Туркиянинг Сомалидаги роли кимнинг манфаатига хизмат қилади?!

490
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркиянинг Сомалидаги роли кимнинг манфаатига хизмат қилади?!

Туркиянинг Онадўли ахборот агентлигига кўра, АҚШда чиқадиган «Homeland Sekuriti Tobay» журналининг 2020 йил 25 март кунги сонидаги мақолада Туркиянинг Сомалидаги роли ҳақида сўз юритилган. АҚШнинг хавфсизлик масалаларига бағишланган бу журналда Туркиянинг Сомалида татбиқ қилган иқтисодий ва хавфсизлик сиёсатлари ёритилган. Туркиянинг «терроризм»га қарши курашда «юмшоқ (манавий) куч» қўллаётгани ҳамда Туркия билан Сомали армиясининг халқ томонидан кучли қўллаб-қувватланаётгани юксак баҳоланди. Журналда Туркиянинг 2011 йилдан буён Сомали иқтисодиётининг равнақи ва ривожланиши жараёнида қўшган ҳиссалари алоҳида таъкидланди. Сомалидан Африка Иттифоқи кучлари чиқиб кетиши ортидан бу юрт хавфсизлиги Сомали армияси зиммасига тушаётган бир пайтда, Туркиянинг ушбу армия қудратини ошириш учун кенг кўламли саъй-ҳаракатлар қилаётганига диққат қаратилди. «Сомали ҳарбий кучларини машқлар ўтказиш ва жанговар тайёргарлигини ошириш Шабоб ҳаракатини ўз стратегиясини ўзгартиришга мажбур қилди», дейилади журналда. Унда «Бу ҳаракатнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини кучайтиргани ҳамда Сомалидаги турк ишчиларини нишонга ола бошлаган»и таъкидланди.

Бундан Туркиянинг роли Америка фойдасига қаратилгани аён бўлмоқда. Чунки Ислом татбиқ этилишга чақираётган Шабоб ҳаракатига қарши Америка курашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1990 йил Американинг малайи Сиад Баррийга қарши инқилоб бўлгандан сўнг Туркия 1991 йил у ердаги ўз элчихонасини ёпди. Сиад Баррий ҳокимиятга қайтишга уринди, аммо 1991 йил май ойида мағлубиятга учраб, Кенияга қочишга мажбур бўлди. Шундан сўнг 1993 йил августда Америка ўзининг кучлари билан бирга, Туркия, Миср, Покистон, Малайзия дохил мусулмон юртлари кучларидан таркиб топган «Қайта уйғонган умид», деган ёлғон номдаги коалиция тузди ва бу билан ушбу мусулмон юртлар аҳлини алдашга уринди. Шунингдек, ўзининг стратегик жойлашуви билан Африка шоҳида муҳим ўрин тутган Сомалидаги нуфузини мустаҳкамлашга ҳам ҳаракат қилди.

Америка Сомалига ўз аралашувини 1992 йил августда у ерда бўлаётган урушда зарар кўрганларга ёрдам бериш ниқоби остида бошлади. Сўнг инсонпарварлик ёрдами кучларини мудофаа қилиш учун ҳарбий кучларини юборди. Зотан, одатда Американинг давлатларга нисбатан аралашиш услуби мана шундай, инсонпарварлик ёрдамлари номи остида бошланади. Аслида ундай эмас, балки бу бурун суқиш сари ташланган илк қадамдир. Иккинчи қадам инсонпарварлик ёрдами кучларини мудофаа қилиш ва ёрдамларни тарқатиш учун ҳарбий кучларини юборишдан иборат бўлади. Сўнг учинчи қадам, яъни, турли сохта шиорлар орқали тўғридан-тўғри аралашув қадами ташланади. АҚШ президенти катта Бушнинг ҳам Сомалига инсонпарварлик ёрдамларига мутасаддилик қилиш дастаги остида қисқа сафар уюштиргани маълум. Бироқ, аслида унинг сафари аралашиш қарорини қабул қилиш учун юрт вазиятини ўрганиш мақсадида бўлган! Чунки инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, деган сўз мустамлакачи давлатлар қомусида нуфуз ўрнатиш, ҳукмронлик қилиб, бойликларни ташиб кетиш маъносини англатади. Аммо 1994 йил март ойида Америка ва унинг иттифоқчилари Сомалидан чиқиб кетишга мажбур бўлишди ва бунга юрт аҳли томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келгани сабаб бўлди. АҚШ ҳисоботларига кўра, ўшанда бу мустамлакачи давлат 18 нафар америкалик аскарнинг ўлиши ва 70 нафарининг жароҳатланиши билан катта ҳарбий йўқотишга дуч келди ва буни Вьетнам урушидан кейинги энг катта йўқотиш, деб ҳисоблади.

