Тожикистон президенти рўза тутишни кейинроққа қолдиришга чақирди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу йил Рамазон ойи коронавирус ёйилиб бораётган вақтдан ташқари баҳорги дала ишлари билан ҳам бир пайтга тўғри келиб қолгани туфайли тожикистонликларни рўза тутишни кейинроққа қолдиришга чақирди.
“Биз сув ичиш ва овқат ейишдан тийилиш билан билиб туриб ўз саломатлигимизга зарар етказмаслигимиз ва худкушликка йўл қўймаслигимиз керак. Чунки кун бўйи оч юрганидан кейин одам иммунитети заифлашади ва юқумли касалликлар юқтириб олиш хавфи ошади”, деди Тожикистон президенти.
Бу ҳафтадан Тожикистон масжидларида жамоат намозлари тақиқланган. Аммо расмий Душанбе мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаганини билдириб келмоқда.
Изоҳ: Имомали Раҳмон ва у каби тоғутлар коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш баҳонасида Ислом ва унинг қадриятларига қарши олиб бораётган кураш йўлида фойдаланиб қолишмоқда. Барча Марказий Осиё давлатларида бўлгани каби Тожикистонда ҳам мусулмонлар учун жамоат ва Жума намозлари тақиқланди. Ҳолбуки, тожик расмийлари мамлакатда коронавирус юқтирган бирорта ҳам ҳолат қайд этилмагани идао қилиб келяпти.
Имомали Раҳмон ўтган йили ҳам қишлоқ хўжалик ходимларига мурожаат қилиб Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилган эди. Тоғутларнинг бу курашларида одатдагидек сарой уламолари “дастёрлик” вазифасини бажариб келишади. 2018-йили Тожикистон имомлари Роғун ГЭСи ишчиларига рўза тутмаслик борасида тавсия беришганди. Тожикистон Ислом Маркази уламолар Кенгаши раисининг ўринбосари Усмонали Нуров фатво шариат аҳкомлари асосида муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода томонидан чиқарилганини маълум қилган эди.
“Биз қурилиш майдони ва тоннелга борганимизда бу каби шароитларда рўза тутиб бўлмаслигига амин бўлдик. Кун иссиқ, ҳаво дим, оғир меҳнат… Кўпчилик оғир шароитларда 300 метрдан ортиқ чуқурликда меҳнат қилмоқда. Муфтий фатво чиқарди ва ишчиларни бу фатво билан таништирди. Фатвога кўра, қурувчилар ўзларига қулай вақтда рўза тутишлари мумкин”, – деган эди Усмонали Нуров…
Ҳа, замонавий фиръавнлардан бири, Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон Ислом динига қарши кураш, исломий кўриниш ва қадриятларни жамиятдан суриб чиқариш учун ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солиб келмоқда. Наҳотки, бу каби тоғутлар ўтмишда худоликни даъво қилган фиръавнлар тақдиридан ибрат олишмаса?! Улар ўзларининг куч-қудрати ва ҳокимиятлари билан мағрурланган эдилар, улар ҳалокатга юз тутдилар. Шубҳасиз буларни ҳам шундай тақдир кутиб турибди.
Абдураҳмон Одилов