Чеченистонни босиб олган ва Шомни хонавайрон қилаётган Россия Фаластинни қутқарадими?!

604
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Чеченистонни босиб олган ва Шомни хонавайрон қилаётган Россия Фаластинни қутқарадими?!

Исломий Жиҳод ҳаракати Россиянинг Аср келишувига нисбатан қораловчи позициясини юксак баҳолади. Ҳаракат баёнотида унинг раиси Зиёд Нахоланинг Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Москвада ўтказган учрашуви «ижобий» эканлиги айтилди. Бундан олдин ҳаракат делегацияси Россия президентининг маслаҳатчиси Богданов билан учрашиб, унга Аср келишувига қарши курашда Фаластин бирдамлиги жуда зарур эканини билдирган эди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот чиқариб, унда Фаластин қаршилик ҳаракатларини, айниқса, исломий қаршилик ҳаракатларидаги холис кишиларни, бу душман Россиядан огоҳликка чақирди. Уларни Москвадагилар табассумларига, Кремлдагилар қабулларига алданиб қолмасликка чақириб, бу Россиянинг юзлари эмаслигини, балки унинг асл башарасини хонавайрон қилинган Шомда ва мусулмонларнинг сочилган таналарида, яҳудий вужуди билан тинимсиз учрашувларда кўриш мумкинлигини таъкидлади. Баёнотда душмандан ҳар қандай ёрдам сўраш, Фаластин масаласини зое кетказиш, шариатга қарши чиқиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш экани таъкидланди. Чунки Россия яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган давлатларнинг биринчиларидан. Фаразан, унинг Трамп келишувига қарши экани ҳақидаги даъвоси тўғри ҳам дейлик. Бироқ бунинг муқобилида у икки давлат ечими лойиҳасини амалга оширишни талаб қиляпти. Ваҳоланки, бу лойиҳа ҳам Трамп келишувидан жиноятда қолишмайди. Наҳотки, бу жангчи гуруҳлар икки давлат ечимини тўғри деб, Трамп келишувидан жиноятда енгилроқ, деб ўйлашаётган бўлса?!

Баёнот сўнггида Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи эслатилди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here