Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қанотининг «Пекин+25: икки жинс ўртасидаги тенглик ниқоби ўз кучини йўқотдими?» номли муҳим ва оламшумул онлайн-конференцияси муваффақиятли ўтди
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти 4 апрел шанба куни интернет орқали: «Пекин+25: икки жинс ўртасидаги тенглик ниқоби ўз кучини йўқотдими?» номли муҳим ва халқаро конференцияни муваффақиятли даражада ўтказди. Ушбу конференция шу мавзу ҳақида уч ҳафта давом этган оламшумул кампаниянинг якуни бўлди. Конференцияда Ҳизб-ут-Таҳрирнинг Фаластин, Туркия, Индонезия, Тунис, Австралия, Ливан ва Британиядаги аъзоларидан иборат опа-сингилларимизнинг нутқлари янгради. Конференция инглиз, араб, турк, индонез тилларида олам бўйлаб узатилди ва уни ўн минглаган одамлар томоша қилди.
Конференция феминизм ва гендер тенглик тушунчасининг ўтмиш ва ҳозирда тарқалишидан идеологик мақсадлар нима экани тўғрисидаги нутқ билан бошланди. Унда мустамлакачи капиталистик давлатлар ўз эътиқодлари ҳамда илмоний либерал низомларини исломий юртлар ва бутун дунёдаги исломий диаспораларга мажбуран киргизиш, ўз ҳукмронлиги ва манфаатларини сақлаб қолиш ва Исломнинг қайта тикланишини олдини олиш учун ўша тушунчадан восита сифатида фойдаланаётгани тушунтирилди. Конференцияда аёл ҳақидаги халқаро масалалар сиёсийлаштирилгани ҳамда у Ғарбнинг илмоний фикрлари ва режалари асосида юргизилаётгани тўғрисида айтилди. Шунингдек, аёллар йўлиқаётган сон-саноқсиз ва катта муаммоларнинг ечимлари ва ҳақиқий сабаблари ҳамда турли қадриятлар, шу жумладан Исломнинг аёл ҳаёти, оила ҳаёти ва жамиятга бўлган ҳақиқий таъсири ўрганилмаётгани тўғрисида айтилди.
Иккинчи нутқ «Гендер тенглик тушунчасини парчалаш» ҳақида бўлди. Унда аёлга имконият яратиш ва ҳимоя қилиш ҳамда унинг ҳаётини яхшилаш ҳақидаги сиёсат ва қонунлар муваффақиятсизликка учрагани кенг ёритилди. Шунингдек, аёл киши бугун йўлиқаётган турли муаммоларнинг асосий сабаби гендер тенглик йўқлигидан эмас, балки муаммоларнинг сабаби оламнинг барча жойларидаги давлатларда инсон ўйлаб топган ақидалар, қийматлар ҳамда капиталистик ва социалистик низомлар экани ёритилди.
Учинчи нутқда Пекин декларациясининг мусулмон юртлари ичкарисидаги ижтимоий исломий аҳкомларни бекор қилишга қаратилган программаси ва режалари ҳамда айни мақсадни амалга ошириш учун исломий юртлардаги ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар қўллаётган механизмлар фош қилинди.
Тўртинчи, бешинчи ва олтинчи нутқларда хотин қизларни таълим билан таъминлаш, аёл кишининг иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш ва қуролли тўқнашувларда аёлни ҳимоя қилиш каби стратегик ғояларнинг муваффақиятсизликка учрагани ҳақида айтилди. Шунингдек, аёл кишининг ушбу ҳуқуқларини таъминлаш учун исломий программанинг соф ечими тақдим этилди. Бундан ташқари, «Аёл кишини турли вазифаларга тайинлаш» номли гендер тушунча қораланди. Яна капиталистик давлатлар аёлларнинг яшаш шароитини ҳақиқий шаклда тузатиш ўрнига уларни ўз иқтисодларини ҳаракатлантирувчи мотор сифатида ишлатиш учун ўша тушунчадан фойдаланаётгани ҳақида айтилди.
Охирги нутқ «Ислом: аёлга ҳақиқий имконият берадиган ягона йўл» номи остида бўлди. Унда Ислом ҳамда унинг сиёсий низоми бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик асослар, қонунлар ва соғлом низомларни тамсил этиши ҳақида айтилди. Нутқда айтилишича, бу асос, қонун ва соғлом низомлар аёлнинг жамиятдаги ўрнини, оналик ролини мустаҳкамлайди, аёл йўлиқаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилади, қашшоқликка барҳам бериб, фаровонликни рўёбга чиқаради, аёлни зўравонлик, эксплуатация ва зулмдан ҳимоя қилади, унинг яхши таълим олишига ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишига имконият яратиб беради ҳамда хавфсиз муҳитда ўз ролини натижали ва фаол бажаришига йўл очади. Сўнгги нутқ оламнинг барча жойларидаги муслима аёлларни рошид Халифалик давлатини тиклаш учун фаолиятга қўшилишга чақириш билан тугади.
Келгуси ҳафталарда Аллоҳ хоҳласа бир неча мақолаларни ўз ичига олган ҳамда конференция ва кампания давомида кўтарилган масалаларни ёритган китобча турли тилларда чиқарилади.
Конференцияда сўзланган нутқлар, кампания материаллари ва китобчани олиш учун ушбу адресга мурожаат қилишингиз мумкин:
Д. Насрин Навоз
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси