ФИҚҲ

759
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

ФИҚҲ

Фиқҳга уламолар: «фиқҳ – тафсилий далиллардан истинбот қилинадиган амалий шаръий масалаларни билиш» деб таъриф беришган. Фақиҳ эса, ҳукмларни билувчи олим бўлиб, ҳукмларни билиб қўйишнинг ўзи эмас, балки шаръий ҳужжатлардан чиқиб келишини билиш, шаръий ҳукмларга нисбатан малака хосил бўлишидир. Яъни мана шу ҳукмларни шаръий нусуслардан қандай чиқиб келаётганини, қайси вокеъликка қарата шаръий таклиф қилинаётганини билиш  ва улар ҳақида чуқур изланиш ҳамда бу шахсда малака хосил бўлиш даражасига етишдир. Шу малака (қобилият)ни пайдо бўлишининг ўзи, уни фақиҳ деб номлашга кифоядир. Барча ҳукмларни ҳаммасини билиши шарт эмас. Бироқ назар юритиш ва далил келтириш билан фаръий шаръий ҳукмлардан бирор мажмуъасини билиши зарур. Шунинг учун битта ёки иккита ҳукмни билиш фиқҳ деб номланмайди.  Ҳамда “Қуръон”, “ҳадис” ёки “ижмо” каби далилларнинг турларини ҳужжат эканлигини билиш ҳам фиқҳ деб номланмайди.  Гоҳида фиқҳ сўзи ишлатилади ва ундан фиқҳ китоблари, яъни тафсилий далиллардан истинбот қилинган фаръий, амалий ҳукмлар мажмуъаси ирода қилинади. Гоҳида фиқҳ илми дейилади ва ундан фаръий амалий ҳукмлар мажмуъасини билиш ирода қилинади.

Ҳақиқий мўминдан ҳар бир ишни қилишдан аввал Хожаси – Аллоҳ Таоло – нинг шу масаладаги ҳукмни билиб, сўнг ўша талабга мувофиқ ҳолда амалга киришиши қатъий талаб қилинади, чунки «амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғлаш»дир. Масалан: бир нечта ишчилар хоҳ меҳнатда, хоҳ мулкда мўминларга лойиқ шерик бўлиб ишлашлари, Аллоҳ Таоло ман қилган ҳаром шерикчиликка қадам қўйишларидан сақланишлари учун аввало Исломдаги шерикчилик турларини, ҳукмларини яхшилаб ўрганишлари, сўнгра Исломдаги ўша шерикчилик турларидан қай бири ўзларига мувофиқ бўлса, ўша шерикчиликни танлаб олиб, ўша асосида шерикчилик ишларини бошлашлари Аллоҳга бўлган қулликларини тан олишдир, яъни ҳақиқий мўминликдир.

Фиқҳ Ислом сиёсатининг асосидир, усиз Ислом сиёсатини юргизиб бўлмайди. Шунинг учун сиёсат билан шуғулланмоқчи бўлган мўмин Исломдаги иқтисод, ижтимо, таълим-тарбия, бошқарув ёки ажрим(суд) ишларини яхшилаб ўргангандан кейингина сиёсат майдонида шариат кўрсатмаси асосида ҳаракат қилишга қодир бўлади. Аксинча унинг олиб борган сиёсати куфр сиёсати бўлади ва одамларда нафратланишни намоён қилаётган сиёсатлардан фарқ қилмайди. Чунки исломий сиёсат одамларнинг алоқа ва муносабатлари(ишлари)ни исломий аҳкомлар ва муолажалар асосида бошқармоқдир. Муслим Абу Ҳозимдан келтиради: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил ҳамсуҳбат бўлдим ва у кишидан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأنْبِيَاءُ, كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ, وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي, وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ,

قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ, أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Улар кўп бўладилар. Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? – деб сўрашди. Айтдиларки: Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларга ҳақларини беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқароларини қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Росулуллоҳ(с.а.в) буюк сиёсий арбоб бўлганлар, ҳатто куфр аҳли ҳам буни тан олади. Лекин бирор ишни ваҳийдан ташқарида – ўз билганича, жоҳилий урф бўйича ёки бошқа халқлар сиёстидан олиб – қилмаганлиги ҳаммага аён. Ҳар бир қилган иш-амаллари, гап-сўзлари, ҳатто асҳобларининг баъзи ишларига сукут қилишлари ҳам фақат вайҳдандир. Бунга ваҳий маълум бир муддат тўхтаб қолган вақтда Росулуллоҳ(с.а.в) ваҳийни кутишдан бошқа ҳеч бир иш қилолмаган ҳодисаларни далил қилишимиз мумкин. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا يَنْطِقُ عَنْ الْهَوَى() إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى

У ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У фақат ваҳий қилинаётган ваҳийдир.[53:3-4].