Лекин қуролли гуруҳлар раҳбарлари ўртасидаги кураш тўхтамади ва ниҳоят Ислом Маҳкамаси Иттифоқи 2006 йил ҳокимиятни эгаллашга муваффақ бўлди. Иттифоқни оддий инсонлар, савдогарлар ва қабилалар етакчилари қўллаб-қувватладилар. Улар бу Иттифоқни Ислом татбиқига муштоқликлари сабабли ҳамда ушбу юрт устида курашувчи мустамлакачи давлатларнинг қуроли бўлган қуролли гуруҳлар раҳбарларининг бир-бирларига қарши жанг қилишлари оқибатида келиб чиққан беқарорликдан қутулишни истаганликлари сабабли қўллаб-қувватладилар. Ҳақиқатдан ҳам, баъзи исломий аҳкомларнинг татбиқ этилиши билан хавфсизлик нормаллашди ҳамда мустамлакачи ўзининг аралашуви учун баҳона сифатида фойдаланувчи қашшоқлик ва очлик барҳам топди.

Бироқ, Америка бу ҳолга тоқат қилолмайди. Чунки бу унинг мустамлакасидан мустақил бўлишни англатади. Шунинг учун у «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Сомали сари ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан ҳаракатга келди. Бу ишда Африка кучлари, хусусан, Эфиопия ва Уганда кучларини ҳаракатлантирди. Бу кучлар Исломни татбиқ қилишга уринаётган Ислом Маҳкамаси Иттифоқига қарши ва Америка фойдасига қуруқликдан ҳужум қилишди. Оқибатда, Америка ўзининг малайлари ёрдамида Ислом Маҳкамаси Иттифоқини ҳокимиятдан йиқитишга муваффақ бўлди. Аммо Шабоб ҳаракатининг мужоҳид ёшлари ҳали ҳам жиҳод қилишда давом этмоқдалар. Америка ҳам уларга ҳаводан ва денгиздан зарбалар йўлламоқда.

Бироқ, Америка ўз мустамлакасини барқарорлаштириб олишни истайди. Шунинг учун Туркияни Сомалида «юмшоқ (манавий) куч» ролини бажаришга ундади. Туркия президенти Эрдоган 2011 йил 19 августда Сомалига сафар қилиб, у ердаги элчихонасини қайта очди. Ушбу сафардан кейин Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш агентлиги, Туркия Қизил ярим ой жамияти ва ноҳукумат ташкилотлари ташқи ёрдам кампаниясига улкан ҳисса қўшишди, 2011 йилдан то шу кунгача бу ёрдамлар бир миллиард долларга етди. Сомалидаги мусулмон биродарларга ёрдам, деган дастакда турк мусулмонлари туйғуларидан фойдаланилди. Натижада улардан закот, садақа ва қурбонлик каби йирик миқдорда ёрдамлар тўпланиб жўнатилди. Исломий туйғуси кучли бўлган турк мусулмонлар бу ёрдамлари Американинг нуфузини мустаҳкамлашга ва Исломнинг бошқарувга келишига тўсиқ қўйишга хизмат қилишини тушунишмайди. Сомалидаги исломий жамоаларга қарши курашиш учун Америка ва Африка давлатлари қуролли кучларни ишга солишаётган бўлса, Туркия «юмшоқ (манавий) куч»ларни ишга солиб, у ердаги кучларни ҳарбий машқдан ўтказишда давом этмоқда. Туркиядаги илмоний режим Сомали аҳлининг исломий туйғусидан фойдаланяпти, ҳатто Туркия ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида «Туркиянинг Сомали билан муносабати қадимдан мавжуд бўлиб, Усмонли давлат замонига бориб тақалади», деди! Йўқ, ундай эмас. Бу икки вазият ўртасида катта фарқ бор. Усмонли давлат Сомалида Исломни татбиқ қилган ва бу юртни португалиялик мустамлакачилардан ҳимоя қилиб, 1497 йил Сомалига бостириб кирган португалларни 1517 йил қувиб чиқарган. Аммо янги Туркия эса, у ерда Ислом татбиқ этилишига қарши курашяпти ҳамда ҳарбий жиҳатдан омади келмаган Американинг мустамлакачилигини мустаҳкамлашга ёрдам беряпти.

