Коронавирус тарқалиши башариятнинг ёрдам ва тавфиқ сўраб Аллоҳга ёлворадиган раҳбарларга муҳтож эканини кўрсатмоқда

0
713

Коронавирус тарқалиши башариятнинг ёрдам ва тавфиқ сўраб Аллоҳга ёлворадиган раҳбарларга муҳтож эканини кўрсатмоқда

Коронавирус (COVID-19) касаллиги Покистонда тез суратда тарқалмоқда. Бунинг сабаби беморлар касалликка чалинганини билмасдан одамлар орасида аралашиб юрибди. Чунки коронавируснинг белгилари кўпинча кейинроқ намоён бўлади. Тўғри, бу вирус билан касалланганларнинг аксариятида касаллик енгил кечмоқда, инша Аллоҳ кўпчилиги ўз уйларида тузалиб кетади. Бироқ озчилик одамларнинг кейинчалик ўткир ўпка касаллигига мубтало бўлишлари ҳамда улар касалхонада кенг кўламли тиббий муолажага муҳтож бўлишлари кутилмоқда.

Одамлар орасида касалликнинг тарқалишидан хавотирланиш пайдо бўлганини ҳисобга олган ҳолда, ваҳима тарқалишини ва тиббий хизматдан ноўрин фойдаланишни олдини олиш учун тезкор чоралар кўрилиши лозим. Чунки психологик стресс yзоқ вақт давом этадиган бўлса касалликка қарши иммунитет тушиб кетади. Аслида, раҳбарлар ҳукуматдаги масъулларга, ахборот воситаларига ва олимларга ҳар қандай оғир ҳолатда ҳам сабр қилишга чорлайдиган кучли исломий тушунчаларни тақдим этишлари учун кўрсатмалар бериши керак. Шунингдек, мусулмонларни Аллоҳ Таолога ёрдам бериши учун дуо қилишлари, касалликнинг давоси борлигига ишонишлари ва Аллоҳ Таоло мусулмонга етган зарар эвазига охиратда мукофот бериши ҳақида йўлланмалар бериши керак.

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«مَا يُصِيبُ الْمُسْلِمَ مِنْ نَصَبٍ وَلاَ وَصَبٍ وَلاَ هَمٍّ وَلاَ حُزْنٍ وَلاَ أَذًى وَلاَ غَمٍّ حَتَّى الشَّوْكَةِ يُشَاكُهَا، إِلاَّ كَفَّرَ اللَّهُ بِهَا مِنْ خَطَايَاهُ»

«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам етиб, ҳатто бир тикон санчилса ҳам, Аллоҳ унинг хатоларини ўша сабабли ўчиради». (Бухорий ривояти). Бундан ташқари мусулмонлар ўлимнинг ҳақиқий сабаби ажал экани ва у Аллоҳнинг қўлида экани ҳамда грипп, тиф, малерия ва корона каби касалликлар ўлим ҳолатлари эканини билишлари лозим.

Касаллик тарқалиши ҳақида айтадиган бўлсак, режим одамларга зарар келтирадиган нарсада эътиборсизлик қилмоқда. Дарҳақиқат режим касалликка чалиниб, Эрондан келган беморларни соғлом кишилар билан аралашишига йўл қўйди. Улар ўз уйларида соғлом кишилар билан бемалол аралашиб юравердилар. Шунингдек, Покистоннинг турли жойларидан ўз уйларига қайтишди ва бу касалликнинг кўпайишига сабаб бўлди. Одатда бу режим хатолардан сабоқ олмади. Чунки у бугун ҳам касалларнинг соғлом кишилар билан аралашишини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмади. Бугун зарар эҳтимоли мавжуд экан, фаол суратда эҳтиёт чораларини кўриши лозим эди. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»

«Зарар кўрманг ва зарар ҳам етказманг». (Ибн Можжа).

«لا تُورِدُوا المُمْرِضَ عَلَى المُصِحِّ»

«Соғни касалга яқинлаштирманг». (Бухорий ривояти). Шунинг учун мусулмонлар касалларни соғ кишилардан ажратишни таъминлашлари лозим. Шунингдек, кексалар ва олдин ўпка касалига чалинганлар каби иммунитети паст кишиларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шу жумладан уларга соғлом овқатланиш тарзи ва спорт билан шуғулланиш каби кўрсатмалар берилиши керак.

Хавфли касалликларга чалинган кишиларни даволаш масаласига келсак, бугунги мустамлакачилик тузумидаги соғлиқни сақлаш тизимининг лоқайдлиги айни пандемия даврида очиқ кўриниб қолди. Масалан, Покистон режими одамларга ғамхўрлик кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратиш ўрнига, давлат бюджетининг аксар қисмини судхўрлик қарзларини тўлашга сарфламоқда. Шу билан бирга, бу мустамлакачилик тузуми Покистоннинг саноатлашган илғор давлатга айланмаслигини ҳамда ҳаётий зарур бўлган – масалан, ўпка касаллар учун сунъий нафас олиш ускунаси каби – тиббий ускуналарга эга бўлмаслигини таъминлайди.

Эй Покистон мусулмонлари! Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«فَالإِمَامُ رَاعٍ، وَهْوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом етакчидир ва қўл остидагилардан жавобгардир». (Бухорий ривояти). Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлмагани сабабли биз ҳар қандай кризисда ғамхўрлик билан бошқарувчи хожасиз етимларга ўхшаб қолдик. Шунинг учун Аллоҳдан ушбу балони кўтариб, бизга саломатлик ва офият беришини ҳамда 99 йил олдин, яъни ҳижрий 1342 йил 28 ражабда йўқотганимиз Халифаликни қайта барпо этишимизга муваффақ айлашини сўраб дуо қилмоғимиз даркор. Шунингдек, Аллоҳ биздан рози бўлиши ва заифлигимизни кетказиши учун Аллоҳ Таоло нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритилишини қайта тиклашга жиддий ҳаракат қилмоғимиз ҳам лозимдир.

NO COMMENTS