Жумъа ва жамоат намозини тўхтатиш шаръан жоиз эмас

700
0

Матбуот баёноти

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?»

Жумъа ва жамоат намозини тўхтатиш шаръан жоиз эмас

Иорданиядаги вақф ва исломий ишлар вазири доктор Муҳаммад Халойила илгариги куни мамлакатдаги масжидлар рамазон ойи давомида ҳам ёпиқ қолишини маълум қилди. Вазир «Биз муборак рамазонни кутиб оламиз, лекин рамазон ойида масжидлар ёпиқ қолади, жамоат ва таровиҳ намозларини уйда ўқиймиз», деди. Унинг айтишича, бундан мақсад исломий шариат мақсадларини рўёбга чиқариш ва одамлар жонини ҳимоя қилишдир.

Биз ушбу баёнотга муносабат билдириб қуйидагиларни айтамиз:

  1. Иордания режими коронавирус эпидемиясидан масжидларни ёпиқ ушлаб туришда фойдаланмоқда. Режим бу билан Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоват қилиш, Ислом ва унинг шаръий ҳукмларини ҳаёт майдонидан сиқиб чиқариш, масжидларни беркитиш ва фақат масжидлардагина ўқиладиган жумъа каби фарз намозларни тўхтатиш сингари яширин ва ошкора сирларини намоён қилмоқда. Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадиси нақадар унга мос келади:

«لتُنْقَضَنَّ عُرَى الْإِسْلَامِ، عُرْوَةً عُرْوَةً، فَكُلَّمَا انْتَقَضَتْ عُرْوَةٌ، تَشَبَّثَ النَّاسُ بِالَّتِي تَلِيهَا، وَأَوَّلُهُنَّ نَقْضًا الْحُكْمُ، وَآخِرُهُنَّ الصَّلَاةُ»

«Исломнинг арқонлари бирма-бир узилиб бораверади. Қачон бир арқон узилса, одамлар ундан кейинги арқонга ёпишиб олишади. Биринчи узиладиган арқон ҳукм бўлса, охиргиси намоздир». Дарҳақиқат, бу режим Аллоҳнинг шариати билан бошқаришни тарк этиб бўлган. Энди эса, масжидларда намоз ўқишни ман қилмоқда.

  • Кузатилишича, ҳукумат миллий хавфсизлик маркази ва инқирозлар идораси орқали жамиятдаги турли секторларда, шу жумладан катта бозорлар ва Ақаба каби эпидемиядан холи минтақаларда ҳаётни ўз изига қайтариш учун ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат бунда керакли эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда одамлар манфаатидан олдин ўзининг манфаатини рўёбга чиқариш борасида бош қотирмоқда. Агар у масжидларни очишни истаганида вақф ишлари вазирининг ҳужжатидан фойдаланиш, одамлар жони борасида савдолашиш ва масжидларни ёпиш учун уларнинг эҳтиёжларидан фойдаланиш ўрнига керакли эҳтиёт чора-тадбирларни кўрган бўлар эди. Чунки ўнлаган одамларни касал юқиши эҳтимоли баланд бўлган бозор ва корхоналарга киришини тартиблай оладиган давлат бу ишларни Аллоҳнинг уйларида ҳам қилишга қодир. Чунки Аллоҳнинг уйлари ер юзидаги энг пок жойлар бўлиб, уларга энг пок кишилар кирадилар.
  • Пандемия пайтида жумъа ва жамоат намозлари оммавий шаклда тўхтатилмайди. Балки касаллар алоҳида ажратилиб, жумъа ва жамоат намози ўқиш учун масжидларга киритилмайди. Шунингдек, тозалик ва дезинфекция тадбирлари қўлланади. Соғлом кишилар эса, тўхтамай жумъа ва жамоат намозларига қатнайверадилар.
  • Жумъа ва жамоат намозлари ҳақида ворид бўлган далиллар уларни мутлақ тўхтатишни тақозо қилмайди, балки уларни адо қилиш учун катта сондаги одамлар шарт эмас. Масалан, жамоат намози фарзи кифоя бўлиб, у очиқ адо этилиши лозим. Пайғамбаримиз ﷺ бу ҳақда шундай дейди:

«مَا مِنْ ثَلَاثَةٍ فِي قَرْيَةٍ وَلَا بَدْوٍ لَا تُقَامُ فِيهِمْ الصَّلَاةُ إِلَّا قَدْ اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمْ الشَّيْطَانُ، عَلَيْكَ بِالْجَمَاعَةِ فَإِنَّمَا يَأْخُذُ الذِّئْبُ مِنَ الْغَنَمِ الْقَاصِيَةَ»

«Бирор қишлоқ ва саҳрода уч киши бўла туриб, намоз ўқилмаса, уларни шайтон эгаллаб олади. Жамоат намозини қолдирма, чунки бўри подадан ажралганни ейди».

