Халифалик қонли яра ва интиқ умидлардир

864
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халифалик қонли яра ва интиқ умидлардир

Ислом Уммати Аллоҳ Субҳанаҳунинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннати билан ҳукм юритувчи имом-халифасиз тўқсон тўққиз йил ўтказди. Ваҳоланки, Аллоҳ Субҳанаҳу мусулмонларга Халифасиз уч кеча-кундуз ўтказишни ҳаром қилган.

Халифалик ағдарилиши баробарида Ислом Уммати ҳаётидан Ислом бошқаруви ғойиб бўлди. Ўшандан бери Уммат инсон томонидан ўйлаб топилган ва Аллоҳ нозил қилмаган капиталистик қонунлар оловида жизғинак бўлиб келмоқда. Уммат ушбу капитализм зулматида адашиб, мустамлакачи кофир Ғарбга қарам бўлиб қолди. Капитализм Уммат ҳаётига ўзининг таълим дастури, ахборот воситалари, заҳарли фикрлари, бузуқ тушунчалари ва бошқа низомларини кенг ёйди. Афсуски, булар Ислом Умматининг кўплаб фарзандлари ақлларини банд қилиб қўйди. Улар Ғарбнинг сохта маърифатига, ялтироқ маданиятига алданиб, уни мақтайдиган, ифлос ҳазоратига тақлид қиладиган бўлиб қолишди. Ғарб нима қилса қиладиган, Росулуллоҳ ﷺ айтганларидек, ҳатто бир калтакесак ковакка кирса, улар ҳам кирадиган бўлишди.

Халифалик ағдарилиши билан мустамлакачи кофир давлатлар мусулмон юртларини оёқ-ости қилиб, дахлсизлигини бузишди. Ўшандан бери улар бизга журъат қилиб, юртларимизни истило этиб келишмоқда. Улар жигаргўшаларимизни ўлдириб, бойликларимизни ташиб кетишмоқда, юртимиз потенциали ва қудратини тортиб олишмоқда. Алалоқибат, юртларимиз худди харобазорга ўхшаб қолди… хавфсизлик ва барқарорлигини йўқотди.

Ҳа, Ислом давлатининг йўқлиги уларнинг босиб олинишига, муқаддас даргоҳлари, асосан, биринчи қиблалари бўлмиш Байтул Мақдиснинг топталишига сабаб бўлди. Айниқса, бу муқаддас жойни ер юзининг энг разил кимсалари босиб олишди. Ислом давлатининг йўқлиги сабабли мусулмонлар ҳайбат, қудрат ва ҳурматларини йўқотдилар, минг йилдан кўпроқ вақт давом этган олам ҳукмронлигини қўлдан бой бердилар.

Халифалик йўқ қилиниши мусулмонлар қарийб юз йилдан бери бошдан кечираётган қашшоқлик, ишсизлик, қолоқлик ва коррупциянинг келиб чиқишига бош сабаб бўлди. Ҳатто бугунги кунда мусулмонлар азият чекаётган оғир ва юқумли касалликлар ҳам, агар қобилиятли ва ғамхўр Халифалик давлати мавжуд бўлганда эди, муолажасиз қолмас эди.

Ҳа, ушбу Халифаликнинг йўқолиши, дунё ва унинг сиёсатига етакчилик қилишга ўч нопок мустамлакачи капиталистик давлатларнинг ҳукмронлигига олиб келиб, чор атроф бузғунчиликка тўлди, хонавайрон этилди, оддий инсонлар қони оқизилди. Хуллас, мудом Халифалик йўқ экан, унинг йўқлиги сабабли сигир ва тошларга сиғинувчи ҳиндулар биз мусулмонларга журъат қилиб, ваҳший ҳайвонлар каби ғажиб ейдиган, уйларимиз, масжид ва бойликларимизни ёқадиган бўлиб қолишди.

Бу ва бошқа сон саноқсиз фактлар борки, барчаси раҳмат ва ҳидоят Росулининг нақадар ҳақ эканликларига қатъий далолат қилмоқда. Дарҳақиқат, Росулулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إنَّمَا الْإِمَامُ ‏‏جُنَّةٌ ‏‏يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ فَإِنْ أَمَرَ بِتَقْوَى اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَعَدَلَ كَانَ لَهُ بِذَلِكَ أَجْرٌ وَإِنْ يَأْمُرْ بِغَيْرِهِ كَانَ عَلَيْهِ مِنْهُ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади. Агар халифа Аллоҳ Азза ва Жалладан қўрқишга буюрса ва адолат қилса, бу билан ажр олади. Аммо бошқа нарсага буюрса, унга ўзи жавоб беради». (Муслим ривояти).

Эй мусулмонлар!

Армия сафидаги қўмондонлар, офицерлар ва аскарлардан иборат сизнинг фарзандларингиз учун бир ёқадан бош чиқариб, Умматларини бўлиниш, тобелик ва хорликдан қутқариш ва Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга ҳаракат қилиш вақти келди. Ҳизб Умматни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида бирлаштириш учун унинг қудрат ва улуғлигини қайта тиклаш йўлида кунларни тунларга улаб фаолият олиб бормоқда. Зеро, рошид Халифалик давлати соясида Уммат мустамлакачи кофир давлатларнинг мусулмон юртларидаги нуфузини илдизи билан қўпориб ташлайди. Уларнинг халқларига эса, Ислом рисоласини етказиб, капитализм зулми ва зулматидан Ислом адолати ва нурига уларни олиб чиқади.

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here