Дунёга етакчилик қилишга фақат биз мусулмонлар лойиқмиз

683
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дунёга етакчилик қилишга фақат биз мусулмонлар лойиқмиз

Устоз Холид Саид

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси

Капиталистик системанинг заволга юз тутиш сабаблари унинг ўзида мужассам эканини камдан-кам одам англайди. Чунки шу система ўзининг жамиятлар ҳаётида чексиз эркинликлар ва моддий ўзгаришлар қилиш орқали катта шов-шувли муҳит яратишга, шу орқали кўпчилик инсонни англаш ва кўра билиш қобилиятидан маҳрум этишга, ўзига мафтун қилишга муваффақ бўлди. Ғарб сақофати ва унинг моддий шаклларига алданганлар исломий юртларимизда бу сақофатга даъват қилсак, уни татбиқ этсак бўлаверади, дунёнинг турли ерларидаги мусулмонларнинг қолоқлиги ва муаммоларига ечим беришга Ғарб сақофати қодирдир, деб ўйлашди.

Бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси капиталистик тузумнинг айбу нуқсонини очиб ташлади, Ғарб ҳазоратидаги кўз илғамас чиркинликни ва унинг қадриятлари тизимида ин қурган бузуқликни фош этди. Бу шундай бир манзарада рўй бердики, ҳатто дунёнинг йирик давлатлари ҳам, катта, машҳур ва энг тараққий топган шаҳарлари ҳам бунинг юз беришини кутмаганди.

Йирик давлатларнинг тиббий материаллар учун, ҳатто оддий ниқоб учун бир-бирига қарши қароқчилик қилишаётганига гувоҳ бўлдик. Масалан, Америка Германияга учун мўлжалланган тиббий ниқоблар партиясини тортиб олди. Худди шу ишни Францияга нисбатан ҳам содир этди.

Бу давлатларни бир-бирига нисбатан худбинлик кўрсатишаётгани бизга «менинг нафсим балодур, ёнган ўтга салодур» каби мақолларни эслатди. Европа Иттифоқи давлатларининг ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, чегаралари ичида қолиб кетишганини, Сербия президентининг ёрдам сўраш ҳақидаги саволга жавоб бераётиб йиғлаб юборай деганини кўрдик. Бу ҳол чорак асрдан бери битта шиорни маҳкам ушлаб келаётган тизимга дарз етганини англатади.

Сохта иқтисодиётнинг бузуқлигига гувоҳ бўлдик, сармоялар фақат экранларда, биржа залларида ва қимматбаҳо қоғозларда ётқизилаётганини кўрдик. Бу иқтисодиётда дунё бойликларининг 99 фоизини дунё аҳолисининг бир фоизини ташкил қилувчи бир ҳовуч капиталистлар қўлига топшириб қўйилди. Бу иқтисоднинг ўзи эса, жуда заиф экани, одамларни етарли товарлар билан таъминлай олмагани, одамлар ҳатто бир парча латта учун бир-бирини ўлдиришга боришаётгани, хизматлар ҳам эҳтиёж ва талабларни қондиролмаётгани… ҳамма-ҳаммаси коронавирус инқирози чоғида кўриниб қолди. Аҳвол шу даражага етдики, одамлар ахлат титиб-емак топадиган, уйларида ёлғиз ёки қариялар уйида ёхуд касалхоналар йўлакларида ўлиб қоладиган бўлди.

Бугун сиёсат, иқтисод, тараққиёт ва ҳазорат каби барча соҳада дунёга зўравонларча ҳукмронлик қилаётган бу йирик давлатларнинг қудрати савол остида қолмоқда. Бу инқироз уларнинг тузилмаси нақадар носоз эканини, аммо ўзлари «мен» дейишдан ўзга нарсани билмаслигини кўрсатиб берди. Чунки бу капиталистик мустамлакачи давлатларнинг ҳаммаси дунёга фақат шахсий манфаат нуқтаи-назаридан қарайди… Улар ғамхўр бошқарувчилик шахсиятига эга эмас. Чунки, ғамхўр бошқарувчи дунёни омонлик қирғоғига олиб чиқиш учун ўзидаги баъзи нарсаларни қурбон қилади, гарчи ўзида эҳтиёж бўлса-да ва гарчи инсониятни бошқариш устида озорларга учрасада, ўзини қўйиб ўзга инсонларни исор-ихтиёр қилади.

