АҚШнинг иқтисодий таназзулга юз тутиши

0
791

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШнинг иқтисодий таназзулга юз тутиши

Устоз Ҳасан Ҳамадон қаламига мансуб

АҚШ президенти Трамп Америка иқтисоди янги коронавирус сабабли таназзулга юз тутиши мумкинлигини айтиб ўтди. Пайшанба куни «Bank of America» ҳам Американинг коронавирус оқибатлари туфайли рецессияга тушиб қолгани, ундан чиқиши амри маҳоллиги тўғрисида баёнот берди.

«Bank of America»даги иқтисодчи эксперт Мишел Мэйер «Биз АҚШ иқтисодиётининг рецессияга кирганини расман эълон қиламиз, дунёнинг бошқа давлатлари иқтисодиёти ҳам шундай», деди. Унинг қўшимча қилишича, «бу ҳолатда биринчи, вазифалардан ажралишлар бўлади, иккинчи, ресурслар вайрон бўлади, учинчи, ишонч йўқолади».

Банк иккинчи иқтисодий пасайиш юз бериб, дефляция 12 %га етиши кутилаётганини маълум қилди.

Мен иқтисодий тушиш, дефляция ва депрессиялар ҳақидаги хабарларга кўпроқ шунғимоқчи эмасман. Гап шундаки, 1971 йил АҚШ валютасининг олтинга бўлган асоси бекор қилинди. Бу улкан фирибгарлик ва дунёни аянчли кризис сари етаклаш эди. Ўшандан бошлаб, «кредит», деган пуфак келиб чиқиб, мана шу кредитлар ёрдамида сунъий равишда истеъмолда ҳам, саноатда ҳам ўсиш бўлди… Кредитлар шу даражада ўсдики, келажакда уни тўлайдиган кимсанинг ўзи йўқ эди. Бошқа кўрсаткичлардан ҳам маълум бўлишича, Ғарбнинг шу жумладан АҚШ компанияларининг 30 фоизи қақшатқич банкротга учраган ва экстремал кредитлар ёрдамида «сунъий нафас олдириш жиҳози» билан яшаб келаётган компаниялар бўлиб чиқди… Бу кредитларни тўхтовсиз олиш мумкин, уларнинг охири йўқ, уларни олаверади-олаверади… ниҳоят иқтисодий тизим тўла вайрон бўлади. Маълумки, Марказий банк судхўрлик нисбатини пасайтириш, товар билан асосланмаган кўплаб валюта босиб чиқариш ва уларни имтиёзли кредит сифатида компанияларга бериш билан шуғулланади. Ҳеч нарсага асосланмаган ҳолда босиб чиқарилган бу пуллар, иқтисодий вайронагарчилик ва кризисларни олдини ололмайди, аммо уларни кейинроқ юз беришини, ўшанда кризис ҳажми улкан бўлишини таъминлайди. Ҳатто капиталистлардан айримлари ечимни йўқотиб қўйди. Масалан, Италия бош вазирининг коронавирусни жиловлашда бутунлай назоратни йўқотгани, ер юзида ечимлар қолмагани, энди ечим фақат осмондан келиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди!

Баҳсимиз қуруқ ҳаёллар ортидан чопиш, туйғуларни қитиқлаш ва кризисларни табиий келиб чиққан қилиб кўрсатиш бўлиб қолмаслиги ҳамда орзуларга берилиб, Аллоҳнинг юз бериши муқаррар бўлган «тадофуъ» (одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиш) қонунига қарши чиқиб қолмаслигимиз учун айтамизки, капиталистик система пайдо бўлгандан бери кризислар системаси бўлиб келди. Бу янгилик эмас. Бу система 1929 йилдаги буюк депрессиядан ва 2008 йилдаги кризислардан тортиб бугунги кунимизгача фақат кризис кетидан кризислар келтириб чиқарди. Лекин бу система вақтинчалик ечим бериб, кризисларни кейинги кризислар ҳисобига ўтказади… Бироқ қачонгача, деган савол сақланиб қолаверади.

Шубҳасиз, системанинг ҳақиқий ва муқаррар қулаши Аллоҳнинг изни ила, эртага ушбу вужудларни четга улоқтириб ташлайдиган давлат қўли билан бўлади. Мисол учун, коммунистик система ўз-ўзидан ағдарилмади, балки бунинг учун иккинчи томон тинимсиз курашиб, кўп нарсасини йўқотиши керак бўлди. Шунинг учун капиталистик система капиталистик давлатларга нисбатан муносабатида мафкура ва система сифатида ағдарилган бир пайтда, бугун бошқа бир ҳукмрон сиёсий вужудлар ҳақида гапириладиган бўлиб қолинди. Ҳукмронликки, у ё глобал миқёсда ва халқаро ёхуд маҳаллий нуфузга эга бўлсин, ёки хорижий таъсир ва нуфуздан йироқ мустақил қудрат бўлсин, дейилмоқда…

Аммо биз чуқур ишонч билан айта оламизки, бу вужудларнинг сурункали кризислари муқаррар эди ва шу сабабдан ҳам улар фарқли равишда кучсиз вужудлар бўлиб, яқинда бир-бирларига қарши кураш натижасида баъзилари майдондан чиқиб кетади, баъзилари қолади, қолса ҳам кўп жароҳатлар олиб, санкция ва кризислардан ҳолдан тойган ҳолда қолади. Чунки ким айни кризисларнинг қудратини ва унинг бу вужудларга нисбатан қаттиқ таъсирини инкор этса, демак, у сиёсий фикрлашда адашиб тупикка кирибди ва воқе-ҳодисаларни ўқий олмабди. Шубҳасиз, кризислар мавжуд вужудларга катта таъсир кўрсатди. Шундоқ ҳам аввалги кризисларнинг сабаб ва омиллари сақланиб қолиб, ҳали муолажа этилмаган эди.