 Энди ваҳий кутишга ҳожат йўқ, рисолат мукаммал бўлиб, Қиёматгача ваҳий тўхталилган. Ислом инсоннинг ҳаётдаги ҳамма ишларини мукаммал баён қилган. Бу соҳада озгина шубҳа қилиш куфр эканлигига қуйдаги оят асос бўлади:

وَيَوْمَ نَبْعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا عَلَيْهِمْ مِنْ أَنفُسِهِمْ وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلَاء

 وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

(Қиёмат куни) ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) келтирурмиз. Сизни эса (эй Муҳаммад), ана у (ўз умматингизга) гувоҳ қилиб келтирдик ва сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни – Қуръонни нозил қилдик.[16:89]

Сиёсатни ёки иқтисодни бошқа халқлардан ўрганиш фосиқлик бўлиб, “сиёсатни ёки иқтисод низомини бошқалардан ўрганиб, ўзимизни кучайтирамиз ёки камчиликларимизни тўлдирамиз” деб қасддан айтган ҳар қандай инсонни диндан чиқиб қолишига юқорида келтирилган оят далил бўлади. Тўғри Ислом иқтисод илмига эмас, балки иқтисодий тузумга, яъни иқтисод сиёсатига эътибор қаратади, бойликдан фойдаланиш ва шу манфаатга эгалик қилиш кайфиятини баҳс мавзуси деб билади. Аммо бойликни ишлаб чиқариш, ўстиришга ҳамда манфаатнинг воситаларига мутлақо аралашмайди. Шундан маълум бўладики, нефт, ёғоч ёки темир каби нарсаларни қандай ишлатиш ва бойитишни бошқа халқлардан олиш жоиз, чунки Анас(р.а.) дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ(с.а.в) хурмони чанглатиш мавзусида шундай деганлар:

«أَنْتُمْ أَعْلَمُ بِأَمْرِ دُنْيَاكُمْ»

«Дунёвий ишларингизни сизлар яхшироқ билурсизлар». Ва яна ривоят қилинишича, Расулуллоҳ(с.а.в) иккита мусулмонни қурол ишлаб чиқаришни ўрганиш учун Яманга жўнатганлар.

Лекин иқтисод сиёсатини бошқа халқлардан олиш мутлақо ҳаром. Чунки Ислом мулкка эга бўлишни меҳнат, мерос, яшаш учун мол-мулкка бўлган эҳтиёж, давлат ўз молларидан халққа бериши ва шахслар мол ёки меҳнат сарфламай оладиган моллар билан чеклаб қўйган. Яъни мулкка эгалик: «Эгасига бирор нарсадан фойдаланишга ва унинг эвазига бошқа нарса олишига имкон берилишини тақозо қилувчи, фойда ёки нарса билан белгиланган шаръий ҳукм», деб таърифланади. Шунга биноан мулкка эгалик – фойда ёки нарса билан белгиланган шаръий ҳукм, яъни у Оллоҳнинг изнидир. Иқтисодий сиёсат инсонлар ишларини режалаштиришни муолажа қиладиган ҳукмлардан кўзланган мақсаддир. Исломдаги иқтисодий сиёсат ҳар бир шахснинг барча асосий эҳтиёжларини тўлиқ қондирилишини кафолатлаш ҳамда шахсларга камолий эҳтиёжларини мумкин қадар қондириш имконини беришдан иборат. Шунинг учун Ислом сиёсатини бошқалардан ўрганиш мумкин эмас, шаръий жиҳатдан эса ҳаромдир. Чунки Росулулоҳ(с.а.в) ҳатто Мусо(а.с.)нинг сиёсатини ўрганишни ҳам қаттиқ ман қилдилар. «Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар ибн Хаттоб Тавротнинг бир бўлагига қараб турганини кўриб ғазабландилар ва: «Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?! Агар биродарим Мусо тирик бўлганида, фақат менга эргашган бўлар эди», – дедилар».

Исломий юртлардаги хозирги сиёсат – ҳокимлар Умматнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилган ёки Уммат олдидаги ўз вазифаси ва бурчларини бажаришга совуққонлик билан қараган ёки Умматнинг ишларидан бирортасига бепарволик қилган ёки Ислом аҳкомларига зид сиёсат юргизган пайтда уларга қарши чиқиш, нотўғри ишларини очиб ташлаш, уларни муҳосаба қилиш ва қаршилик кўрсатишларда, ҳамда уларнинг куфр қонун ва низомларини татбиқ қилишга асосланган бошқарувни йўқ қилиб, ўрнига Ислом бошқарувини барпо қилишга ҳаракат қилишда намоён бўлади. Ҳар бир мусулмонга ҳаётида зарур бўладиган шаръий ҳукмларни билиш фарзи айндир. Чунки у ўз ишларини шариат ҳукмларига мувофиқ қилишга буюрилган. Сиёсат билан шуғулланишни мақсад қилган мўминга эса, Уммат ҳаётидаги ҳукмларни ҳам билиши зарур, яъни фиқҳни билиш фарздир. Бухорий Муовия ибн Абу Суфёндан ривоят қилди: Росулуллоҳ A дедилар:

«مَنْ يُرِدِ اللَّهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ»

«Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса уни динда фақиҳ қилиб қўяди».

Ғариб Муслим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here