Трамп коронавирус кризисини жиловлашдаги қобилиятсизлигини Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига ағдармоқда

0
467

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Трамп коронавирус кризисини жиловлашдаги қобилиятсизлигини Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига ағдармоқда

Би-Би-Си веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 22 шаъбон, милодий 2020 йил 14 апрел чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига қўшаётган ҳиссасини тўхтатишга фармон берганини эълон қилди. БМТнинг ушбу ташкилотига кўп айбловлар йўллаб, «эпидемиядаги юқиш ва ўлим ҳолатлари бўйича бутун дунёга жуда кўп нотўғри маълумотлар тарқалди», деди. Сўнг бу ташкилотнинг «ўзининг асосий вазифасини адо этолмаганини ҳамда Covid-19 эпидемияси Хитойда пайдо бўлганидан кейин унга қарши кўрган чоралари учун ҳисоб бериши шарт»лигини қўшимча қилди. Илгари ҳам Трамп Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини Хитойга хайрихоҳлик қилаётганликда айблаган эди».

Бу АҚШ президентининг ўзи эпидемияга нисбатан кўрган чоралари учун ички танқидларга учраётган бир пайтда юз бермоқда».

Роя газетаси шарҳи:

АҚШ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини молиялаштириш учун бошқа давлатлар томонидан бериладиган умумий маблағнинг бешдан бирини беради ва бу 400дан 500 миллион доллар ўртасида. Шундай бир қалтис пайтда бундай таъминловни тақиқлашнинг ўзига хос сиёсий ва молиявий сабаблари бор. Молиявий сабабга келсак, Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига шундай катта маблағни бутун дунёни тўлашга мажбур қилиб, ўз юртини бундай катта юкдан фориғ қилмоқчи. Сиёсий сабабига келсак, у ўз маъмуриятининг улкан ва шармандали муваффақиятсизлигини ҳамда коронавирусга нисбатан ёмон чора-тадбирлар кўрганини яширишга уринмоқда ва бу масалада айбдорликни гоҳ Хитойга, гоҳ Европага юклаб келди. Энди бўлса, ўз вазифасини адо этмади, АҚШ ва дунёни адаштириб, кўплаб одамларнинг вафот этишига сабаб бўлди, деган дастак билан айбни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига юкламоқда. Аслида ундай эмас. Аксинча, айни жавобгарлик ва унинг оқибатлари Трамп маъмурияти зиммасига тушади. Чунки айни эпидемия бошланган пайтда унга эътиборсиз қараган, кейин соғлиқни сақлаш бўйича чоралар кўришда секин ҳаракат қилган шу Трампнинг маъмурияти бўлади. Айниқса, Трамп маъмурияти томонидан эпидемияга қарши курашда ёмон чора-тадбирлар кўрилаётган бир пайтда, Америка президентлик сайловлари арафасида турар экан, барча жавобгарлик шу маъмурият зиммасига тушади.

Трамп эса, америкаликлар эътиборини АҚШ ушбу ташкилотга миллионлаб доллар сарфлаётган бир пайтда, америкаликларнинг бошқа бировлар томонидан берилган нотўғри маълумотлар қурбони бўлишганига қаратмоқда.

Роя газетасининг 2020 йил 22 апрел чоршанба кунги 283-сонидан

NO COMMENTS