Бироқ, Ғарб бугун фикрий ва ҳазорий жиҳатдан унга мухолиф бошқа бир вужуднинг келишини кутмоқда. Бу кутилаётган вужуд уларга қарши мафкуравий курашни кўтариб келмоқда, барча соҳаларда сиёсий ва моддий курашга чақирмоқда… Агар Ғарбнинг кураша оладиган мафкураси қолган бўлса албатта. Чунки у ҳозир ўзининг мафкураларидан, назарияларидан, ўқув юртларидан воз кечди, ўз халқлари ишончини йўқотди.

Ҳозир жуда ҳассос ва нозик даврдамиз. У биздан кутиш ва орзулар хаёлига ботишини эмас, тафаккур қилишни талаб қилади. Ҳақиқатдан ҳам, Умматнинг даъватни зиммаларига олган ва онгни фаолиятга боғлаган эр ўғлонлари шундай қилмоқдалар, Аллоҳга ҳамд бўлсин. Улар исломий ҳаётни қайта бошлашдаги исломий фикрий етакчиликнинг муваффақият қозониши ва Аллоҳнинг Халифаликни барпо бўлиши ҳақидаги ваъдасининг рўёбга чиқиши муайян бир вақт билан боғлиқдир ва бу вақтни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таологина билади, деган имондадирлар. Бироқ ўзгартириш йўлидаги фаолият фикрий ва сиёсий онгга асосланмоғи лозим, нусрат ҳам мана шу омилга боғлиқ. Бу Аллоҳ Таолонинг ушбу каломининг тасдиқидир:

إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» [Раъд 11]

Бу одамларнинг нусрат сабабларини қанчалик даражада онгли равишда ушлашларига боғлиқ масала:

إِنْ تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар  У ҳам сизларга нусрат-ёрдам берур ва қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]

Аллоҳнинг нусрати рўёбга чиқиши ва Исломнинг қайта тикланиши учун албатта онг ва хоҳиш бўлмоғи керак. Онг ёрдамида Аллоҳнинг ўзгартиришга оид қонунлари сабабларини ушланади ва ўзгаришни амалга оширишга киришилади.

Хуллас калом, куфр кучлари қанчалар кучайишмасин ва баъзи даврда силкинишлар уни қанчалар заифлаштириб қўйган бўлмасин, ҳатто ҳолдан тойиб ётиб қолган бўлса ҳам, лекин мабдага асосланган сиёсий вужуд қўли билангина буткул йўқ қилиниб, йиқитилади. Зеро, бу ерда гап вужудлар ҳақида кетяпти, Ғарб мафкураси йиқилиб бўлган ҳолатдаги мабдалар ҳақида эмас. Шунинг учун Ислом Уммати яқинда Аллоҳ изни ила барпо бўлажак Халифалик етакчилиги остида бугунги мавжуд барча кучлардан энг кучли вужудга айланади. Хўш, бу қандай бўлиши мумкин, ахир бу Умматга заифлик ва ваҳн (дунёга муҳаббат) етганку, дейилиши мумкин. Гап шундаки, Умматнинг энг кучли вужудга айланажаги учта сабабга бориб тақалади:

Биринчи: Умматда борлиқ, инсон ва ҳаёт ҳақида руҳий сиёсий умумий мафкура бор. Бу мафкура инсоннинг барча муаммоларини инсон деган эътиборда муолажа қилади. Шунингдек, бу соғлом мафкура бўлиб, инсон ақлини қаноатлантиради ва табиатига мос келиб, қалбини тўла хотиржам қилади. Яна курашчан ва динамик мафкурадир, шу боис капиталистик Ғарбни қўрқитиб, ҳаловатини бузмоқда.

Иккинчи: Умматда ҳеч кимда топилмайдиган бойликлар ва ресурслар бор.

Учинчи: Ҳокимиятда, сиёсий доирада, ҳизбларда ва аксар Умматда – бутун Умматда бўлмаса агар – мабдага асосланган сиёсий етакчилик бор.

Ушбу уч нарсанинг Аллоҳ изни ила яқинда барпо бўлажак сиёсий вужудда мавжудлиги, албатта халқаро кучлар мувозанатида мислсиз туб инқилоб ясайди. Ана шунда ушбу вужуд капиталистик Ғарбнинг шундоқ ҳам жароҳат ва кризислардан ҳолдан тойиб, курашни кўтаролмайдиган аҳволдаги қолган-қутган вужудларини осонгина йўқ қилади, қайтиб пайдо бўлолмайдиган даражада кулини кўкка совуради. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿الم* غُلِبَتِ الرُّومُ * فِي أَدْنَى الأَرْضِ وَهُم مِّن بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ * فِي بِضْعِ سِنِينَ لِلَّهِ الأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ * وَعْدَ اللَّهِ لاَ يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ﴾

«Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар» [Рум 1-6]

Роя газетасининг 2020 йил 25 март чоршанба кунги 279-сонидан

NO COMMENTS