Суриядаги холис кишиларнинг Анқара дажжолидан воз кечмоқлари вақти келди

661
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суриядаги холис кишиларнинг Анқара дажжолидан воз кечмоқлари вақти келди

Ғарбий Ҳалабдаги Бобакка шаҳарчасида «Эй жангчи гуруҳлар аскарлари, золимларга шерик бўлиб қолманг» номли жума намойиши бўлиб ўтди. Умматнинг тириклиги тасдиқланаётган ҳамда Шом қўзғолонини хоин гуруҳлар етакчиларидан узоқ равишда қайта бошлаш мақсади ифодаланаётган ушбу намойишда қуйидаги сўзлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди: «Одамлар ўз сўзларини айтмоқлари ва қўзғолонни шу аҳволга солганлардан ҳисоб сўрамоқлари вақти келди», «Туркия буйруғидан четга чиқмайдиган ташкилотлардан яхшилик йўқ, халос бўлишимиз ўз қўлимизда, душманларимиз қўлида эмас», «Гуруҳларнинг барчаси озод этилган ерларнинг учдан бирини топшириш жиноятига шерик, бу асло унутилмайди». Яна бир плакатда жангчи гуруҳларга қарата «Бўлиниш йўлини золимлардан (яъни гуруҳлардан) тозаланг», дейилди.

Худди шу шаклда Идлибнинг Дайр Ҳассон шаҳарчасида ҳам «Ҳа қарорларимизни қайтиб оламиз, йўқ «кафил давлатлар» керакмас» номли намойиш ўтказилди. Унда кўтариб чиқилган плакатларда Шом аҳлига «Эй Фотиҳ ва Сулаймон авлодлари, мусулмонлар қирғини эвазига Дамашқдаги Асад калласини олишни истамайсизми?!», дея савол берилди. Бошқа плакатларда қарорларни қайтариб, йўлни тўғрилаб олиш талаб этилди. Яна бир плакатда Таҳрири Шом ҳайъатига қамоқларидан ҳақ сўз эгаларини озод этиш талаб қилинди. Бошқа бир плакатда жангчи гуруҳ аскарларидан золимларга шерик бўлмаслик талаб қилиниб, «Холис кишилар Анқара дажжолидан воз кечиш вақти келди», дейилди ҳамда бундай хоин етакчилардан қутулишга чақирилди.

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here