بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Роҳинга мусулмонлари ҳинду ва бутпарастлар қўлида қаттиқ азоб-уқубатлар чекишмоқда
Бас, нима қилиш керак эй мусулмонлар?!
Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши сабабли комендантлик соати ўрнатилиши, пойтахт Нью-Деҳли билан Жамму ва Кашмир жамлоқларида яшаётган Аракан мусулмонларини очарчилик хавфи остига қўймоқда. Ёрдам хайрия ташкилотлари айни комендантлик соати сабабли араканлик мусулмонлар олдига етиб боришолмаяпти. Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини ўзининг веб-сайтида берган изоҳида бундай деди:
«Араканлик биродарларимиз ҳамон Аллоҳнинг душмани бўлган ҳиндулар қўлида қаттиқ азоб-уқубатлар чекмоқдалар. Улар ҳатто икки ўт орасида қолдилар: ё жиноятчилар қўлида ўлиш ёки жиноятчилар келтириб чиқарган очликдан ҳалок бўлиш. Шунингдек, бу мусулмонларга йиғлайдиган ҳеч ким ҳам йўқ, чунки улар мусулмондирлар… уларни исломий юртлар ҳукмдорлари Аллоҳ душманлари ҳиндулар қўлига қаттиқ азоблашлари учун топшириб қўйишган. Табиийки, анави халқаро ҳамжамият ҳам, унинг ташкилот ва муассасалари ҳам бу қурбонлар Ғарбнинг душманлари бўлган мусулмонлар бўлгани учун сукут қилишмоқда. Чунки қурбонлар ғайримусулмонлар бўлганда эди, биз бутун Ғарб давлатларининг ёпирилиб, норозилик ва қоралаш тошларини ёғдириб ташлаганига, уларга исломий юртлар ҳукмдорлари ҳам қўшилганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Ҳа, ҳукмдорларнинг малайлиги билан Ислом ҳокимиятининг йўқлиги сабабли биз мусулмонлар ҳолига ҳеч ким йиғламайдиган бўлиб қолди. Ҳеч кимдан бирор садо берадиганларни ёки шайтон васвасасига солиб қўядиганларни топишмагани сабабли мустамлакачилар бизни репрессия қилаверадиган, бизни қаттиқ азоб-уқубатларга солаверадиган бўлиб қолди. Аксар мусулмон юртлар ҳукмдорлари Ғарб йўлида итоатгўйларча қурбонларни бериб, уларга муҳаббат ва дўстлик муомалалари кўрсатишмоқда, масалан, яқинда Ватикан жойлашган Италияга тиббий ёрдамлар жўнатишгани каби! Ислом мусулмонга бир мусулмон биродарига ёрдам бериш бурчини юклаган. Ушбу бурч давлатга ва қудрат аҳлига янада кўпроқ юкланган. Бугунги кунда ҳукмдорлар айни бурчни адо этишга тўсқинлик қилаётган бир пайтда, Халифаликни барпо этиш учун янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиш шартлиги кўринмоқда. Чунки ушбу давлатимиз ўз армияларини бечора-мазлум мусулмонларга, шу жумладан, Аракан мусулмонларига нусрат-ёрдам бериш сари сафарбар қилади.
Роя газетасининг 2020 йил 29 апрел чоршанба кунги 284-сонидан