Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти масжидлар ёпилишига қарши қатор тинчлик намойишларини уюштирди

536
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2020 йил 7 июн якшанба куни Абяз шаҳридаги «Ҳуррият» майдонида, «Эски Абяз» масжидида, «Сивори заҳаб» масжидида, «Каршаҳло» масжидида ва «Ҳажар» масжидида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти масжидларнинг ёпиб қўйилганига қарши бир қатор тинчлик намойишларини ўтказди. Чунки, айни пайтда одамлар банклар олдида, шунингдек, нон, газ, ёқилғи ва бошқа маҳсулотларни харид қилиш учун тўпланиб турган бўлсада, масжидларда уларнинг тўпланиши рўкач қилиниб вақф ишлари вазирлигининг буйруғи билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг уйлари ёпиб қўйилди. Бунда масжидлар ҳурмат қилинмай, муқаддаслигига риоя этилмади.

Намойишчилар кўтариб чиққан плакатларда масжидлар ёпилишини қораловчи сўзлар ҳамда қуйидаги саволлар ёзилган эди:

Аллоҳнинг масжидларини очишдан нима тўсмоқда, ахир, у ерларда намозлар ўқилиб, вабони кўтариши учун Аллоҳга қўл очиб дуо қилинади-ку?!

Буни нима дейиш мумкин, ахир, уларнинг ёпишга гарчи коронавирус тарқалишини сабаб қилиб келтиришган бўлса-да, бироқ, одамлар банклар, нон дўконлари, газ ва ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ва бошқа ерларда тиқилинч бўлиб тўпланишяпти-ку, бу ерларда тўпланиш ман қилинмайди-ю, аммо масжидлардан ман қилинадими?!

Касаллик тарқалишини олдини олувчи тиббий чора-тадбирларни кўрган ҳолда масжидларни очиш мумкин-ку, бундан нима тўсмоқда?!

Ушбу намойишларни одамлар қўллаб-қувватлаш, тарғиб қилувчи иборалар, такбиру таҳлиллар билан қизғин қаршиладилар.

Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُولَٰئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلَّا خَائِفِينَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳнинг исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса, буюк азоб бор» [Бақара 114]

Роя газетасининг 2020 йил 17 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here