Туркия ўзининг хориждаги энг катта базасини Сомалида қургани билан мақтанади. Бу база эса, Америкага тобе бўлган Сомалидаги илмоний режим учун «терроризм»га қарши кураш ва тинчликни сақлаш каби дастаклар остида исломий ҳаракатларга қарши жанг қилишга қодир ҳарбий куч яратишга хизмат қилмоқда. Туркия у ерда полиция, армия ва разведка ходимларига машқ қилдирмоқда.

Сомали Ташқи ишлар вазири Аҳмад Исо Эваз 2019 йил 27 ноябрда Анқарага сафар қилди. Сафари чоғида «давлатларнинг, асосан, Туркиянинг қўллаб-қувватлови билан Сомалидаги террористик Шабоб ҳаракати муаммосини ҳал этишга муваффақ бўлдик», деди.

Туркия қаерга бормасин, у ерда ёлғон ишлатилади, мусулмонларга зарба етади. Ўзининг асл илмоний башарасини яшириш ва америкапарастлигини одамларга кўрсатмаслик учун усмоний ўтмишидан ва уларнинг исломий туйғуларидан фойдаланмоқда. Масалан, Сурияда қонхўр режимни ағдариш учун курашаётган қуролли гуруҳлардан аксарини алдади. Қатар билан биргаликда 2006 йил Ҳамасни алдаб, сайловларга олиб кирди ва бу билан унинг собиқ президенти Абдуллоҳ Гул фахрланди. Фаластин ва Ғазо аҳлларини сизларга ёрдам берамиз, деб алдаб келади. Ваҳоланки, президенти Эрдоган «Туркия-Исроил муносабатлари жуда муҳим», дейди. 2011 йил Исломни татбиқ қилмасликлари учун Ихвонул Муслимин жамоасини алдади. Масалан, Эрдоган бу жамоанинг бош муршиди Муҳаммад Окифни илмонийликка ишонтиргани билан мақтанди. Эрдоган Америка малайи Ҳафтарга қарши жанг қилаётган қуролли гуруҳларни алдаш учун Ливияга ҳам борди. Туркия Озарбайжон аҳлини ҳам алдаган. Масалан, 2009 йил Арманистон билан битим имзолади, Арманистоннинг Озарбайжон ерларидан 20 фоизини босиб олганини ва у ердан бир миллион озарбайжонни қувиб чиқарганини зимдан тан олиб-рози бўлди. Қримни эса, ёрдамсиз қўйди. Яъни, 2014 йил Қримни Россия босиб олганини қоралади, бироқ айни қораловини гўё бир зумда унутгандай, Россиянинг дўстига айланди. Туркияга бош урган чеченистонлик раҳбарларни Россия қўлига топширди. Уйғур мусулмонларни ҳам ёрдамсиз қолдириб, Хитой уларни репрессия қилаётгани йўқ, балки террористларга қарши курашмоқда, дея Хитойни ҳимоя қилди!!

Шундай қилиб, демак, Исломни татбиқ қилмаётган ёки илмонийликка қаттиқ риоя қилаётган, мусулмонларнинг исломий туйғуларидан фойдаланиб, АҚШ ёки Европа билан алоқа қилаётган ҳар қандай давлатга, хоҳ Туркия бўлсин, хоҳ бошқаси, ишонмаслик керак ва улардан эҳтиёт бўлмоқ лозим. Бу сиёсий тушунчанинг асосий нуқтасидир.

Роя газетасининг 2020 йил 1 апрел чоршанба кунги 280-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here