаслиги учун ижара шартномасига етарли кафолатларни қўйиш керак бўлди.
Ғарбда қонунчилик динни ҳаётдан ажратишга асосланган. Ушбу асос-пойдеворни, яъни, конституцияни бино билан, яъни қонунлар билан тартибга солишдаги ўлчов, эркинликлар мафкурасидир. Ҳамда инсон ҳуқуқлари ва аёл кишини эркак киши билан тенг ҳуқуқлиги мафкурасидир.
Биз Суданда ҳукм юритган конституцияларнинг ҳаммасига назар соладиган бўлсак, улар асосан динни ҳаётдан ажратишга асосланганини гувоҳи бўламиз. Шунинг учун конституция кўпчилик овози билан ишлаб чиқилади. Бу ё референдум орқали халқнинг кўпчилик овози билан ёки «халқ вакиллари» бўлган депутатларнинг кўпчилик овози билан амалга ошади. Конституциянинг манбаи мутлақо ваҳи бўлмаган. Балки уларнинг ҳаммаси, айниқса, 2005 йилги конституция ҳамда 2019 йилги конституцион ҳужжат умумий эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва аёлни эркак билан тенг ҳуқуқлилигини ўз ичига олган. Бу шуни англатадики, ғайриисломий асосга қурилган ҳаёт осийликка асосланган бўлиб, на шаръий аҳкомларни ва на ҳалол-ҳаромни эътиборга олади.
Кофир Ғарб ҳазоратидаги қонунчилик асоси мана шу. Эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва аёл кишининг эркак киши билан тенг ҳуқуқлиги… Шунинг учун уларнинг мана шу фикрлари мудом мусулмон юртларидаги конституцияда, яъни, асосий қонунда мавжуд экан, ҳар қандай шаръий ҳукмнинг бирор қонун қисмида мавжуд бўлишини олдини олишяпти ва буни қонунлар бузилиши, деб ҳисоблашяпти. Мисол учун бу қонунларда зино қилиш шахсий эркинлик, муртадлик эътиқод эркинлиги ҳисобланади, покиза мўминаларни бадном қилиш, илоҳий зотни сўкиш ва Набий ﷺни таҳқирлаш… буларнинг барчаси фикр эркинлиги саналади. Маст қилувчи ичимликларни ичиш ва гомосексуализм шахс эркинлиги ҳисобланса, битта ўғилга икки қизнинг улуши тегиши, кўпхотинлик, оилада эрнинг раҳбар бўлиши, буларнинг барчаси аёлнинг эркак билан тенг ҳуқуқлигига зид баҳоланади.
Инқоз ҳукумати куни кеча Ислом шиорларини кўтариб чиқиш ва жазо чоралари бўйича баъзи иккиламчи аҳкомларни татбиқ қилиш билан мусулмонларга мунофиқлик қилган бўлса, бугун Ғарб 1998 ва 2005 йиллардаги конституция матнига инсон ҳуқуқлари, аёлнинг эркак билан тенг ҳуқуқлилиги каби фикрларни жойлаш билан иккиюзламачилик қилмоқда. Кечаги ва бугунги ушбу воқелик жуда ёмон зиддиятни келтириб чиқарди, яъни, Ислом аҳкомлари яроқсиз қилиб кўрсатилди.
Ислом фақатгина жазо қонунларига эга тузум эмас. Яъни, бугун кофир Ғарбнинг чирик-бузуқ ҳазорати одамлар устидан татбиқ қилиняпти-да, сўнг одамлардан кимда-ким Ғарбнинг бу куфр тузумига қарши чиқса, уни жазолашда фойдаланиладиган тузум эмас. Йўқ, Ислом ҳаёт тузуми сифатида тўла татбиқ этилмоғи лозим ва кимда-ким Ислом қонунларига қарши чиқса, Ислом аҳкомлари билан жазоланади. Мана шундай воқелик, яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида албатта татбиқ этилади. Ёлғиз ушбу давлатгина кофир Ғарбнинг тузуми, қонун ва ҳазорати билан тўқнашиб, уларни ер билан яксон этиб, супуриб ташлайди. Мусулмон юртларига фаровон исломий ҳаёт олиб келиб, ушбу эзгуликни бутун оламга кўтариб чиқади.
Роя газетасининг 2020 йил 29 июл чоршанба кунги 297-сонидан