  • Аммо жумъа намозига келсак, у фарзи айндир ва у шаръий узр билангина соқит бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

إِذَا نُودِي لِلصَّلاَةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ

«Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар!» [Жумъа 9]

«الْجُمُعَةُ حَقٌّ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ فِي جَمَاعَةٍ إِلَّا أَرْبَعَةٌ: عَبْدٌ مَمْلُوكٌ، أَوِ امْرَأَةٌ، أَوْ صَبِيٌّ، أَوْ مَرِيضٌ»

«Жумъа намози ҳар бир мусулмонга жамоат бўлиб ўқилиши вожибдир. Фақат тўрт киши бундан мустасно: қул, аёл киши, ёш бола ва бемор».

  • Вақф ишлари вазирининг рамазон ойи бошланишидан ўн кун олдин масжидлар ёпиқ қолиши ҳақида шошилинч қарор чиқариши режимнинг ҳар қандай баҳона билан мусулмонларни масжидлардан тўсиш истаги кучли эканини кўрсатмоқда. Одамлар йиғилганда кўпчилик касалга чалиниши мумкин, чунки бундай пайтда касаллик юқишидан сақланишнинг иложи йўқ, деган гап заиф эҳтимолдир. Айниқса жамоат намози учун икки киши, жумъа намози учун эса уч киши жамоат бўлаверади. Касалликдан сақланиш дегани фарз намозларни тарк қилишни англатмайди, балки эҳтиёт чораларини қўллаш орқали адо этилаверади.
  • Режим жамоат ва жумъа намозларини ман қилишга чуқур киришар экан, жумъа кунини ўзини ҳам тўла ёпиб қўймоқчи. Мана кетма-кет учинчи жумъа ҳам ўтди, кўчага чиқиш мумкин эмас, бунга шанба кунини ҳам қўшиб қўйди. Бундан мақсад, одамлар ҳукумат бу ишларни мусулмонларни жумъа намозидан ҳамда улар жумъа намозини ўқиш учун очиқ майдон ва очиқ ҳавода йиғилишларидан қайтариш учун қиляпти деган шубҳа уйғотмасликдир. Бу эса, ҳукуматнинг исломий шиорлар, хусусан жумъа намозига қарши курашаётганининг белгисидир. Чунки жумъа мусулмонларни бирлаштирувчи рамз ҳамда уларнинг доимий янгиланиб турадиган муаммолари ҳақида бош қотирадиган анжуман ўрнидадир. Шунингдек, у мусулмонлар Аллоҳдан вабо ва балоларни исломий Умматдан кўтаришини сўраб дуо қиладиган йиғилишдир.
  • Исломий юртлардаги ҳокимларни инкор қилиш вожибдир. Чунки улар шариатга тескари йўл тутмоқдалар ҳамда қаричма-қарич ва қадамма-қадам мустамлакачи кофирлар йўлидан юрмоқдалар. Агар ўша кофир давлатлар муайян касалликни даволашда бир йўлни тутсалар ҳокимлар уларга эргашмоқда. Агар кофир давлатлар барчага ҳам тўғри келавермайдиган ечим танласалар, ўшанга ёпишиб, уни даво ва шифо деб қабул қилишмоқда. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«سَتَكُونُ أُمَرَاءُ فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ فَمَنْ عَرَفَ فَقَدْ بَرِئَ وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ، قَالُوا: أَفَلاَ نُقَاتِلهُمْ؟ قَالَ: لاَ. مَا صَلُّوْا»

«Келажакда амирлар бўлади, сизлар (уларнинг маъруф ва мункар амалларини жуда яхши) биласизлар ва (мункарларини) инкор этасизлар. Бас, ким (уларнинг мункар амалларини) билиб, (ёмон кўрса) пок бўлади, ким (уларнинг мункар амалларини) инкор қилса саломат қолади, лекин кимда ким (мункарга) рози бўлиб, эргашса борми! Биз ундай амирларга қарши жанг қиламизми, деб сўрашди, Пайғамбар A айтдилар: Йўқ, модомики намоз ўқир эканлар (уларга қарши жанг қилмайсиз)».

Эй мусулмонлар… Эй Иордания аҳли

Аллоҳнинг изни билан яқинда барпо бўлажак Халифалик давлати бу каби ишларни муолажа қилишда кофирлар йўлига эргашмайди. Балки Пайғамбаримиз ﷺ ҳидоятига эргашиб, жумъа ва жамоат намозларини бекор қилмайди. Шаръий узри бўлганлар жумъа ва жамоат намозларига қатнашмайди, бошқалар эса, қатнашади. Касаллар алоҳида ажратилади, соғлом кишилар эса, ишларини давом эттирадилар, масжидларга бориб, Аллоҳдан ушбу касалликдан сақлашини ҳамда вабо ва балоларни кўтаришини сўраб дуо қиладилар.

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ

«Ҳақиқатдан кейин эса, фақатгина йўлдан озиш бор, холос» [Юнус 32]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here