Коронавирус кризиси капитализм системасининг ҳазорат жиҳатидан қулаётганини очиб берди, буни ҳатто оддий инсонлар ҳам ҳис қила бошлади. Бу эса, Ислом Умматига бутун инсониятнинг аҳволи айтиб турган ушбу саволларга жавоб бериш вазифасини юклайди: Эй Ислом Уммати, уйғонишнинг ва қўзғолишнинг вақти келмадими?! Қачонгача зулматда, муҳтожлик ҳаётида яшаб, бадбахтлик оловида қовурилаверамиз?!

Ҳа, бугунги кунда нажот топиш тўғрисидаги саволларга жавоб беришга ягона лойиқ томон Ислом Уммати бўлиб турибди. Чунки инсониятни ҳалокатга қулаш ва анархиядан қутқаришга угина қодирдир. Зотан, биз ҳақимизда Аллоҳ шундай хитоб қилган:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً

«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) Уммат қилдик» [Бақара 143]

Яна бундай, деган:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

«Оламлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]

Бу хитоб бандага жавобгарликни юклайдиган ва вазифасини адо этишга ундайдиган хитобдир.

Мабда-система жиҳатидан олганда, Исломнинг ҳақиқат экани, тўғрилиги, инсон ақлини қаноатлантириб, табиатига мос келиши тарафидан унга тенглашадиган бирор бир мафкура ёки тузум йўқ. Чунки Ислом ваҳидир, бошқаси эса, одамзотнинг сўзидир. Ислом ҳақиқат, бошқаси саробдир. Ислом Аллоҳнинг ҳақ динидир

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ

«Ҳақдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» [Юнус 32]

Амалий жиҳатидан эса,

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]

Дарҳақиқат, Ислом узоқ вақт ҳаётда татбиқ бўлди ва бунга бутун олам гувоҳдир. Аммо Исломдан олдин ҳам, кейин ҳам бирорта мабда у каби татбиқ қилинмади. Масалан, коммунизм 70 йилга аранг етди. Капитализм беш асрдан бери бугунги кунимизгача етиб келди. Ислом эса, 13 аср татбиқ бўлиб, шу вақт мобайнида шахс, жамият ва давлат ҳаётини муваффақиятли ва беназир фаол равишда тартибга солиб келди. Ислом қонунлари давлат ичкариси ва ташқарисида инсонларнинг молия, савдо, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги барча муаммосини ҳал этди, бу борада инсон инсондан фақат тақвоси билангина афзал, деган эътиқодда, инсоннинг миллатини ҳам, рангини ҳам эътиборга олмасдан, инсон деган эътиборда ечим берди.

Мана, коронавирус кризиси барча ёвузликлардан Исломсиз қутулиб бўлмаслигини очиб берди. Масалан, Америкада чиқадиган «Newsweek» журналида нашр қилинган бир мақолада Набий ﷺнинг шахсий гигиена, карантин ва эпидемияга қарши кураш тўғрисидаги кўрсатмаларидан иқтибос келтирган.

Бугун бутун дунё барча масалада бўшлиққа дуч келди. Бутун дунё ўзининг фикрий етакчиси ва маданий қиёфасини белгилаб берадиган мафкуравий бошлиқсиз қолди. Бугун дунёнинг ишларини унга манфаат етадиган суратда бошқарадиган, дунё давлатлари муносабатларини ўзаро беҳуда курашсиз тартиблаштириб берадиган, бутун инсоният ҳаракатини уни хотиржамлигини таъминловчи йўлга етаклайдиган сиёсий етакчиси йўқ. Бу эса, Ислом Уммати айни вазифани ўз зиммасига олишини, жавобгарликни ҳис этган ҳолда, Росулуллоҳ ﷺнинг омонатларини Аллоҳ севиб рози бўладиган ҳаққи билан адо этишини тақозо этмоқда:

وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ

«(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» [Анбиё 107]

Бугунги кунда баҳс коронавирусдан сўнг дунёда нима бўлади, деган нарсада кетмоқда. Кўпчилик ўзгаришсиз қолиши учун курашаётган бўлса, баъзилар дунё етакчиси сифатида чиқишга ҳаракат қиляпти. Биз бутун Ислом Умматига, унинг шахслари, жамоалари, уламолари, оддий инсонлари, сиёсатчилари, ҳарбийлари, академик ва талабалари, ишчи ва деҳқонлари, аёллар ва эркаклари… ҳаммасига қайта даъват йўллаймиз: барчангиз Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг башоратлари бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан ҳаракат қилинг.

Имон қалбларига мустаҳкам ўрнашмаган имони заиф кимсаларга бундай деймиз: Мана, дунёнинг мағрибию машриқидаги барча давлатларнинг барча техника ва имкониятларга эга бўла туриб, Аллоҳ яратган бир мавжудотга қарши курашда заифлик қилишганига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Шундай экан, бу кучли давлатлардан қўрқиб, уйғониш ва қўзғалишдан бош тортманг, чунки сизга қарши туриш уларнинг қўлларидан келмайди.

Айрим кимсалар бизни

غَرَّ هَؤُلَاءِ دِينُهُمْ

«Уларни динлари мағрур қилиб юборди» [Анфол 49 ]

ахир, биз дунёнинг йирик давлатлари олдида ҳеч киммиз, қаёқдан ҳам биз уларнинг дунё етакчилигини талашиб курашишларида иштирок эта олардик, дейдиганлар бор. Менинг уларга айтар сўзим шуки, эй биродарлар, Мадинадаги миш-миш тарқатиб юрганларга ўхшаб қолманг, истасангиз, Рум сурасини ўқинг, у ерда ўша пайтдаги дунёнинг энг йирик давлатлари-Форс ва Румликлар ўртасидаги кураш ҳақида ҳикоя қилинган. Ўшанда Абу Бакр розияллоҳу анҳу ушбу муносабатларга қизиқиб қолади ва халқаро сиёсатни ўқиб-ўрганади. Ваҳоланки, мусулмонлар сони бармоқ билан санарли эди, холос. Набий ﷺ Абу Бакрни шунга шижоатлантирдилар, Қуръон келиб, ушбу фикрни қўллади. Росулуллоҳ ﷺ ўзларига ҳам, асҳоби киром розияллоҳу анҳуларига ҳам дунёнинг янги етакчилари, деб қарадилар ва асҳобларини шунга тарғиб қилдилар. Уларни ақлия ва нафсияларини тайёрлаб, исломий шахсларга айлантирдилар, дунёда биринчи давлат бўлиши исталаётган давлатнинг раҳбарлари сифатида тайёрладилар. Ҳақиқатда ҳам, Аллоҳ Таолонинг фазл-марҳамати бўлиб, Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг башорати рўёбга чиқди:

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

Натижада биз дунёнинг хўжайинларига айландик, етакчиси ва намунаси бўлдик, эзгуликни ўзимиз учун қизғанмай, уни бутун дунёга улашдик, биримиз иккинчимиз яшасин учун ҳалок бўлдик, динимизни ҳимоя қилдик, шиоримиз бундай эди: «Аллоҳ бизни одамларни одамларга сиғинишдан одамлар Роббисига ибодат қилишга, бу дунё торлигидан охират кенглигига, динлар зулмидан Ислом адолатига олиб чиқишимиз учун юборди». Мана шу бизнинг даъватимиз, рисоламиз ва қўлимиздаги лойиҳамиздир. Истаймизки, Уммат қўлимиздаги лойиҳани олиб, бизга ёрдам бериб, биргаликда ушбу ваъдани рўёбга чиқарсак:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди» [Нур 55]

Зотан дунёга етакчилик қилишга биз лойиқмиз.

Роя газетасининг 2020 йил 15 апрел чоршанба кунги 282-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here