Карантин: Иқтисодий инқироз, жума намозини тақиқлаш

727
0

Карантин: Иқтисодий инқироз, жума намозини тақиқлаш

 Пандемия инқирозидан олдин ҳам Қирғизистон иқтисоди заиф ҳолатда эди. Масалан, 2020-йил бюджети 10 миллиард сом (143 млн. доллар) камомад билан тасдиқланган. Ташқи қарз 4 миллиард долларга яқин бўлиб, жорий йилда ташқи қарзни тўлаш учун 300 миллион доллар сарфланади. Шунингдек, 2020-йил бошланиши билан ялпи ички маҳсулот, солиқлар ва божхона тўловлари бўйича статистика ҳукуматнинг баландпарвоз баёнотларига хилоф бўлди. 

 Халқаро экспертлар ҳисобича, жорий йил Қирғизистон ялпи маҳсулоти 4%га пасайиб, 25 йилдан бери энг паст кўрсаткич бўлиши кутилмоқда. Ҳукумат ҳисобига кўра, йил охирига қадар бюджет тақчиллиги 30 миллиард сом, ХВФ ҳисобича, 40 миллиард сом (500 млн. доллар) бўлиши таҳмин қилинмоқда. Бунга қадар белигача қарзга ботган Қирғизистон эндиликда бўғизигача қарз ботқоғига ботиб бормоқда. Чунки, пандемияга қарши кураш баҳонаси билан Қирғизистон халқаро ташкилотлардан 500 млн. долларча “ёрдам” олмоқчи ва “ёрдам”нинг катта қисми фоизли қарзлардан иборат. Демак, ушбу фоизли қарзлар бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилади, ишлаб чиқариш ўсишига ҳеч қандай ҳисса қўшмайди. Маълумки, бу – қашшоқ давлатларни қарз ботқоғига ботириш, уларни доим қарам ҳолатда ушлаш ва бойликларини тортиб олишдаги неоколонизаторлик сиёсати бўлиб, мустамлакачилар бундан ушбу пандемия офатидан ҳам фойдаланишмоқда.

 Қирғизистон шу мустамлакачи державаларнинг кўрсатмаларига амал қилгани сабабли шу аҳволга тушиб қолди. Агар Қирғизистон ҳукумати бу шароитда шариат кўрсатмаларига амал қилганида бундай инқирозга дуч келмас эди.

 Шариат бўйича, карантин фақат касаллик тарқалган ҳудудларда жорий этилади, шу билан бир вақтда иқтисодий фаолият давом эттирилиши керак. Бизда эса карантин касаликка чалинганларга ҳам, соғлом одамларга ҳам бирдек жорий этилди. Аслида соғлом одамлар кўпчиликни ташкил этиб, уларни кундалик ҳаётдан тўсиб қўйилмаслик керак эди. 

 Шунингдек, ҳукумат мамлакатни ташқи қарзга ботириш билан бирга, ичкарида шахсий ҳаётда ҳам одамларни қарзга ботирди. Кунлик овқатларини зўрға топиб кун кечирган фуқаролар айни вақтда қарз ҳам топа олмай, саҳий одамларнинг эҳсонлари ҳисобига яшашмоқда. Давлат халққа ёрдам кўрсатилаётгандек кўринаётгани билан асл ҳақиқат бунинг аксини кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам халқ орасида “саҳий фуқаролардан ёрдам келди, ҳукуматдан пакет келди” деган хазил пайдо бўлди. Аслида шариатда ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжларини таъминлаш вожиб ва бу давлатнинг зиммасидадир.

 Бунинг акси ўлароқ, давлат фуқароларни қарз ботқоғига ботирмоқда. Ғарб стандартларини қабул қилиш орқали уларнинг тузоғига тушишидан ташқари, “ғозга тақлид қилиб оёғи синган қарға” ҳолига тушди. Ғарб фуқароларига ишсизлик учун компенсация тўлаётган бўлса, бизнинг ҳукумат фуқароларни коммунал тўловлар орқали қарзга ботирмоқда. Агар тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари каби чоралар кўрилса, бюджетга тушмай қолган бу солиқлар бюджетда трансфертлар (олинган қарзлар) билан қопланади. Тадбиркорларга кўрсатилаётган ёрдамга келсак, бу фақат тадбиркорлар учундир ва бу халқаро ташкилотларнинг фоизли кредитлари ҳисобига бўлмоқда. Бу қарзлар эса халқ ҳисобидан олинган. Буларнинг барчаси капиталистик иқтисодиёт қоидаларига бўйсунишлик сабабли содир бўлмоқда.

 Ҳукумат пандемияга қарши курашда шариат ҳукмларига амал қилмагани етмаганидек, коронавирусга қарши курашишдан кўра кўпроқ динимиз қадриятларига қарши курашга киришди. Карантин баҳонаси билан жума намози, жамоат намозлари тақиқланди. Бу орқали ҳукумат жума намозига келишда мусулмонларнинг ҳаёти ва молига зарар етказиши мумкин бўлган таҳдидни келтириб чиқарди. Бу ўринда ҳам давлат гуноҳкор бўлди. Эндиликда таровеҳ намозлари, жамоий ифторлар ҳам тақиқланди.

 Ушбу хатолар яққол кўриниб туришига қарамай, ҳукумат карантинни яна узайтириш орқали гуноҳларини ҳам давом эттирмоқда. Шундай экан, қадрли Қирғизистон мусулмонлари, давлатни шариатга амал қилишга чақирайлик ва бу мункар ишлардан қайтарайлик!

Эй, Қирғизистон мусулмонлари!

 Аслида, бундай балоларга дучор бўлиш, иқтисодий инқирозларга учраш, шунингдек, ибодатларга тўсқинлик қилинишининг асосий сабаби – дунёда демократия ниқобини ёпинган капитализмнинг татбиқ қилинишида ва бутун оламга мустамлакачилик тузуми ҳукмронлик қилаётганида. Бундай мусибатларни енгиб ўтиш, иқтисодиётни ҳалол йўл билан ривожлантириш ва ибодатлар тўлиқ бажарилишининг кафолати – Ислом Давлатини қайта тиклашдадир. Агар Исломий давлат барпо бўлса, эпидемия тарқалгунга қадар давлат уни тўхтатишга тайёр бўлади ва иқтисодни қурбон қилмайди. Давлат инсон саломатлиги билан савдо қилмайди ва иқтисодиётни ҳимоя қилади. Эпидемияга тўғри ёндашиш билан бир қаторда дунёга ундан қутулиш дастурини таклиф қилади.

Шу сабабли Ислом Уммати бутун инсониятни бахтсизликдан қутқариш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилиши керак. Шунинг учун биз сизларни давлатни тиклаш учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришга чақирамиз!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар” [8:24]

 Аллоҳнинг изни билан яқин кунларда барпо бўладиган Халифалик давлати бундай ишларни хал этишда ҳеч қачон кофирлар йўлига эргашмайди. Расулуллаҳ ﷺ ҳидоятларига эргашади ҳамда жума ва жамоат намозларини тўхтатмайди. Шаръий узри бор кишигина жума ва жамоат намозларига қатнашмайди. Касаллар ажратилиб, соғлом одамлар ўз ишларини давом эттиришади. Улар масжидларга бориб намоз ўқишади. Аллоҳдан бундай касалликлардан сақлашини, вабо ва балони кўтаришини сўраб дуо қилишади. Ҳақиқат мана шудир.

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ

“Ҳақиқатдан кейин эса, фақатгина йўлдан озиш бор, холос” [10:32]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

30. 04. 2020

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here