«Воқия» каналининг фейсбукдаги саҳифаси ёпиб қўйилди
Ҳақни очиқ ёритиб борувчи минбарни ёпиб қўйишга яна бир бор нопок қўллар чўзилди. 2020 йил 15 апрел сешанба куни фейсбук маъмурияти «Воқия» канали саҳифасини ёпиб қўйди. Канал саҳифасини кузатиб борувчилар сони 277 минг нафарга етган эди.
Воқия Ҳизб ут-Таҳрир асос солган канал бўлиб, у пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ва шу масалада Умматнинг онгини ўстириш мақсадига қаратилган. Шунинг учун айтиш мумкинки, бу саҳифанинг ёпиб қўйилиши Ислом Умматига ва рошид Халифалик давлатининг қайта барпо этилишига қарши нафратни ифодалайди.
Бундай кўр-кўрона нафратнинг мавжудлигини «Воқия» исмининг ўз жисмига монандлиги ҳам тасдиқлаб турибди. Чунки «Воқия» қўриқловчи маъносида бўлиб, канал гуруҳи аъзолари кунни тунга улаб, Ислом Умматини унга қарши тўқилаётган фитналардан қўриқлаш-хабардор қилиш учун фаолият қилмоқдалар. Бу канал Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ислом Умматини қайта уйғотиш ҳамда уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш учун ўзи билан бирга ҳаракат қилишга ундаш мақсадида олиб бораётган кампанияларини ҳам бериб боради. Шунингдек, муфаккирлар, сиёсатчилар ва фуқаҳоларга мезбонлик қилади. Мезбонлар канал орқали Умматга воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиб берадилар, уларни исломий фикрлар билан шарҳлайдилар ва юз бераётган воқе-ҳодисалар учун шаръий аҳкомларни баён қиладилар. Бундан ташқари, канал Ислом Умматига маърифий материалларни ҳам энг қулай услуб-воситалар орқали етказишга бор кучини сарфлайди.
Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг нусрат беришидан қалбимиз хотиржамдир. Канални ҳам аввало Унинг рози қилиш мақсадида очганмиз. Қолаверса, ушбу канални Ислом душманларини ғазабга келтириб, ҳаловатларини бузадиган соф ғоя учун, яъни, Халифаликни барпо этиш учун Ислом Умматига тақдим этдик. Шу боис, бу йўлдаги муаммоларга тайёрмиз. Зеро, Аллоҳ ушбу даъват йўлида Умматни Ҳизбнинг холис-ҳалол аъзолари билан сийлади. Улар ёмонларнинг ғазабини келтираётган ишни, яъни, Халифалик барпо этилишини Аллоҳ шояд бизнинг қўлимиз билан амалга оширса, деган илинжда савобга шошилувчи йигитлардир.
Дарҳақиқат, ёмонлар бундан олдин ҳам ушбу даъватга зарба беришга ҳаракат қилиб, кўп куч сарфлашган. Лекин уларнинг умиди пучга чиққан. Даъват эса, нурли машъала бўлиб сақланиб қолди ва «Воқия» канали мана шу машъаладан чиқди. Гарчи душманлар исташмасада, «Воқия» канали Ислом Умматига
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«…Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея ҳар лаҳза эслатиб боради.
«Воқия» каналини кузатиб бориш ва унинг бебаҳо дастурларини кўриш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
www.facebook.com/alwaqiyahtube
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси