Ҳижрий 1441 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси
Эълон
شَهۡرُ رَمَضَانَ ٱلَّذِيٓ أُنزِلَ فِيهِ ٱلۡقُرۡءَانُ هُدٗى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَٰتٖ مِّنَ ٱلۡهُدَىٰ وَٱلۡفُرۡقَانِۚ فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ ٱلشَّهۡرَ فَلۡيَصُمۡهُۖ وَمَن كَانَ مَرِيضًا أَوۡ عَلَىٰ سَفَرٖ فَعِدَّةٞ مِّنۡ أَيَّامٍ أُخَرَۗ يُرِيدُ ٱللَّهُ بِكُمُ ٱلۡيُسۡرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ ٱلۡعُسۡرَ وَلِتُكۡمِلُواْ ٱلۡعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُواْ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا هَدَىٰكُمۡ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
«Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинди. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз» [Бақара 185]
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оламлар Парвардигори, золимларга қаҳр қилувчи, мўминларга раҳмдил, бандалари ҳолидан хабардор бўлган буюк Арш Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Башариятга юборилган энг сўнгги пайғамбар, Одам фарзандлари саййиди, Қуръон ваҳий қилинган зот, гўзал сийрат соҳиби, тақводор саҳобалар имоми, энг яхши Уммат раҳбари бўлмиш саййидимиз Муҳаммад ﷺга, у зотнинг оиласи ва асҳобларига салоту саломлар ёғилсин…
Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:
«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»
«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».
Бугун 2020 йил 22 апрел, чоршанбадан пайшанбага ўтар кечада муборак рамазон ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз исботини топмади. Шунга кўра, демак, эртага пайшанба куни инша Аллоҳ шаъбонни тўлиқ охирига етказилиб, ўттиз кун қилинади ва эртаси жумъа куни муборак рамазон ойининг биринчи куни бўлади.
Шу муносабат билан мен Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан ушбу муборак ой муносабати билан йўлланган табрикни Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ва барча мусулмонларга етказаётганимдан мамнунман. Аллоҳ Субҳанаҳудан барчамизни ушбу мағфират ва яхшиликлар ойи бўлмиш рамазон ойида дўзахдан озод этилган бандалар жумласидан қилишини сўраб қоламиз.
Эй мусулмонлар!
Бу йилги Рамазон ойи бутун дунёни коронавирус пандемияси ўз исканжасига олиб, ҳаловатини бузаётган бир пайтда кириб келмоқда. Бу офат дунё ҳаёти ҳақида чуқур сабоқ берди, инсоннинг заифлигини яна бир бор тасдиқлаб, дунё халқларига озор берувчи кимсаларнинг Аллоҳдан қочиб қутулгувчи эмаслигини эслатиб қўйди. Аллоҳ Таоло айтади:
لاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مُعْجِزِينَ فِي الأَرْضِ وَمَأْوَاهُمُ النَّارُ وَلَبِئْسَ الْمَصِيرُ
«Сиз ҳаргиз кофир бўлган кимсаларни ер юзида қочиб қутулгувчи, деб ўйламанг. Уларнинг борар жойлари дўзахдир. (Бу дўзах) нақадар ёмон тақдирдир» [Нур 57]
Ушбу пандемия бутун дунёни илон ва газандалар бошқараётган ва уларга рувайбизалар эргашаётган бир пайтда бошланди. Ҳолбуки, бу илон ва газандалар табиатида шифо йўқ, рувайбизаларнинг табиатида бирор яхшилик йўқ! Биз бу давлатларнинг ўнга юрса ҳам, сўлга юрса ҳам адашиб-улоқиб юришганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Уларнинг ҳолати худди чўғ устида жизғинак бўлаётган, қайси томонга ағдарилса камроқ азоб чекишини, қайси вариантни қўлласа зарари камроқ бўлишини билолмай, чўғ устида ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа ағдарилаётган кимсага ўхшайди! Эпидемия маълум мамлакатдан, маълум бир жойдан ва маълум бир тарафдан йўлга чиқди… Унинг йўналиши ахборот воситаларида хабар бериб турилди, унинг нақадар шиддатли эканини унга чалинган хасталар гувоҳлик бериб турди, оммавий қабрлар кадрлари «диққат эҳтиёт бўл», дея огоҳликка чорлади… Шуларга қарамай, Ғарб то ўзининг пойтахтларига тўфон зарба бериб, халқларини қийин аҳволга солгунига қадар қўл-қовуштириб тураверди. Агар улар Росулуллоҳ ﷺнинг ўлат ҳақидаги ҳадисларини ўқиганларида эди, унга қарши қандай йўл билан курашиш кераклигини билган бўлардилар ва ўз халқларини уйларига қамашга муҳтож бўлмасдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг устидан ўз қазосини жорий қилиб, уларнинг ожиз ва заиф эканликларини кўрсатиб қўйди.
Ғарб ожиз қолди, чунки истаган пайтда тўхтатиб қоламан, деб ўзи пайдо қилган глобаллаштиришни назорат қилолмай қолди. Ғарб ожизлик қилди, чунки пул, капитал ва бизнесменлар уларнинг динига ва илҳом берувчи манбаига айланиб қолди. Ғарб пандемия қаршисида ўзини йўқотиб қўйди, чунки у илм-фан билан алданиб, ўзини Аллоҳнинг ўрнига илм-фан илоҳи, деб ўйлаган эди! Ҳа, Ғарбдаги хўжайинлар, файласуфлар ва уларга эргашганлар биз ўз иқтидоримиз билан Аллоҳдан ва унинг шариатидан беҳожатмиз, деб ўйлаб, ўзлари учун шариат тузишди ва ундан тузум ва сиёсат ишлаб чиқишди, шу йўл билан ўзларига ўргимчак тўридан ин қуриб олишди! Зеро, Аллоҳ Таоло бундай деган:
مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاء كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتاً وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ
«Аллоҳдан ўзгаларни «дўст» тутган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Агар булар билсалар эди, албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир» [Анкабут 41]
Эй мусулмонлар, эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!
Араб баҳори Ғарб нуфузидан ва унинг малайларидан халос бўлиш учун Ислом Умматида етарли куч ва мустаҳкам ирода борлигини кўрсатди. Ушбу пандемия эса, сизнинг душманларингиз қурган бино ва тузган тузум жуда заиф эканини, Ғарбнинг алдовлари, очкўзлиги ва ёмон бошқарувидан ҳатто Ғарб халқларининг ҳам чарчаганини, янги оламий етакчиликка уларнинг ҳам жуда муҳтож бўлиб қолганини тасдиқлаб қўйди. Шунинг учун ушбу муборак ой барча энергиянгизни бирлаштирувчи ва ҳимматингизни қўзғовчи ой бўлсин. Сизлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали ўзингизни ва бутун дунёни қутқаришга ҳаракат қилинг ҳамда бу мазлум оламга одамзодга лойиқ бўлган азиз-мукаррам ҳаётда яшаш умидини беринг.
Эй барча оламлар эгаси бўлган ва барча нарсани қўлида ушлаб турган Аллоҳим, Ислом Умматини Ислом давлати соясида бирлаштиришимизни тезлаштир. Албатта сен дуоларни эшитгувчи Зотсан.
Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Пайшанбага ўтар кеча, ҳижрий 1441 йилнинг шаъбон ойининг охирги ўттизинчи куни
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси